28.02.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2925-9
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 28.02.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2925-9
Кучга кириш санаси
05.06.2025
Ҳужжат 05.06.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2925-9]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 9 августдаги 344-B ва 26-сон қарори (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 968-модда) билан тасдиқланган Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2025 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
344-B-9-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш. СОХИБНАЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 20 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 28 январдаги 344-B-9-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2025 йил 20 январдаги 3-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«номинант — жисмоний (жисмоний шахслар гуруҳи) ёки юридик шахс томонидан унинг номидан ташкилотга нисбатан муайян мақомда иш юритиш учун тайинланган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номинатор — номинантга бевосита ёки билвосита ўз номидан директор ёки акциядор сифатида ҳаракат қилиш тўғрисида кўрсатма берадиган жисмоний (жисмоний шахслар гуруҳи) ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқлик даражаси — нобанк кредит ташкилотларининг автоматлаштирилган ахборот тизимларида операция иштирокчиларидан бирининг идентификация маълумотлари Рўйхатдаги шахсларнинг идентификация маълумотлари билан солиштириш жараёнида мос келиш даражасини ифодаловчи кўрсаткич;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўхшаш ҳолатлар — операция иштирокчиларининг идентификация маълумотлари Рўйхатдаги шахсларнинг идентификация маълумотлари билан қисман мос келиши.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 6-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини аниқлаш ҳамда ушбу операцияларни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш (юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳамда тўхтатиб турилган операцияларни ёхуд ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларни доимий назорат ва мониторинг қилиш тартиби;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидаги мазмундаги 231-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«231. Нобанк кредит ташкилотлари ахборот тизимларидаги аниқлилик даражасини ҳар бир хизмат ёки операция тоифасининг таваккалчилик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқлик даражаси операция иштирокчилари идентификация маълумотларининг ҳар бир элементи бўйича алоҳида белгиланиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидаги мазмундаги 271-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«271. Нобанк кредит ташкилотлари юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида мижознинг директори ёки таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) номинант эканлиги аниқлаган тақдирда, бу ҳақида ва номинатор тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидаги мазмундаги 521-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«521. Мижоз Рўйхатга киритилган шахслиги аниқланганда, нобанк кредит ташкилоти томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тартиб қуйидаги талабларни ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўхшаш ҳолатларни саралаш ва якуний қарор қабул қилиш бўйича тартиб-таомилларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция иштирокчиларининг барча мавжуд маълумотлари Рўйхатдаги шахсларнинг маълумотлари билан автоматик солиштириш жараёнини.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 1-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Телефон рақами (агар мавжуд бўлса).».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 3-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Электрон кўринишдаги мижоз сўровномасини тўлдирган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/2925-9/0210-сон)