Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018 20.03.1998 йилдаги 122-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«СИФАТ» ЎЗБЕКИСТОН ПАХТА ТОЛАСИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 августда ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон пахтасининг юқори ликвидли хом ашё товарлари халқаро бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, пахта толасини жўнатишдан олдин юқори даражада сертификатлашни таъминлаш ва унинг пахта биржаларидаги қиймат кўрсаткичларини кўтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, «Ўздавстандарт» маркази, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлигининг минтақавий лабораториялар тармоқларига эга бўлган «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази (Ўзбекистон «Сифат» маркази)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон «Сифат» маркази «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси таркибига кирувчи Пахта маҳсулотини ва каноп толасини стандартлаш ва сертификатлаш «Сифат» бошқармаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан Битим асосида фаолият кўрсатувчи «Пахта» толасини сертификатлаш ва маркетинг» кичик лойиҳасини жорий этиш бўлими негизида ташкил қилинади ва уларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2, 3 ва 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 220-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 221-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон «Сифат» маркази билан биргаликда бир ой муддатда халқаро ташкилотларни марказнинг ташкил этилганлиги тўғрисида хабардор қилсин ва унинг тегишли ихтисослаштирилган халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб киришига доир зарур тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган Заём тўғрисидаги битим доирасида Пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ҳақида» 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига 6-иловага мувофиқ республикада пахта толасини сертификатлаш вилоят лабораторияларини қуриш ва жиҳозлаш амалга оширилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Сифат» маркази пахта толасини албатта сертификатлашни таъминлаш мақсадида марказ ва унинг минтақавий лабораторияларини пахта толасини сертификатлаш органи сифатида белгиланган тартибда «Ўздавстандарт» марказида аккредитация қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон «Сифат» маркази, пахта лойиҳаси қатнашчиси сифатида, даромад ва мулк солиқларидан, божхона пошлиналаридан ва йиғимларидан рўйхатдан ўтказилган вақтидан бошлаб 5 йил муддатга озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 220-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 221-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон «Сифат» марказини ва унинг минтақавий лабораторияларини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон «Сифат» маркази Тошкент шаҳар, Маннон Уйғур кўчаси, «Қизил Шарқ» берк кўчаси, 109-уйга жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган Заём тўғрисидаги битим доирасида Пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ҳақида» 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банднинг биринчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 2-иловадаги «Сифат» бошқармасига» сўзлари «Ўзбекистон «Сифат» марказига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 20 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 220-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 221-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 220-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 221-модда)