Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг
Қарори
«Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3346-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 июндаги 320-сон «Ўқувчиларни академик лицейларга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш,қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2022 йил 27 январдаги 1 ва 01/ҚҚ-сон «Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3346, 2022 йил 27 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3346/0076-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазири А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 26 февраль,
1-сон
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 февраль,
5-қ/қ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 10/25/3346-1/0202-сон)