Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
ҚЛ-4 ва ҚЛ-9-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган «Аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-4-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда «Ер участкаларидан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-9-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ер участкаларидан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. XАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 январь,
262-V-сон