Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий хизматга мажбурларнинг ва сафарбарлик чақируви резервида ойлик йиғинларни ўтаётган шахсларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисида»ги ҚЛ-1225-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисида»)
(«Ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисида»ги ҚЛ-1225-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий хизматга мажбурларнинг ва сафарбарлик чақируви резервида ойлик йиғинларни ўтаётган шахсларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 январь,
383-V-сон