ИЛОВА
« | ||||
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Ижро муддати | Ахборот берувчилар | Масъул ижрочилар |
11. | Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича банклар олдидаги устувор вазифаларнинг бажарилиши юзасидан Давлат банклари раҳбарларининг ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари мажлисларида эшитиш. Бунда қуйидаги масалалар қамраб олинади: 2025 йилда 3,6 млн аҳоли бандлигини таъминлаш; шароити оғир 71 та туманда камбағаллик ва ишсизликни кескин камайтириш; 60 та илғор туман ва шаҳарларда аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш; «Сайхунобод», «Уйчи», «Зарбдор» ва «Ғиждувон» тажрибалари асосида аҳоли бандлигини таъминлаш даромадларини ошириш; «Зарбдор» ва «Ғиждувон» тажрибалари бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни зарур инфратузилма билан таъминлаш; 30 та туманда балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик йўналишларида аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида янги лойиҳаларни амалга ошириш; «маҳалла банкирлари» фаолиятини самарали ташкил қилиш; оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиб, ўз вақтида қайтарган мижозларни кичик ва ўрта бизнес даражасига олиб чиқиш; ташқи манбалардан маблағлар жалб қилиш; стартап лойиҳаларни молиялаштириш; «Молиявий оммабоплик» дастурини кенгайтириш микромолия ва факторинг компаниялари ташкил этиш; жами кредитлар ҳажмида кичик ва ўрта бизнесга ажратиладиган кредитлар улушини 40 фоизга етказиш; банклардаги аҳоли омонатлари қолдиғини ошириш; давлат банклари томонидан банк балансига олинган мол-мулкларни соғломлаштириш орқали салоҳиятли инвесторларга сотиш; кредитлар бўйича шаклланган муаммоли қарздорликларни ундириш; туман ва шаҳарларда лойиҳалар ярмаркасини ўтказиш; туманларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, хориждан малакали агроном, зоотехник, технолог, муҳандис ва бошқа талаб юқори бўлган соҳа мутахассисларини жалб қилиш; | 2025 йил апрель 2025 йил август 2025 йил ноябрь 2026 йил февраль | Асосий ахборот берувчи — Марказий банк Қўшимча ахборот берувчилар — тижорат банклари (Миллий банк, Агробанк, Халқ банки, Саноатқурилишбанк, Микрокредитбанк, Бизнесни ривожлантириш банки, Асака банк, Турон банк ва Алоқа банк), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталари |
12. | 2025 йилда қишлоқ хўжалигида 1,1 млн ҳамда қурилиш ва инвестиция лойиҳаларида 300 минг аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг қўшма мажлисларида эшитиш. | 2025 йил апрель 2025 йил август 2025 йил октябрь 2026 йил февраль | Асосий ахборот берувчилар — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қўшимча ахборот берувчилар — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология ҳамда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмиталари |
». |