Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномани қабул қилиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. 2023 йил 18 май куни Самарқанд шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши давомида қабул қилинган 259-сон ва 260-сон резолюцияларга мувофиқ Европа тикланиш ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимнинг (Париж, 1990 йил 29 май):
1-моддасига ЕТТБ фаолияти географик кўламини Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубий қисмида ва Ироқда босқичма-босқич кенгайтиришга рухсат бериш;
12.1-моддасига ЕТТБнинг оддий операциялари бўйича устав капиталига қуйилган чекловни бекор қилиш ва ЕТТБ Директорлар кенгашига капиталнинг етарлилик кўрсаткичлари бўйича чекловларни белгилаш ва мувофиқлаштириш ваколатларини бериш тўғрисидаги тузатишлар киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. ЕТТБ Бошқарувчилар Кенгашининг 2023 йил 18 майдаги 259-сон ва 260-сон резолюциялари билан маъқулланган Европа тикланиш ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимнинг 1 ва 12.1-моддаларига киритилган тузатишлар қабул қилинсин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан ушбу тузатишлар қабул қилинганлиги тўғрисида ЕТТБга тегишли билдиришнома йўлласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 6 март,
ПҚ-94-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2025 й., 07/25/94/0222-сон)