Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий хизматга мажбурларнинг ва сафарбарлик чақируви резервида ойлик йиғинларни ўтаётган шахсларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисида»ги ҚЛ-1225-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисида»)
(«Ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 17 сентябрда биринчи ўқишда қабул қилинган «Ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисида»ги ҚЛ-1225-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий хизматга мажбурларнинг ва сафарбарлик чақируви резервида ойлик йиғинларни ўтаётган шахсларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 январь,
374-V-сон