04.12.1986 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ривожланишга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги декларация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош Ассамблея,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг иқтисодий, ижтимоий, маданий ёки гуманитар характерга эга бўлган муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш билан боғлиқ ва ирқи, жинси, тили ва динидан қатъи назар барча учун инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига ҳурматни ошириш ва ривожлантиришга тегишли мақсад ва тамойилларини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли фаровонлигини доимий равишда оширишга ва барча шахсларнинг ривожланишда фаол, эркин ва конструктив иштирок этиши ҳамда ушбу жараёнда яратилган имтиёз, шароитларни адолатли тақсимланишига қаратилган ривожланиш кенг қамровли иқтисодий, ижтимоий, маданий ва сиёсий жараён эканлигини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қоидаларига мувофиқ, ҳар бир инсон Декларацияда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлар тўлиқ амалга оширилиши мумкин бўлган ижтимоий ва халқаро тартиб ҳуқуқига эга эканлигини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларига ишора қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослаштирилган муассасаларининг инсоннинг ҳар томонлама ривожланиши, барча халқларнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига, шунингдек деколонизация, камситишни олдини олиш, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилиш ҳамда уларга риоя қилиш, Низомга мувофиқ халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, давлатлар ўртасида дўстона муносабатлар ва ҳамкорликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш масаласига тегишли шартнома, конвенция, резолюция ва бошқа ҳужжатларига ишора қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини, унга кўра барча халқлар ўз сиёсий мавқеини эркин белгилаш, иқтисодий, ижтимоий ва маданий тараққиётини амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлигини эслатиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги икки Халқаро пактнинг тегишли қоидаларига мувофиқ халқларнинг ўзларини барча табиий бойликлари ва ресурслари устидан тўлиқ суверенитетдан фойдаланиш ҳуқуқини эслатиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга мувофиқ давлатларнинг ирқи, танасининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа қарашлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати, белгиларидан ва ҳар қандай бошқа фарқлардан қатъи назар барча учун инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилиш ва унга риоя этилишига кўмаклашиш мажбуриятини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
колониализм, неоколониализм, апартеид, ирқчилик ва ирқий камситишнинг барча турлари, хорижий ҳукмронлик ва истило, тажовуз ва миллий суверенитетга, миллий бирлик ва ҳудудий яхлитликка таҳдид, уруш таҳдиди натижаси ҳисобланган ҳолатлар таъсирида жабрланган халқлар ва шахсларнинг инсон ҳуқуқларини оммавий ва қўпол бузилишини бартараф этиш, инсониятнинг катта қисмини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига ҳисса қўшади деб ҳисоблаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ва халқларнинг ривожланиши ва тўлақонли намоён бўлиши йўлида жиддий тўсиқлар мавжудлигидан хавотирланиб, хусусан, фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни рад этиш билан боғлиқ, шунингдек барча инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари ажралмас ҳамда бир-бирига боғлиқ эканлигини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни амалга ошириш, рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва ривожланишига кўмаклашиш учун тенг эътибор ва устуворлик берилиши керак деб ҳамда айрим инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш, ҳурмат қилиш ва амалга ошириш, бошқа инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рад этишни оқлай олмайди деб ҳисоблаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тинчлик ва хавфсизлик ривожланишга бўлган ҳуқуқни амалга оширишнинг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуролсизланиш ва тараққиёт ўртасида чамбарчас боғлиқлик мавжудлигини ва қуролсизланиш соҳасидаги тараққиёт, ривожланиш соҳасидаги тараққиётни сезиларли даражада тезлаштириши ҳамда қуролсизланиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида бўшатилган маблағлар барча халқларнинг, хусусан, ривожланаётган мамлакатлар халқларининг иқтисодий, ижтимоий ривожланиши ва фаровонлигига йўналтирилиши лозимлигини тасдиқлаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ривожланиш жараёнининг асосий субъекти эканлигини ҳамда шунинг натижасида инсон ривожланиш сиёсатининг асосий иштирокчиси ва бенифициари (фойда олувчиси) сифатида қаралиши кераклигини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқлар ва шахсларнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш давлатларнинг асосий мажбурияти эканлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашишга қаратилган халқаро даражадаги саъй-ҳаракатлар, янги халқаро иқтисодий тартибни ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатлар билан бирга олиб борилиши кераклигини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланишга бўлган ҳуқуқ инсоннинг ажралмас ҳуқуқи эканлигини ҳамда ривожланиш учун имкониятлар тенглиги, давлатнинг ҳам, давлатни ташкил этувчи инсонларнинг ҳам мутлақ ҳуқуқи (имтиёзли ҳуқуқи) эканлигини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги Ривожланишга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги декларацияни эълон қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ривожланишга бўлган ҳуқуқ инсоннинг ажралмас ҳуқуқи бўлиб, ушбу ҳуқуқ ҳар бир инсон ва барча халқларнинг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва сиёсий тараққиётда иштирок этиш ҳуқуқини беради ҳамда ушбу ҳуқуқнинг таъминланиши орқали барча инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўлиқ амалга оширилиши мумкин, шунингдек ундан ва унинг афзалликларидан фойдаланиш имкониятларидан фойдаланишга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ривожланишга бўлган ҳуқуқ халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширишни назарда тутади, бу инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги иккала Халқаро пактнинг тегишли қоидаларига мувофиқ, халқларнинг барча табиий бойликлари ва ресурслари устидан тўлиқ суверенитетга бўлган ажралмас ҳуқуқини амалга оширишни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инсон ривожланиш жараёнининг асосий субъекти ҳисобланади ҳамда у ривожланишга бўлган ҳуқуқнинг фаол иштирокчиси ва бенифициари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тўлиқ ҳурмат қилиш зарурлигини йодда тутган ҳолда, барча инсонлар индивидуал ва жамоавий ривожланиш учун, шунингдек инсон шахсининг эркин ва ҳар томонлама жамият олдидаги мажбуриятларини бажаришга жавобгардирлар, шунинг учун улар ривожланиш учун муҳим бўлган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий тартибни қўллаб-қувватлашлари ва ҳимоя қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлатлар, бутун аҳоли ва барча шахсларнинг фаровонлигини доимий оширишга ҳамда ривожланиш жараёнида фаол, эркин ва конструктив иштирок этиши, бу йўлда яратилган неъматларни барчага адолатли тақсимланишига қаратилган тегишли миллий ривожланиш сиёсатини белгилаш ҳуқуқига ва мажбуриятига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлатлар ривожланишга бўлган ҳуқуқни рўёбга чиқариш учун миллий ва халқаро шарт-шароитлар яратилиши учун асосий масъулиятни ўз зиммаларига оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ривожланишга бўлган ҳуқуқни амалга ошириш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига мувофиқ давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликка оид халқаро ҳуқуқ тамойилларини тўлиқ ҳурмат қилишни талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлатлар ривожланишни таъминлаш ва унинг йўлидаги тўсиқларни бартараф этишда бир-бири билан ҳамкорлик қилиши керак. Давлатлар ўзаро суверен тенглик, ўзаро боғлиқлик, манфаатдорлик ва ҳамкорликка асосланган янги иқтисодий тартибни ўрнатишга ҳисса қўшиши, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва улардан фойдаланишга ёрдам берадиган тарзда ўз ҳуқуқларини амалга ошириши ва ўз мажбуриятларини бажариши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлатлар индивидуал ва жамоавий тартибда халқаро ривожланишга бўлган ҳуқуқни тўлиқ рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида чоралар кўришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ривожланаётган мамлакатларнинг жадал ривожланишини таъминлаш учун доимий чора-тадбирлар режасини қабул қилиш керак. Ривожланаётган мамлакатлар томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қўшимча равишда, ушбу мамлакатларни ҳар томонлама ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида тегишли воситалар ва имкониятлар билан таъминлаган ҳолда самарали халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатлар апартеид, ирқчилик ва ирқий камситишнинг барча турлари, колониализм, хорижий ҳукмронлик ва истило, тажовуз, хорижий аралашув ва миллий суверенитетга, бирликка ва ҳудудий яхлитликка таҳдид, уруш таҳдидлари ва халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тан олишдан бош тортиш каби ҳолатлар натижасида юз берган бундай вазиятлардан жабр кўрган халқлар ва шахсларнинг инсон ҳуқуқларини оммавий ва қўпол бузилишини бартараф этиш учун қатъий чоралар кўришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Барча давлатлар ирқи, жинси, тили ва динидан қатъи назар, барча инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига умумий ҳурмат ва риоя этилишини рағбатлантириш ҳамда мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида ҳамкорликни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Барча инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари ажралмас ва бир-бирига боғлиқдир; фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни амалга ошириш, рағбатлантириш ҳамда ҳимоя қилишга тенг эътибор ва устуворлик берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлатлар фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар, шунингдек иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларга риоя қилмаслик натижасида ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чораларини кўришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Барча давлатлар халқаро тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш, сақлаш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши керак ва шу мақсадда самарали халқаро назорат остида умумий ва тўлиқ қуролсизланишга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириши, шунингдек қуролсизланиш бўйича самарали чора-тадбирларни қабул қилиш натижасида бўшатилган маблағларнинг умумий ривожланиш, хусусан, ривожланаётган давлатлар учун ишлатилишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлатлар ривожланишга бўлган ҳуқуқни амалга ошириш учун миллий даражада барча зарур чораларни кўришлари ва асосий ресурслардан фойдаланишда, хусусан, таълимга, соғлиқни сақлашга, овқатланишга, уй-жойга, бандликка ва даромадни адолатли тақсимланишида барча учун тенг имкониятларни таъминлаши керак. Ривожланиш жараёнида хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўрилиши зарур. Барча ижтимоий адолатсизликларни бартараф этиш учун тегишли иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлатлар ривожланиш жараёнининг муҳим омили сифатида барча соҳаларда аҳолининг иштирокини ва инсон ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланишни рағбатлантириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Декларацияда белгиланган ривожланишнинг барча жиҳатлари ажралмас ва бир-бирига боғлиқ бўлиб, уларнинг ҳар бири яхлит контекстда кўриб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Декларацияда белгиланган ҳеч нарса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсадлари ва тамойилларига зид деб талқин қилиниши мумкин эмас ёки бирон бир давлат, гуруҳ ёки шахсга Инсон ҳуқуқлари декларациясида ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро пактларда баён этилган ҳуқуқларни бузишга қаратилган ҳар қандай фаолият ёки ҳаракатлар билан шуғулланиш ҳуқуқини бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ривожланишга бўлган ҳуқуқни тўлиқ амалга оширилишини ва изчил мустаҳкамланишини, шу жумладан, миллий ва халқаро миқёсда сиёсий, қонуний ва бошқа чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга оширилишини таъминлаш чораларини кўриш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)