Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ қарор қиламан:
1. 2024 йил 15 сентябрда Самарқанд шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
2. Ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун:
(а) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги — ташқи меҳнат миграцияси қисми бўйича;
(б) Ички ишлар вазирлиги — реадмиссия қисми бўйича масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан ушбу халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар тўғрисида Германия томонига тегишли билдиришнома юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 4 март,
ПҚ-91-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 07/25/91/0215-сон)