Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 17 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2146-17]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 январь,
219-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 15 январдаги 219-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 19-банднинг биринчи хатбошиси ва 31-банддан «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 77-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«77. 7 039 000 «Бошқа тоифаларга киритилмаган жамоат тартиби ва хавфсизлиги масалалари» бўлими бўйича капитал қўйилмаларга харажатлар, жумладан, бюджет ажратмалари, бюджет ссудалари ва бошқа манбалар ҳисобидан капитал қўйилмалар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий марказини сақлаш харажатлари ва бошқа харажатлар акс эттирилади.».
3. 115-банддаги «таълим муассасалари» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 116-банддаги «муассасаларини» деган сўз «ташкилотларини» деган сўз билан алмаштирилсин.
5. 136-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41 11 210 «Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал давлат таълим ташкилотларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг Директор жамғармаси маблағлари;».
6. 137-бандда:
биринчи хатбошидаги «Умумтаълим, ўрта махсус, профессионал таълими муассасаларининг» деган сўзлар «Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал давлат таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «умумтаълим муассасаларида» деган сўзлар «давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «профессионал таълими муассасаларининг» деган сўзлар «профессионал давлат таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «умумтаълим, ўрта-махсус, профессионал таълими муассасалари» деган сўзлар «умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал давлат таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 168-банднинг биринчи хатбошисидан «, нодавлат нотижорат ташкилотларига грантлар (46 30 000 модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
8. 169-банддан «, 46 30 000 «Нодавлат нотижорат ташкилотларга» моддаси эса жорий (46 31 000 кичик модда) ва капитал грантлар (46 32 000 кичик модда) кичик моддаларидан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
9. 184-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ўқув юртларида» деган сўзлар «таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 1-иловада:
1) 3 034 0 1 қатор рақами 3 034 1 0 рақами билан алмаштирилсин;
2) 3 040 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси»;
3) 3 041 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси»;
4) 3 051 0 0 қатордаги «ёшларни ижтимоий» деган сўзлар «хотин-қизларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 3 056 2 2 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«3 057 0 0 Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси;
3 057 1 0 Республика маблағлари»;
6) 3 073 2 2 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«3 074 0 0 «Марказлаштирилган иссиқлик тизими инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси»;
3 074 2 0 Ҳудудий маблағлар;
3 074 2 1 Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;
3 075 0 0 Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси;
3 075 1 0 Республика маблағлари»;
7) 4 011 0 0 қатордаги «Умумтаълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 4 015 0 0 қатордаги «таълим муассасаларида» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 4 800 2 2 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«4 900 0 0 Бюджет маблағлар манбаи бўйича чет эл валютасидаги маблағлар;
4 900 1 0 Республика маблағлари»;
10) 6 000 2 2 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«6 100 0 0 Лойиҳа офиси маблағлари;
6 100 1 0 Республика маблағлари».
11. 2-иловада:
1) 3 151 203 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режими бўйича божхона расмийлаштируви учун йиғимлар»;
2) 3 151 206 қатор «Экспорт» деган сўздан кейин «божхона» деган сўз билан тўлдирилсин;
3) 3 151 207 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бошқа божхона режимлари («эркин муомалага чиқариш (импорт)» ва «экспорт» божхона режимларидан ташқари) бўйича божхона расмийлаштируви учун йиғимлар»;
4) 3 422 234 қатордаги «таълим муассасаларида» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 3 422 235 қатордаги «муассасаларини» деган сўз «ташкилотларини» деган сўз билан алмаштирилсин;
6) 3 422 964 ва 3 422 965 қаторлардаги «Олий таълим муассасаларига» деган сўзлар «Давлат олий таълим ташкилотларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 3 423 105 қатордаги «Таълим муассасаларида» деган сўзлар «Давлат таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 3 430 109 қатордаги «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 3 430 149 қатордаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 3 430 121 қатордан «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
11) 3 620 119 қатордаги «Умумтаълим» деган сўз «Умумий ўрта таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 4-иловада:
1) 7 011 211 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 011 212 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари»;
2) 7 011 313 қатордаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 7 011 330 ва 7 011 331 қаторлардан «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 7 018 507 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат бюджетидан бошқа бюджетдан ташқари давлат жамғармаларига бериладиган маблағлар»;
5) 7 018 522 қатордаги «Умумтаълим» деган сўз «Умумий ўрта таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 7 018 526 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 018 527 Давлат мақсадли жамғармаларининг тижорат банклари депозитларига қўйилган вақтинчалик бўш маблағлар;
7 018 532 Республика бюджетидан кредит ресурслари учун ажратилган маблағлар»;
7) 7 019 911 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 019 912 Лойиҳа офиси харажатлари»;
8) 7 036 900 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 036 903 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясини сақлаш харажатлари;
7 036 904 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекциясини сақлаш харажатлари»;
9) 7 039 920 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий марказини сақлаш харажатлари»;
10) 7 041 908 қатордаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш» деган сўзлар «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 7 042 107 қатордаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 7 042 201 ва 7 042 204 қаторлардаги «Табиат ресурслари» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 7 042 405 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 042 407 Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлигини сақлаш харажатлари;
7 042 408 Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаментини сақлаш харажатлари»;
14) 7 043 202 ва 7 043 203 қаторлардаги «Энергетика вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 7 045 197 қатордаги «Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясини» деган сўзлар «Транспорт назорати инспекциясини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 7 045 207 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 045 208 Ободонлаштириш бошқармаларининг Ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш участкасини сақлаш харажатлари»;
17) 7 047 500 қатордаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви» деган сўзлар «Истиқболли лойиҳалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 7 047 902 қатор чиқариб ташлансин;
19) 7 047 904 қатордаги «Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» деган сўзлар «Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 7 051 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 051 200 Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигини сақлаш харажатлари»;
21) 7 071 301 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Протезлаш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий ва реабилитация жиҳозлари, ускуналари, воситаларини харид қилиш ва етказиш ҳамда даволаш харажатлари»;
22) 7 072 304 қатор чиқариб ташлансин;
23) 7 074 100 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси»;
24) 7 076 902 қатордаги «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» деган сўзлар «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
25) 7 083 610 қатордаги «Болалар-ўсмирлар спорт» деган сўзлар «Спорт» деган сўз билан алмаштирилсин;
26) 7 083 620 қатордан «болалар ва ўсмирлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
27) 7 092 600 қатордаги «таълим муассасалари» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
28) 7 094 100 қатордаги «муассасалари» деган сўз «ташкилотлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
29) 7 096 413 ва 7 096 424 қаторлардаги «муассасаларининг» деган сўз «ташкилотларининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
30) 7 096 414 қатордаги «муассасаларини» деган сўз «ташкилотларини» деган сўз билан алмаштирилсин;
31) 7 096 415 ва 7 096 417 қаторлардаги «умумтаълим» деган сўз «умумий ўрта таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
32) 7 096 416, 7 096 421, 7 096 422, 7 096 423, 7 096 516 ва 7 096 526 қаторлардаги «муассасалари» деган сўз «ташкилотлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
33) 7 096 427, 7 096 428, 7 096 511 ва 7 096 521 қаторлардаги «Умумтаълим» деган сўз «Умумий ўрта таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
34) 7 096 425, 7 096 426, 7 096 513 ва 7 096 523 қаторлардаги «таълим муассасалари» деган сўзлар «давлат таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
35) 7 096 516 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 096 517 Мактабгача таълим ташкилотлари»;
36) 7 103 600 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Айрим тоифадаги истеъмолчиларга ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ўзгариши муносабати билан бериладиган моддий ёрдам»;
37) 7 106 212 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 106 213 Базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ учун электр энергиясига компенсация тўловлари;
7 106 214 Базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ учун табиий газга компенсация тўловлари»;
38) 7 107 900 қатордаги «ва Хоразм вилояти» деган сўзлар «, вилоятлар ва Тошкент шаҳри» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
39) 7 109 950 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Миграция жамғармаси».
13. 5-иловада:
1) 41 11 210 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал давлат таълим ташкилотларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг Директор жамғармаси маблағлари»;
2) 41 11 230 қатордаги «Мактабгача таълим» деган сўзлар «Бюджет» деган сўз билан алмаштирилсин;
3) 46 21 300, 46 21 310 ва 46 21 320 қаторлар чиқариб ташлансин;
4) 46 42 140 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«46 42 300 Бюджетлараро трансфертлар;
46 42 310 Давлат мақсадли жамғармалари;
46 42 320 Бошқа мақсадли жамғармалар».
14. 5а-иловада:
1) 41 11 210 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал давлат таълим ташкилотларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг Директор жамғармаси маблағлари»;
2) 41 11 230 қатордаги «Мактабгача таълим» деган сўзлар «Бюджет» деган сўз билан алмаштирилсин;
3) 46 42 140 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
4) 46 21 300, 46 21 310 ва 46 21 320 қаторлар чиқариб ташлансин;
«46 42 300 Бюджетлараро трансфертлар;
46 42 310 Давлат мақсадли жамғармалари;
46 42 320 Бошқа мақсадли жамғармалар».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2025 й., 10/25/2146-17/0158-сон)