Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА МУЛК ҲУҚУҚИДА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАР БЎЙИЧА РЎЙХАТГА ОЛИШ-БАҲОЛАШ ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқ солиш тизимини такомиллаштириш учун бинолар ва иншоотларни баҳолаш ҳамда қайта баҳолаш ишларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ер участкалари, бинолар ва иншоотларни кодлашнинг ягона тизими 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 11, 12-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 21 январь,
35-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
21 январдаги 35-сон қарорига
1-ИЛОВ А
21 январдаги 35-сон қарорига
1-ИЛОВ А
Ер участкалари, бинолар ва иншоотларни кодлаштиришнинг ягона
ТИЗИМИ
Ер майдонлари, бинолар ва иншоотларни кодлаштиришнинг ягона тизими давлат бошқаруви органларининг статистика ва идоравий ҳисоботларида, шунингдек, ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда кўчмас мулк кадастри хизматларида, техник рўйхатга олиш бюросида фойдаланиш учун мўлжалланган.
Ер участкалари, бинолар ва иншоотларни кодлаштиришнинг ягона тизими ер участкаларининг, шунингдек, у ерлардаги бинолар ва иншоотларнинг қайтарилмайдиган кодлари (кадастр рақамлари)ни шакллантириш принципларини ўз ичига олади.
Ер участкасининг коди (кадастри рақами) ҳозирги вақтда статистика органлари томонидан қўлланиладиган маъмурий-ҳудудий бўлиниш объектларини белгилаш тизими кодига олти разряд қўшиш йўли билан ҳосил қилинади. Улардан дастлабки икки разряд қишлоқ (қишлоқ йиғини), мавзе ёки маҳалла (шаҳарда) кодини, кейинги тўрт разряд — ер участкасининг рақамини англатади.
Бинолар, иншоотларнинг коди (кадастр рақами) улар жойлашган ер участкаси кодига тўрт разряд — схемага мувофиқ бино ва иншоотларнинг рақамларини қўшиш йўли билан ҳосил қилинади.
Ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кодлари (кадастр рақамлари)ни шакллантириш
СXЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.