07.09.1990 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юристларнинг ролига оид асосий принциплар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон халқлари БМТ Уставида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилишни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорликни амалга ошириш мақсадидаги мажбуриятларга нисбатан одиллик амалда бўлишини таъминлайдиган тегишли шарт-шароитлар яратишга тайёр эканликларини билдираётганликларини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида барчанинг қонун олдида тенглиги, айбсизлик презумпцияси, ишларнинг қонунга мувофиқ таъсис этилган ваколатли, мустақил ва холис суд томонидан ошкора ва адолатли кўриб чиқилиши, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар қандай инсонни ҳимоя қилиш учун зарур кафолатлар олиш ҳуқуқига эга эканликлиги тўғрисидаги принциплар киритилганини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда асоссиз ушлаб туришсиз ҳам судланиш ҳуқуқининг ҳамда қонун асосида тузилган ваколатли, мустақил ва одил суд томонидан ишнинг адолатли ва ошкора кўрилиш ҳуқуқининг эълон қилинишини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда давлатларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставига мувофиқ, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш ва уларни ҳурмат қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича мажбуриятлари тўғрисида эслатиб ўтилишини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қандай шаклда бўлмасин, ушлаб турилган ёки қамоққа маҳкум қилинган барча шахсларни ҳимоя қилиш Принциплари тўпламида қўлга олинган шахс юрист маслаҳатчиси ёрдамидан фойдаланиш, мурожаат қилиш ва у билан маслаҳатлашиш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилганини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳбуслар билан муомала қилишнинг андозавий минимал қоидаларида иши тергов қилинаётганларга юридик ёрдам ва адвокат билан махфий мулоқот қилишни таъминлаб бериш баён этилганини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлим жазосига ҳукм қилинганларнинг ҳимоясини кафолатловчи чора-тадбирларда ўлим жазоси белгиланишига сабаб бўлган жиноятни содир этишда гумон қилинаётган ҳар бир шахс ёки айбланувчининг ҳуқуқлари, Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 14-моддасига мувофиқ олиб борилаётган суд жараёнининг барча босқичларида тегишли юридик ёрдам олиш ҳуқуқлари тасдиқланишини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятдан ва ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилишдан жабрланганлар учун Одил судловнинг асосий принциплари тўғрисидаги декларацияда жиноятдан жабр кўрганларнинг одил судловга ва адолатли муомалага, мулкка нисбатан аввалги ҳуқуқларини тиклаш (реституция), компенсация ва ёрдамга эга бўлишларини енгиллаштириш учун халқаро ва миллий даражаларда қабул қилинадиган чора-тадбирларнинг тавсия этилишини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари бўладими ёки фуқароликка оид ва сиёсий ҳуқуқми, ҳамма соҳада инсонлар фойдаланиши лозим бўлган ҳуқуқ ва эркинликларининг тегишли ҳимоясини таъминлаб бериш учун, барча инсонлар мустақил юқори малакали юристлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизматлардан ҳақиқатан ҳам баҳраманд бўла олишлари кераклигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юристларнинг касбий уюшмаларига ўз аъзоларини асоссиз аралашувлар ва таъқиблардан, ноқонуний чекловлардан ҳимоя қилишда касбий меъёрлар ва этикага риоя этилишини таъминлашда, барча эҳтиёжмандларга юридик хизматлар тақдим этишда ва одил судлов мақсадларини амалга оширишда ҳукумат ва бошқа идоралар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда давлат манфаатларини ҳимоялашда муҳим ўрин ажратилишини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқарув органларидан суд органларининг мустақиллигини таъминлаш ва мустаҳкамлаш вазифаларини ҳал этишда аъзо-давлатларга ёрдам бериш мақсадларида тузилган қуйида келтирилган асосий Принципларни ўз миллий қонунлари ва тажрибалари доирасида эътиборга олишлари ва унга риоя этишлари ҳамда улардан судьялар, айбловчилар (қораловчилар), адвокатлар, ижрочи ва қонун чиқарувчи органлар ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик оммасини хабардор қилишлари талаб этилади. Принциплар асосан профессионал юристлар учун мўлжалланган, бироқ, зарур бўлганда, профессионал мақомга эга бўлмаган, юристлик вазифасини бажараётганлар ҳам улардан тенг фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юристлар ва юридик хизматлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир инсон ҳимоя мақсадида ёрдам сўраб ва кўрилаётган жиноят ишининг барча босқичларида унинг ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаб беришни сўраб хоҳлаган юристига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ўз ҳудудида бўлган ва уларнинг юрисдикциясига тушувчи барча фуқароларга, ҳеч бир камситишларсиз, масалан, ирқи, танасининг ранги, этник келиб чиқиши, жинси, тили, дини, сиёсий ва бошқа қарашлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, туғилиши, моддий ва бошқа мақомига кўра ажратмаган ҳолда, юристлар хизматидан фойдаланишда амалий ва тенг имкониятларни таъминлашга доир самарали тартиб ва механизмларни кафолатлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳукумат зарурият юзага келса, ночор бўлган, ноқулай аҳволга тушиб қолган шахсларга ҳам юридик хизматлар кўрсатиш учун етарли молиявий маблағлар ва бошқа турдаги ёрдамларнинг тақдим этилишини таъминлайди. Юристларнинг касбий уюшмалари хизматлар, маблағлар ва бошқа ресурсларни ташкил этиш ва таъминлашда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат ва юристларнинг касбий уюшмалари инсонларни уларнинг қонунга мувофиқ ҳуқуқ ва бурчлари, асосий эркинликларини ҳимоя қилишда юристларнинг тутган муҳим ўрни тўғрисида хабардор қилишга доир дастурларни амалга оширишда ҳамкорлик қиладилар. Айниқса, ночор ва ноқулай аҳволга тушиб қолган инсонларга, зарурият туғилганда, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун юристларга ёрдам сўраб мурожаат қилиш имкониятларини яратишга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одил судлов масалаларидаги махсус кафолатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат жиноий жавобгарликда айбланган ҳар бир одамни ҳибсга олиш ёки қўлга туширишда, унинг ўз хоҳишига кўра, юрист хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи борлиги ҳақида ваколатли органлар дарҳол хабардор қилишларини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Одил судлов талаблари тақозо қилган барча ҳолатларда, ўз юристига эга бўлмаган ҳар бир киши, гарчи бунинг учун етарли маблағи бўлмаса ҳам, ҳуқуқбузарлик хусусиятига мос бўлган умумий билим, тажриба ва ваколатга эга, унга самарали юридик ёрдам кўрсата оладиган бепул юрист ёрдамини олиши ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шунингдек, давлат томонидан жиноят юзасидан айб қўйилган ёки қўйилмаганидан қатъи назар ушлаб турилган ва қамоққа олинган барча шахслар дарҳол, яъни улар ҳибсга олинган ёки ушланган вақтдан бошлаб, қирқ саккиз соатдан кечиктирмасдан юристга эга бўлишларини таъминлаб берилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Барча ҳибсга олинганлар, қўлга тушганлар ёки қамоқдаги маҳбуслар учун уларнинг олдиларига юристларнинг кириши учун кечикмасдан, ҳеч бир аралашувларсиз ва цензурасиз, махфийликка риоя этилган ҳолда улар билан алоқа боғлаши ва маслаҳатлар бериши учун мутаносиб имкониятлар, вақт ва шароитлар яратиб берилади. Бундай маслаҳат-учрашувлар ҳуқуқий тартибни сақлаш учун масъулиятли шахсларнинг иштирокида амалга оширилиши мумкин, бироқ уларга суҳбатдан воқиф бўлиш имконияти яратилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака ва кадрлар тайёргарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат, юристларнинг касбий уюшмалари ва ўқув муассасалари юристларнинг касбий малакаси ва тайёргарлигини, уларнинг касбга доир талаб ва мақсадлар ҳамда ахлоқий мажбуриятларни чуқур тушуниб етишлари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисида миллий ва халқаро қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган билимларга эга бўлишларини таъминлаб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат, юристларнинг касбий уюшмалари ва ўқув муассасалари ҳар қандай шахснинг профессионал юридик амалиётни бошлаши ёки давом эттиришида унга зарар етказиши мумкин бўладиган ажратишлар, яъни ирқи, терисининг ранги, этник келиб чиқиши, жинси, тили, дини, сиёсий ва бошқа эътиқодлари, миллий ва ижтимоий келиб чиқиши, мулкий, табақавий, иқтисодий ва бошқа ҳолатлари бўйича ҳар қандай камситишларга йўл қўйилмасликни таъминлайдилар. Бунда юрист тегишли мамлакатнинг фуқароси бўлиши керак, деган талаб камситиш сифатида кўрилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Юридик хизматларга эҳтиёжлар таъминлаб берилмайдиган, ўзига хос маданиятга, анъаналар ёки тилига эга бўлган, илгари камситиш ва таҳқирлашлар қурбони бўлган турли гуруҳлар, жамоалар мавжуд мамлакатларда давлат, юристларнинг касбий уюшмалари ва ўқув муассасалари бундай гуруҳлар номзодларининг юридик маълумот олишлари ҳамда юрист касбини эгаллашлари учун имкониятлар яратишга ҳаракат қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазифа ва мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳар қандай ҳолатларда ҳам юристлар адлия соҳасининг масъул ходимлари сифатида, ўз касбларига монанд обрў ва қадр-қимматни сақлаб қолишга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мижозларга хизмат кўрсатишда юристлар қуйидаги ишларни бажарадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мижозларга уларнинг юридик ҳуқуқлари ва мажбуриятлари юзасидан ва мижозларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли бўлган ҳуқуқий тизимнинг фаолияти ҳақида маслаҳатлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мижозларга ҳар қандай имкон даражасидаги воситалар ва улар ёки уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун кўрилган қонуний чоралар билан ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) мижозларга, зарур бўлганда, судларда, трибуналларда ёки маъмурий органларда ёрдам кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мижозларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашишда юристлар, шунингдек, миллий ва халқаро меъёрлар томонидан тан олинган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳам ҳимоя қилишлари керак; улар, айни пайтда қонунга ва умумеътироф этилган меъёрларга, шу билан бирга, юристлик касби этикасига мувофиқ равишда эркин ва ҳалол хатти-ҳаракатларни амалга оширишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Юристлар доим ўз мижозлари манфаатлари ҳимоя қилишга қатъий риоя этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юристларнинг ўз мажбуриятларини бажаришлари бўйича кафолатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат юристлар ўз мажбуриятларини бажаришлари учун қуйидагиларни таъминлаб беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўз касбий вазифаларини қўрқитишсиз, тўсиқларсиз, таъқибсиз ёки асоссиз аралашувларсиз бажара олишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўз мижози билан мулоқот қилиши учун уларга мамлакат ичида ёки унинг ташқарисида эркин ҳаракатланиб юришини (ҳаракатланиш эркинлигини);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) умумқабул қилинган касбий мажбуриятлари, андозалар ва ахлоқий меъёрларга мувофиқ равишда амалга ошираётган хатти-ҳаракатлари учун таъқибдан, таъқиб хавфидан ёки суд, маъмурий, моддий ва бошқа жавобгарликдан ҳимоя қилишни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Касбий мажбуриятларини бажараётган юристларнинг хавфсизлигига нисбатан хатар туғилса, давлат томонидан уларга мувофиқ ҳимоя таъминлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Юристлар вазифаларини бажаришлари натижасида ўз мижозлари ёки улар манфаатлари билан тенглаштирилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Адвокат ҳуқуқи тан олинадиган бирорта ҳам суд ёки маъмурий орган юристнинг судда ўз мижози манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини рад этмайди, фақат бундан юристнинг миллий қонунчилик ва амалиётларга ҳамда мазкур принципларга мувофиқ ўз касбий фаолиятини бажариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолатлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Юристлар судда ёки бошқа бирорта судга доир ёки маъмурий органда ўзларининг хизмат вазифаларини бажаришда улар томонидан ёзма ёки оғзаки шаклда қилинган виждонан баёнотлари учун фуқаролик ва жиноий иммунитетга эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ваколатли органларнинг мажбурияти — юристга ҳокимият ихтиёрида ёки назорати остида бўлган тегишли маълумот, файл ёки ҳужжатлардан мижозларига зарур юридик ёрдам кўрсатиш учун етарли вақт давомида фойдаланиш имкониятини таъминлаб беришдан иборат. Бундай имконият имкон қадар тезроқ таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳукумат юристлар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги барча суҳбатлар ва маслаҳатлашувларнинг махфийлигини тан олади ва уни таъминлаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эътиқод ва уюшмалар эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Юристлар ҳам бошқа фуқаролар сингари ўз фикрларини, эътиқод ва қарашларини эркин ифода этиш ҳуқуқига эгадирлар. Хусусан, улар ҳуқуқий масалаларга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш ва қўллаб-қувватлашга доир мунозараларда иштирок этиш ва маҳаллий, миллий ҳамда халқаро ташкилотларнинг аъзолари бўлиш ёки ташкил этиш ва уларнинг мажлисларида қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар, бунда ўзларининг қонунга мувофиқ ёки қонуний ташкилотларнинг аъзолари сифатида олиб бораётган касбий фаолиятларида ҳеч бир тўсиқларга дуч келмасликлари керак. Мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш давомида юристлар ўз хатти-ҳаракатларида айни пайтда қонунга ва умумеътироф этилган меъёрларга, шунингдек, юристлик касби этикасига амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юристларнинг касбий уюшмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Юристлар уларнинг манфаатларини ифода этадиган, билимларини узлуксиз такомиллаштириб бориш ва тайёргарлик кўришларига ҳамда уларнинг касбга доир манфаатларини ҳимоя қилишга ёрдам берадиган мустақил касбий уюшмаларни тузиш ва уларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадирлар. Касбий уюшмаларнинг ижрочи органлари аъзолар орасидан тайинланади ва улар ўз вазифаларини ташқаридан ҳеч бир аралашувларсиз амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Юристларнинг касбий уюшмалари барча шахсларнинг амалий ва юридик хизматга тенг эга бўлишларини таъминлаш ва юристлар қонунларга, тан олинган андозалар ва ахлоқий меъёрларга мувофиқ, мижозларга маслаҳатлар бериш ва ёрдам кўрсатиш ишларини ноқонуний аралашувларсиз бажариш имкониятига эга бўлишлари йўлида ҳукумат билан ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Юристлар ўзларининг тегишли идоралари ва қонунчилик органлари орқали миллий қонунларга мувофиқ, анъаналар ҳамда тан олинган халқаро андозалар ва ҳужжатлар асосида юристларнинг касбга доир ахлоқий кодексларини ишлаб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Юристлар устидан уларнинг касбий фаолиятига боғлиқ равишда келиб тушган айблов ва шикоятлар кечиктирилмасдан ҳамда одилона, тегишли чора-тадбирларга мувофиқ кўриб чиқилади. Юристлар ишнинг адолат билан кўриб чиқилиши ва ўз танлови бўйича юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Юристларга нисбатан қўлланиладиган маъмурий чора-тадбирлар ҳуқуқшунослар томонидан ташкил этилган холис интизомий қўмиталар, қонунда кўзда тутилган мустақил органлар томонидан ёки судларда кўрилади ҳамда мустақил суд назоратига олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Барча ахлоқий чора-тадбирлар касбга доир ахлоқий кодекслар ва юристларнинг касбий этикаси ва андозалари ҳамда ушбу принципларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)