Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 31 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1914-1]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банки бошқаруви ва Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 6 февралдаги 18, 2/8, 2008-47-сон «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1914, 2009 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 10-11-сон, 121-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 январь,
224-сон
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 январь,
2025-01-сон
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 9 январь,
40/20-сон
Келишилди:
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2024 йил 17 декабрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2025 й., 10/25/1914-1/0098-сон)