Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2026 06.02.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3114-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 06.02.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3114-4
Кучга кириш санаси
07.02.2025
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2026
Ҳужжат 07.02.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3114-4]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 5-мҳ-сонли «Нотариусликка талабгорлар учун ягона танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3773, 11.02.2026 й.) асосан 2026 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 3-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3114, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/18/3114/2423-сон) билан тасдиқланган Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 1 февралдаги 1-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар» деган сўзлар «Нотариат, адвокатура ва медиация» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«19. Танлов уларни ўтказиш бўйича тегишли хулоса тасдиқланган кундан бошлаб бир ҳафтадан сўнг, лекин ўн беш кундан кечиктирмай ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида у ўтказиладиган кундан камида бир ҳафта олдин танлов бўйича талабгорга унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили орқали мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарнома юборилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 20-банддаги «беш кун олдин» деган сўзлар «бир ҳафта олдин» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 10/25/3114-4/0113-сон)