Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда ёритиш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича 2025 йилга мўлжалланган «йўл харитаси» тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, депутатлар корпусининг қонун ижодкорлиги, парламент назоратини амалга ошириш бўйича жамоатчиликка ишончли ва тезкор ахборот етказиш борасидаги ишлар натижадорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда ёритиш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича 2025 йилга мўлжалланган «йўл харитаси» (бундан буён матнда «Йўл харитаси» деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Йўл харитаси»да назарда тутилган вазифалар ва тадбирларнинг бажарилиши учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосарлари, қўмиталари раислари ва Девони раҳбари масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига «Йўл харитаси»да белгиланган тегишли тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 январь,
256-V-сон