14.02.2025 йилдаги ПҚ-61-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.11.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг меҳнат бозорига интеграциясини кучайтириш, хусусий сектор ва тижорат банклари иштирокида кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва «Ўзмиллийбанк» АЖнинг олий таълим ташкилотларининг битирувчиларининг ишга жойлаштиришига кўмаклашишга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи «Келажакка қадам» дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўз бизнес ғояларини амалга ошириш истаги бўлган олий таълим ташкилотларининг битирувчи босқич талабалари ва олийгоҳни тамомлаганига 3 йилдан ошмаган битирувчилар учун 1-иловага мувофиқ Дастурда иштирок этувчи тижорат банклари (кейинги ўринларда — ваколатли банклар) томонидан бизнес ғояни тайёр лойиҳагача олиб бориш жараёнида тўлиқ ҳамроҳлик қилиш, шу жумладан қулай шартларда молиялаштириш;
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-328-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 07/25/328/1009-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) олий таълим ташкилотларининг битирувчи босқич талабалари ўртасида соҳалар бўйича очиқ танловлар ўтказиш ва ғолибларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш. Бунда:
(1-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-328-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 07/25/328/1009-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар, шу жумладан йирик корхоналарнинг олий маълумотли мутахассисларга эҳтиёжини аниқлаш ва мутахассисларга қўйиладиган талабларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолибларини салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар буюртмасига кўра индивидуал касбий таълим дастурлари асосида касбга дастлабки тайёрлаш тадбирлари молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
индивидуал касбий таълим дастурларида ишлаб чиқариш объектларида амалиёт ўташ ва чет элдаги олий таълим ташкилотларида қисқа муддатли ўқув курсларида қатнашиш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан ҳудудларда, шу жумладан аутсорсинг асосида ташкил этиладиган «Келажакка қадам» марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар) орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча олий таълим ташкилотлари Дастур иштирокчилари ҳисобланади ва талабаларни ишга жойлашга кўмаклашиш бўйича Марказлар билан ҳамкорлик келишувларини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дастурни амалга ошириш мақсадида ваколатли банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-328-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 07/25/328/1009-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида 10 йилга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли даври билан Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг фоизда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида битирувчи босқич талабаларининг ўқув жараёнида корхона (ташкилот)да амалиёт (кейинги ўринларда — амалиёт) ўташ харажатларини молиялаштириш ҳамда энг яхши стартап ва инновацион лойиҳаларга грант маблағлари тақдим этиш учун беғараз асосда маблағ ажратилсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-328-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 07/25/328/1009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги ресурсларнинг ваколатли банклар ўртасидаги тақсимоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Олий таълим ташкилотлари битирувчиларини иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектларига 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада кредитлар (кейинги ўринларда — имтиёзли кредит) ажратиш амалиёти йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:

(а) имтиёзли кредит тадбиркорлик субъектларига ҳар бир миллиард сўм қийматгача бўлган маблағ учун камида бир нафар битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) имтиёзли кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларга асосий воситалар сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тадбиркорлик субъекти унинг имтиёзли кредит олишига сабаб бўлган битирувчи(лар) ўртасида икки йил давомида меҳнат шартномаси бекор бўлган тақдирда, кредит фоизи меҳнат шартномаси бекор бўлган санадан тижорат ставкасига ўзгартирилади, бундан ушбу ходим(лар) ўрнига бир ой муддатда бошқа битирувчи(лар)ни ишга қабул қилинган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Амалиёт ўташ харажатларини молиялаштириш ҳамда энг яхши стартап ва инновацион лойиҳаларга грант маблағлари тақдим этишда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ваколатли банклар томонидан тегишли миқдордаги маблағларни олий таълим ташкилотларига ўтказиш учун олий таълим ташкилоти, иш берувчи ва талаба ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) асос бўлади, индивидуал касбий таълим дастури шартномага илова қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) шартномада томонларнинг битирувчини ишга жойлаштириш бўйича аниқ мажбуриятлари ва мазкур мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) олий таълим ташкилоти томонидан талабанинг амалиёти муддатига мос равишда ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдоригача тўловлар амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) заруратга кўра, иш берувчининг буюртмасига мувофиқ талабанинг чет элдаги олий таълим ташкилоти ҳамда корхоналарда қисқа муддатли курсларга қатнашиш харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида тўловлар амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги ваколатли банклар билан ҳамкорликда битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ташкил этилади ҳамда танлов ғолибларига камида икки нафар битирувчини ишга олиш мажбурияти билан бир миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бир ой муддатда илғор хорижий тажриба асосида олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурларига бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича танлов фани киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги олий таълим ташкилотлари битирувчилари бандлигини таъминлашга ҳамда статистик маълумотлар юритилишига масъул этиб белгилансин.
(31 — 35-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-328-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 07/25/328/1009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2025 йил 15 ноябрь кунига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ваколатли банклар билан биргаликда Дастурни амалга ошириш бўйича услубий қўлланмаларни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказларга ваколатли банкларнинг масъул ходимлари бириктирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Марказларнинг ҳудудий бўлинмалари олий таълим ташкилотларида жойлаштирилишини таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-328-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 07/25/328/1009-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 14 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-61-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-61-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Келажакка қадам» дастурида иштирок этувчи тижорат банклари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. «Ўзмиллийбанк» АЖ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Асакабанк» АЖ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. АТ «Халқ банки»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Микрокредитбанк» АТБ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Агробанк» АТБ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Туронбанк» АТБ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-328-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 07/25/328/1009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-61-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан олий таълим ташкилотлари битирувчи талабалари бандлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратиладиган ресурсларнинг тижорат банклари ўртасидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАҚСИМОТИ

млн. АҚШ долл. экв.

Т/р

Тижорат банки номи

Ажратиладиган ресурс

Битирувчилар бандлигини таъминлаш**

(нафар)

Жами

шу жумладан:

кредит линияси

беғараз асосда*

1.

«Ўзмиллийбанк» АЖ

20

16

4

6 000

2.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

12

9,6

2,4

3 600

3.

«Асакабанк» АЖ

12

9,6

2,4

3 600

4.

АТ «Халқ банки»

12

9,6

2,4

3 600

5.

«Микрокредитбанк» АТБ

12

9,6

2,4

3 600

6.

«Агробанк» АТБ

12

9,6

2,4

3 600

7.

«Туронбанк» АТБ

10

8

2

3 000

8.

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

10

8

2

3 000

ЖАМИ

100

80

20

30 000

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:

* талабаларнинг амалиёт ўташ харажатларини молиялаштириш, грант маблағларини ажратиш учун йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** кредит маблағлари ажратиш ҳамда маҳаллабай ишлаш тизими асосида тадбиркорлар билан манзилли ишлаш орқали таъминланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-328-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 07/25/328/1009-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/61/0151-сон; 04.11.2025 й., 07/25/328/1009-сон)