Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 14 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 25 январда маъқулланган
Сенат томонидан 2025 йил 25 январда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, шунингдек бўшаб қолган ўринларга сайланган фуқаролар йиғинлари раислари фаолияти кафолатларини мустаҳкамлаш зарурияти юзага келмоқда.
Ушбу Қонун билан «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати уч йилдан беш йилга узайтирилишини, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг беш йил муддатга сайланишини, шунингдек фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мазкур Қонун фуқаролар йиғинлари раислари фаолиятини ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ишини самарали ташкил этишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 915-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 96-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда, № 10, 674-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 9, 588, 591-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова, № 12, 1194-модда; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 6, 570-модда, № 10, 984-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 5, 316-модда, № 10, 794-модда; 2024 йил, № 9, 964-модда) 23-моддасининг биринчи қисмидаги «уч йил муддатга» деган сўзлар «беш йил муддатга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган «Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида»ги ЎРҚ-499-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 10, 675-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 213-модда; 2023 йил, № 5, 316-модда; 2024 йил, № 9, 964-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 5-модданинг учинчи қисмидаги «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг» деган сўзлар «маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 8-модданинг матнидаги «уч йилга» деган сўзлар «беш йилга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 10-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш муддатлари сайлов бошланишидан камида икки ой олдин Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланади. Бунда сайлов ваколатлари муддати тугаган фуқаролар йиғини раиси лавозимига ўтказилади.
Фуқаролар йиғини раиси сайловига тайёргарлик тадбирларини ўтказиш муддатлари ва тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланади»;
4) 11-модда чиқариб ташлансин;
5) 12-модданинг:
биринчи қисми «шаҳарлар комиссиялари» деган сўзлардан кейин «(бундан буён матнда комиссиялар деб юритилади)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
бешинчи қисмидаги «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларининг» деган сўзлар «маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) қуйидаги мазмундаги 121-модда билан тўлдирилсин:
«121-модда. Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари
Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш;
фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириш;
фуқаролар йиғинлари раислари сайловига доир ҳужжатларнинг намуналарини, шунингдек сайлов бюллетенларининг намуналари ва шаклларини тасдиқлаш;
фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг сайловни самарали ўтказиш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар билан таъминланишини ташкил этиш;
фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш;
фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнининг оммавий ахборот воситаларида ёритилишини ташкил этиш;
фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
сайлов якунлари тўғрисида тегишли комиссиялар томонидан тақдим этилган ахборотни умумлаштириш ва кўриб чиқиш, бу ахборотни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш»;
7) 13-модданинг:
номи ва биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13-модда. Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг ваколатлари
Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари ўз ваколатлари доирасида»;
еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
саккизинчи — ўн биринчи хатбошилари тегишинча еттинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
саккизинчи хатбошисидаги «Республика комиссиясига» деган сўзлар «тегишинча фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 14-модданинг биринчи қисмидаги «Фуқаролар йиғини раисининг навбатдаги сайлови» деган сўзлар «Фуқаролар йиғини раиси сайлови натижалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 21-модданинг еттинчи қисми чиқариб ташлансин;
10) 28-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раислари беш йил муддатга сайланади».
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатларини улар сайланган уч йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 февраль,
ЎРҚ-1027-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1027/0132-сон)