Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3351-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Транспорт воситалари учун мойлаш материаллари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ва экспорт ҳажмларини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3351-сон қарорига илованинг 2-позицияси «ТИФ ТН бўйича коди» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2709 00, 2710 (2710 12 410 0-2710 12 590 0, 19 290 0, 2710 19 820 0, 2710 19 840 0, 2710 19 880 0 дан ташқари)».
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 6 февраль,
ПҚ-42-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 07/25/42/0117-сон)