Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгашлари котибиятлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Конституциявий ислоҳотлар натижасида маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи ҳокимиятга бир шахснинг раҳбарлик қилишига оид норма бекор қилинди, ваколатлар бир-биридан ажратилди.
2024 йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайловдан кейин халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига депутатлар орасидан раислар сайланди ҳамда уларнинг фаолияти йўлга қўйилди.
Шу муносабат билан халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида бухгалтерия ҳисобини ташкил етиш, юритиш ва ҳисоботни тузиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш зарурати юзага келди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 16-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари котибиятларини сақлаб туриш харажатларини вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириш;
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (5 та), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (4 та) ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси (4 та) тизимида қисқартириладиган бошқарув ходимлари штат бирликлари ҳисобидан халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари котибиятларида жами 13 та бош ҳисобчи штат бирлигини жорий этиш ҳамда уларга халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари котибиятларини сақлаб туриш харажатларини марказлаштириш йўли билан бухгалтерия хизматларини кўрсатиш вазифасини юклаш бўйича таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши котибиятининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 22 декабрдаги КҚ-284-V-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 22 декабрдаги КҚ-284-V-сонли қарорига асосан чиқарилган)
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига котибият ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини 3-иловага мувофиқ қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
4. Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар Кенгашлари котибиятлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари тегишлилигича вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартларига тенглаштирилсин, шунингдек, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида маҳаллий бюджетнинг қўшимча ва орттирилган манбалари ҳисобидан лавозим маошларига белгиланадиган устамалар учун ҳам бир хил меъёрлар татбиқ етилсин.
5. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари котибиятлари учун 1 тадан хизмат автомашинаси ва уни сақлаб туриш харажатлари учун зарур маблағ ажратиш, котибиятлар учун бириктирилган хизмат автомашиналарини уларнинг балансига ўтказиш чораларини кўрсин.
6. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 21 октябрдаги КҚ-837-IV-сонли Қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
9. Ушбу Қарор 2025 йилнинг 1 апрелидан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2025 йил 24 февраль,
КҚ-101-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 24 февралдаги КҚ-101-V-сонли Қарорига
1-ИЛОВA
1-ИЛОВA
Халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши котибиятининг
НAМУНAВИЙ ТУЗИЛМAСИ
Кенгаш раиси | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Котибият мудири | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бош мутахассис | Бош мутахассис | Бош мутахассис | Бош юрисконсульт | Бош ҳисобчи | |||||||||||||||||||||||||||||||
Жами бошқарув ходимлари 6 нафар.
Ёрдамчи ходимлар 1 нафар (ҳайдовчи).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 22 декабрдаги КҚ-284-V-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 22 декабрдаги КҚ-284-V-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)