18.11.1998 йилдаги 477-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.11.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДА ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий инвестицияларни жалб этишнинг самарали механизмини яратиш, қимматли қоғозлар бозорида чет эл инвесторларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага* мувофиқ корхоналарни, шу жумладан иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарини якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловага* мувофиқ акциядорлик жамиятлари акциялари пакетининг бир қисмини биржа ва биржадан ташқари бозорларда хорижий инвесторларга сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барқарор харидоргир бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва хизматлар кўрсатувчи 3-иловага* мувофиқ корхоналарни хорижий инвесторларга уларнинг тўлиқ мулки қилиб сотиш йўли билан хорижий сармояларни жалб этиш соҳаларини кенгайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1—3-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1—3-иловаларда кўрсатилган хусусийлаштириладиган корхоналар мол-мулки қиймати эркин алмаштириладиган валютада белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ва 3-иловаларда кўрсатилган хусусийлаштириладиган корхоналар мол-мулки қийматини баҳолаш учун халқаро нуфузга эга бўлган хорижий баҳолаш компаниялари жалб қилиниши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий баҳолаш компаниялари, аудиторлар, маслаҳатчилар ва молия агентлари хизматларига ҳақ институционал қайта ўзгартиришларни амалга оширишга Жаҳон банкининг заёми бўйича тушадиган маблағлар ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ва 3-иловаларда кўрсатилган корхоналар ҳамда акциялар пакетлари, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва техника билан қайта жиҳозлаш бизнес-режасини албатта тақдим этиш шарти билан, фақат тендер ва инвестиция савдоларида сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш Давлат комиссияси таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини сотишда тендер савдолари ўтказиш Давлат комиссияси тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий баҳолаш компанияларини 1 ва 3-иловаларга мувофиқ корхоналар қийматини баҳолашга икки ой муддатда жалб қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда 1—3-иловаларда қайд этилган объектлар проспектини, уларнинг хорижий инвесторлар учун қизиқиш туғдирадиган ишлаб чиқариш — иқтисодий ва молиявий тавсифномалари, шунингдек ушбу объектлар тўғрисидаги асосий маълумотларни кўрсатган ҳолда, нашр қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторлар томонидан корхоналар ёки акциялар пакетлари эркин алмаштириладиган валютага сотиб олинади, инвестиция мажбуриятлари эса хорижий валютада ҳам, қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланадиган замонавий технология асбоб-ускуналари етказиб бериш тарзида ҳам шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестордан корхоналар ёки акциялар пакетлари қиймати учун тўлов сифатида тушадиган хорижий валютадаги маблағлар, уларни кейинчалик Марказий банкка мажбурий тартибда тўлиқ ҳажмда белгиланган тартибда сотиш шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ёки акциялар пакетларини хорижий инвесторларга сотишдан олинган миллий валютадаги тушумни тақсимлаш Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштириладиган корхона томонидан хорижий инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобига олинган пул маблағлари ва технология асбоб-ускуналари даромад (фойда) солиғига ва қўшилган қиймат солиғига тортиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хусусийлаштирилаётган корхоналарни ёки акциялар пакетларини хорижий инвесторларга сотиш тартиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат мулки қўмитаси ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтингини олиш бўйича 6-иловага* мувофиқ тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 6-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон эмитентлари акцияларини республика фонд бозорида сотишдан олган даромадини эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар кўрсатиб ўтилган акциялар эркин алмаштириладиган валютага сотиб олинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестор акцияларни уларни сотиб олган санадан кейин камида 12 ой ўтгач сотган тақдирда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул-кредит сиёсати бўйича Республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон эмитентлари акциялари муомалада бўлишидан олинган даромадларини эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Тошкент» Республика фонд биржаси билан биргаликда қимматли қоғозларни хорижий инвесторларга эркин алмаштириладиган валютага сотиш учун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда тегишли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиққан ва тасдиқлаган ҳолда, 1999 йил 1 январгача махсус савдо майдончаси ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат мулки негизида ташкил этилган 7-иловага* мувофиқ акциядорлик жамиятларининг асосан хорижий инвесторлар ўртасида жойлаштириш учун, шунингдек чет эл фонд биржаларида листинг шартларига риоя этиш учун улар томонидан акцияларнинг қўшимча эмиссиясини амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 7-илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳукумат қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банки ушбу қарордан келиб чиқадиган идоравий меъёрий ҳужжатларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда қабул қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 18 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
477-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
18 ноябрдаги 477-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилаётган корхоналарни ёки акциялар пакетларини хорижий инвесторларга сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартиб хусусийлаштирилаётган корхоналарни ёки акциялар пакетларини хорижий инвесторларга сотиш шартлари ва механизмини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси хорижий инвесторларга сотиш учун қўйиладиган корхоналар (акциялар пакетлари) рўйхатлари, шунингдек улар ҳақидаги зарур маълумотлар оммавий ахборот воситаларида ва ихтисослаштирилган нашрларда, шу жумладан хорижий оммавий ахборот воситаларида ва ихтисослаштирилган нашрларда мунтазам равишда эълон қилинишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси эмитент корхона ҳамда у таркибига кирувчи хўжалик уюшмаси (корпорация, концерн ва бошқалар) билан биргаликда корхона ва у эмиссия қилган акциялар тўғрисидаги ахборотларни ошкор қилади, кутиладиган хорижий инвесторларнинг корхона билан, унинг асосий техник-иқтисодий, молиявий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари билан танишиши учун шарт-шароитлар яратади, хорижий инвесторларни излашни ва улар билан музокаралар олиб борилишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Эркин савдода ва хорижий инвесторларга сотиш учун мўлжалланган акциялар хорижий инвесторларга тендер, шу жумладан инвестиция савдоларида ҳамда биржа савдоларида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси буйруқлари бўйича сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхоналар ва давлат мулки улушидан акциялар, акциялар назорат пакетлари хорижий инвесторларга тендер, шу жумладан инвестиция савдоларида Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ХУСУСИЙЛАШТИРИЛАЁТГАН КОРХОНАЛАР ВА АКЦИЯЛАР ПАКЕТЛАРИНИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАРГА СОТИШ ШАКЛЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Корхоналар ёки акциялар пакетлари хорижий инвесторларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона (акциялар пакети)нинг эркин алмаштириладиган валютадаги сотиб олиш нархи ўтказиш мавзуси ҳисобланадиган тендер савдоларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор томонидан корхонани техника билан қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни реновация қилиш бўйича ўзига инвестиция мажбуриятлари олган ҳолдаги корхона ёки акциялар пакетлари мавзуси ҳисобланадиган инвестиция тендер савдоларида сотилиши мумкин. Бунда хорижий инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари корхона (акциялар пакети)нинг эркин алмаштириладиган валютадаги сотиб олиш нархи учун ҳақ тўлаш ёки унга қўшимча сифатида қабул қилиниши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа савдоларида сотилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхоналар (акциялар пакетлари) тендер савдоларида, шу жумладан инвестиция савдоларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорига 3-иловада белгиланган тартибда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тендер савдоларини ўтказиш корхонани баҳолашда қатнашаётган хорижий инвестиция банклари томонидан шартнома асосида амалга оширилиши мумкин. Савдоларни ташкил этувчи инвестиция банки харидор ёки харидор вакили бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва давлат мулки улуши акциялари, акциялар назорат пакетлари савдолари натижалари бўйича ғолиб аниқланмаган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси томонидан уларни сотишнинг бошқа усули белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Акциялар пакети хорижий инвесторларга эркин алмаштириладиган валютага биржа савдоларида ушбу мақсадлар учун махсус ташкил этиладиган савдо майдончасида сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвестор брокер билан тузадиган шартнома-топшириқномада инвесторнинг акциялар пакетлари қийматини эркин алмаштириладиган валютада тўлаш бўйича мажбуриятлари назарда тутилган бўлиши керак. Бунда воситачилар ва биржа хизматлари ҳақи бевосита хорижий инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Корхоналар ва акциялар пакетлари қиймати учун тўлов сифатида хорижий инвестордан тушадиган эркин алмаштириладиган валютадаги маблағлар 1999 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Марказий банкдаги махсус валюта счётига ўтказилади, кейинчалик биржадан ташқари валюта бозори харид курси бўйича тўлиқ ҳажмда мажбурий равишда Марказий банкка сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Корхоналар ёки акциялар пакетларини хорижий инвесторларга сотишдан олинган миллий валютадаги тушумни тақсимлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. КОРХОНАЛАРНИ ВА АКЦИЯЛАР ПАКЕТЛАРИНИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАРГА СОТИШ ШАРТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хорижий инвесторлар томонидан корхоналар ёки акциялар пакетлари эркин алмаштириладиган валютага сотиб олинади, инвестиция мажбуриятлари эса хорижий валютада ҳам, қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланадиган замонавий технология асбоб-ускуналари етказиб бериш тарзида ҳам шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Корхоналар (акциялар пакетлар)ни хорижий инвесторларга сотиш хорижий шерик томонидан шартнома бўйича олинган мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда бажарилгунга қадар уларни бегоналаштириш ҳуқуқисиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инвестиция тендер савдолари якунлари бўйича ёки тўғридан-тўғри шартлашувлар асосида тузиладиган шартномаларда корхонани техника билан қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни реновация қилиш бўйича хорижий инвестор томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятларининг ҳажми, қиймати, шакли ва бажарилиш муддатлари аниқ келишиб олиниши, шунингдек, улар белгиланган муддатда бажарилмаганлиги учун санкция кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Шартномада кўзда тутилган шартлар, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари хорижий инвестор томонидан бажарилмаган тақдирда битишув қонунчилик билан белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
18 ноябрдаги 477-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 9-банднинг учинчи хатбоши «Корхоналарни ва» сўзлари билан бошлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари билан биржа ва биржадан ташқари бозорларда битишувларни амалга ошириш тартибига 2-илованинг 2.3.2-бандидаги «битишув суммасининг 1 фоизи миқдорида» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илова ва Схема (иловага) номлари «Корхоналарни ва» сўзлари билан бошлансин, 1-банд «Тартиб» сўзидан кейин «корхоналарни ва» сўзлари билан тўлдирилсин, 2-банд «Корхоналарни ва» сўзлари билан бошлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги янги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тендер объекти корхона ёки акцияларнинг аниқ пакети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер мавзуси корхона (акциялар пакети)ни сотиш, шу жумладан инвестиция мажбурияти шарти билан ёхуд ушбу шартларсиз сотиш баҳоси»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-банддаги «6 ой олдин» сўзлари «3 ой олдин» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «1998 йилда Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети тўғрисида» 1997 йил 5 декабрдаги 540-сон қарорига 15-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси билан даромадларга икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш ҳақидаги битимларга эга бўлмаган давлатлар резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг дивидендлари бундан мустасно».