1-ИЛОВА
Т/р | Божхона йиғими тури | Йиғим ставкалари |
1. | Қуйидагиларнинг божхона расмийлаштируви учун*: | |
а) божхона юк декларацияси (БЮД)ни тақдим этиш орқали эквиваленти қуйидаги божхона қийматидаги товарларни тегишли божхона режимларида («вақтинча сақлаш», «давлат фойдасига воз кечиш», «йўқ қилиш» ва мазкур банднинг «б», «в», «г» ҳамда «д» кичик бандларида кўрсатилган товарлардан ташқари): | ||
10 000 АҚШ долларигача | БҲМнинг** 1 баравари | |
10 000 дан 20 000 АҚШ долларигача | БҲМнинг 1,5 баравари | |
20 000 дан 40 000 АҚШ долларигача | БҲМнинг 2,5 баравари | |
40 000 дан 60 000 АҚШ долларигача | БҲМнинг 4 баравари | |
60 000 дан 100 000 АҚШ долларигача | БҲМнинг 7 баравари | |
100 000 дан 200 000 АҚШ долларигача | БҲМнинг 10 баравари | |
200 000 дан 500 000 АҚШ долларигача | БҲМнинг 15 баравари | |
500 000 дан 1 000 000 АҚШ долларигача | БҲМнинг 20 баравари | |
1 000 000 АҚШ доллари ва ундан ортиқ | БҲМнинг 25 баравари | |
б) товарларни «транзит», «божхона ҳудудида қайта ишлаш», «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» божхона режимларида (бир дона декларация учун) | БҲМнинг 25 фоизи | |
в) юридик шахслар томонидан олиб келинаётган нақд чет эл валютасининг (бир дона декларация учун) | БҲМнинг 2,5 баравари | |
г) божхона кирим ордерини қўллаш орқали (бир дона ордер учун) | БҲМнинг 25 фоизи | |
д) халқаро курьерлик жўнатмалари (1 кг (брутто) халқаро курьерлик жўнатмаси учун) | БҲМнинг 2 фоизи | |
2. | Декларант ёки декларацияловчи шахснинг БЮДга ўзгартириш ва қўшимча киритиш бўйича мурожаатига асосан БЮДни ўзгартириш ва (ёки) унга қўшимча киритиш учун (қоғоз шаклдаги БЮДда бир дона БЮД, электрон шаклдаги БЮДда бир дона БЮДни тузатиш шакли учун) | БҲМнинг 25 фоизи |
3. | Божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан*** ташқари ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви учун (божхона ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тартибда расмийлаштирувдан ўтказилган БЮДлар бундан мустасно): | |
а) божхона органлари иш вақтидан ташқари вақтлар****, дам олиш ва байрам кунлари (ҳар бир БЮД учун) | БҲМнинг 25 фоизи | |
б) божхона органи ходими томонидан (унинг иштирокида) исталган божхона назорати давомида божхона кўригини, божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечирувни, юк операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларни бажарганлиги (бир соатлик иш учун)*****: | ||
божхона органлари иш вақтида; | БҲМнинг 25 фоизи | |
божхона органлари иш вақтидан ташқари вақтлар, дам олиш ва байрам кунлари. | БҲМнинг 2 баравари | |
4. | Эгаси божхона органи бўлган божхона омборида товарларни сақлаганлик учун (ҳар бир сутка учун)******: | |
дастлабки ўн сутка мобайнида (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) 1 тонна (брутто) учун | БҲМнинг 3 фоизи | |
ҳар бир кейинги суткалар учун (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) 1 тонна (брутто) учун | БҲМнинг 4 фоизи | |
5. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида битта автотранспорт воситасини қуйидаги масофаларга божхона ҳамроҳлигида кузатиб борганлик учун: | |
200 км масофагача | БҲМнинг 2 баравари | |
200 км дан ортиқ масофагача | БҲМнинг 5 баравари | |
6. | Божхона органлари томонидан товар бўйича дастлабки қарорни қабул қилганлик учун******* | БҲМнинг 75 фоизи |
7. | Жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларда олиб кирилаётган, белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларини чегара божхона постлари томонидан вақтинча сақлаганлик учун ҳар 100 кг.гача оғирликка (брутто) тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ҳар бир календарь кун учун: | |
дастлабки беш кунда | БҲМнинг 5 фоизи | |
кейинги ўн кунда | БҲМнинг 7 фоизи | |
қолган кунларда | БҲМнинг 10 фоизи | |
тез бузиладиган товарларни вақтинча сақлаганлик учун | БҲМнинг 15 фоизи | |
8. | Декларантнинг мурожаатига асосан божхона органи томонидан транзит декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун (ахборот тизимида декларацияловчи шахс томонидан ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш бундан мустасно) | БҲМнинг 10 фоизи |
9. | Бир интеллектуал мулк объектини божхона реестрига киритиш учун | БҲМнинг 1 баравари |
2-ИЛОВА
« | |||
3. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси | Кўрсатилган хизматлар учун божхона йиғимлари ва тўловлар шаклидаги тушумлар | 100******* |
Божхона органлари ва Чегара қўшинлари томонидан олиб қўйилган ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 25* | ||
Махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси | 25* | ||
Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан божхона органлари томонидан қўлланилган жарима суммаси | 50 | ||
100******* | |||
»; |
« | |||
11. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари натижалари бўйича бюджет, давлат мақсадли ва бошқа жамғармалари даромадига ундирилган растраталар, талон-торож, камомад, пеня ва жарималар ҳамда ноқонуний харажатлар суммалари | 8******* |
Акцияларнинг давлат улушидан дивидендлар ўз вақтида бюджетга ўтказилмаганлиги учун жарималар суммаси | |||
Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини, шунингдек, молиявий ҳисоботни ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузганлик учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларининг мансабдор шахслари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида тузилган баённома асосан ундириладиган жарималар суммаси | 100******* | ||
Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ходимлари томонидан бюджет ва смета-штат интизомини бузиш бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида тузилган баённомаларга асосан ундирилган жарима суммалари | 60******* | ||
Тайёрлов ташкилотларининг фоизсиз қарз ажратиш тўғрисида тузилган шартномаларга мувофиқ Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармасининг мақсадли маблағларини қайтариш билан боғлиқ ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки тегишли равишда бажармаганлиги учун жарималар ва пенялар суммаси | 100******* | ||
»; |
3-ИЛОВА