Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ қарор қиламан:
1. 2024 йил 4 июнь куни Париж шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида Чимён туристик зонасини ободонлаштиришни молиялаштиришга хизмат қилувчи (2-босқич) молиявий протокол тасдиқлансин.
2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан ушбу халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар тўғрисида Франция томонига тегишли билдиришномани юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 6 март,
ПҚ-95-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2025 й., 07/25/95/0223-сон)