29.11.1985 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд органлари мустақиллигининг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон халқлари БМТ Уставида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилишни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорликни амалга ошириш мақсадидаги мажбуриятларга нисбатан одиллик амалда бўлишини таъминлайдиган тегишли шарт-шароитлар яратишга тайёр эканликларини билдираётганликларини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида, хусусан, қонун олдида тенглик, айбсизлик презумпцияси принциплари ҳамда қонунга мувофиқ таъсис этилган ваколатли, мустақил ва холис суд томонидан адолатли ва ошкора судда муҳокамасига бўлган ҳуқуқи қайд этилганлигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ушбу ҳуқуқларнинг амалга оширилишини ва бундан ташқари, Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги пакт асоссиз кечикишларсиз судланиш ҳуқуқини ҳам кафолатлашини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу принциплар ҳақидаги тасаввур ва ҳақиқий аҳвол ўртасида ҳанузгача номувофиқлик мавжудлигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир мамлакатда одил судловни ташкил қилиш ва амалга оширишда ушбу принципларга амал қилиш лозимлигини ҳамда уларнинг ҳаётга тўлиқ жорий этилиши учун ҳаракат қилиш лозимлигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг функциясини амалга оширишга оид нормалар судьяларга ушбу принципларга мувофиқ ҳаракат қилиш имконини таъминлашга қаратилган бўлиши кераклигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяларга фуқароларнинг ҳаёти ва ўлими, эркинлиги, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва мол-мулклари масалалари бўйича қатъий қарор қабул қилиш мажбурияти юкланганлигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарлар билан муомала қилиш бўйича олтинчи конгресси ўзининг 16-сон резолюциясида Жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича қўмитасидан, биринчи навбатда, бажарилиши керак бўлган вазифалар қаторига судьялар мустақиллиги ҳамда судьялар ва прокурорларни танлаш, касбий тайёргарлиги ва мақомига оид раҳбарий принципларни ишлаб чиқишни киритишни сўраганлигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу муносабат билан, биринчи навбатда, судьяларнинг одил судлов тизимидаги роли ҳамда уларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг ахлоқи тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш кераклигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукуматлар суд органларининг мустақиллигини таъминлаш ва мустаҳкамлаш вазифаларини ҳал қилишда аъзо-давлатларга ёрдамлашиш учун баён этилган қуйидаги асосий принципларни ўзларининг миллий қонунчилиги ва амалиёти доирасида эътиборга олишлари ва ҳурмат қилишлари, судьялар, адвокатлар, ижро этувчи ва қонун чиқарувчи органларнинг ходимлари ва кенг жамоатчилик эътиборига этказишлари лозим. Принциплар асосан профессионал судьялар учун мўлжалланган, аммо зарур бўлганда, уларни профессионал бўлмаган судьяларга, агар улар бор бўлса, тенг равишда қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд органлари мустақиллиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суд органларининг мустақиллиги давлат томонидан кафолатланади ва мамлакат конституцияси ёки қонунларида мустаҳкамлаб қўйилади. Барча давлат органлари ва бошқа муассасалар улар мустақиллигини ҳурмат қилишлари ва унга риоя этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Суд органлари ўзларига топширилган ишларни холисона, фактлар асосида ва қонунга мувофиқ равишда, ҳеч бир тараф томонидан ва ҳеч бир сабабсиз, бевосита ёки билвосита чеклашларсиз, ғайриқонуний таъсир кўрсатишларсиз, ундашлар, мажбурлашлар, таҳдидлар ёки аралашувларсиз ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суд органлари суд хусусиятига нисбатан барча масалалар бўйича ваколатларга эгадирлар ва уларга топширилган иш қонун билан белгиланган ўз ваколатга кириши ҳақида узил-кесил қарор чиқариш ҳуқуқи берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Одил судлов жараёнига ғайриқонуний ёки рухсат этилмаган аралашувлар бўлмаслиги керак ҳамда судлар чиқарган қарорлар қайта кўрилмайди. Ушбу принцип судлов органлари чиқарган ҳукмларнинг қонунга мувофиқ равишда суд тартибида қайта кўрилиши ёки жазонинг енгиллаштирилишига монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар бир инсон ишнинг белгиланган юридик чоралар қўлланиладиган оддий судлар ёки трибуналларда суд тартибида кўрилиши ҳуқуқига эга. Оддий судлар ёки суд органларининг ваколатларини алмаштириш мақсадида белгилаб берилган юридик чоралардан талаб даражасида фойдаланмайдиган трибуналлар тузилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суд органларининг мустақиллиги принципи уларга қатор ҳуқуқлар беради ва улардан судлов ишини адолатли олиб боришни ва томонлар ҳуқуқлари тенглигига риоя қилинишини талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар бир аъзо-давлат суд органларига талаб даражасида ўз вазифаларини бажаришларига имкон берувчи тегишли воситаларни таъминлаб беришга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўз ва уюшмалар эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига мувофиқ, бошқа фуқаролар каби суд органлари аъзолари ҳам сўз, диний эътиқод, уюшиш ва аъзо бўлиш эркинликларидан фойдаланадилар; бироқ мазкур ҳуқуқлардан фойдаланиш давомида судьялардан ўз лавозимларига бўлган ҳурматни таъминлаш ва суд органларининг дахлсизлиги ва мустақиллигини сақлаб қолиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Судьялар судьялар уюшмасини ёки бошқа ташкилотларни тузиш эркинлигига ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш, касбий малакасини такомиллаштириш ва дахлсизлигини сақлаб қолиш мақсадларида уларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака, танлов ва тайёргарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Судьялик лавозимига танлаб олинган шахслар юқори ахлоқий сифатлар ва қобилиятларга ҳамда ҳуқуқ соҳасида тегишли тайёргарлик ва билимларга эга бўлишлари керак. Судьяларни танлаб олишнинг ҳар қандай усули ғайриқонуний далиллар бўйича судьяларни тайинлашдан ҳимояни кафолатлаши лозим. Судьяларни танлаб олишда мазкур шахс ирқи, терисининг ранги, жинси, дини, сиёсий ва бошқа эътиқодлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, моддий, табақавий ёки бошқа ҳолатларига боғлиқ равишда камситилмаслиги керак; бироқ юридик лавозимга номзод тегишли давлат фуқароси бўлиши кераклиги ҳақидаги талабга камситилиш сифатида қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лавозим шартлари ва ваколат муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Судьяларнинг ваколат муддатлари, уларнинг дахлсизлиги, хавфсизлиги, муносиб тақдирланишлари, хизмат шартлари, нафақа ва нафақага чиқиш ёши тегишли тарзда қонун билан белгиланиши ва кафолатланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Танлаб олинган ёки сайланган судьялар мажбурий пенсияга чиққунлари ёки ваколатларнинг белгиланган муддатлари тугагунга қадар кафолатланган ваколатларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Судьяларнинг мансаб поғоналаридан кўтарилишларини, агар шундай тизим мавжуд бўлса, объектив омиллар, хусусан, уларнинг қобилияти, ахлоқий сифатлари ва тажрибасига асосланиб амалга ошириш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Судларда ишларни судьялар орасида тақсимлаш суд маъмуриятининг ички иши ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий сир ва дахлсизлик ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Судьялар ишлари бўйича касбга оид сирларни ва ўз мажбуриятларини бажариш мобайнида олинган махфий маълумотларни сир сақлашлари керак, фақат бундан очиқ судда кўриладиган ишлар мустасно ҳамда улар бундай масалалар бўйича кўрсатмалар беришга ҳам мажбур қилинмасликлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қайсидир интизомий тартиблар ёки миллий қонунчиликка мувофиқ равишда давлат томонидан апелляция ёки товон ҳуқуқларини бузмаган ҳолда, судьялар ўз фаолиятларига доир вазифаларини амалга оширишлари чоғида нотўғри ҳаракатлар ёки камчиликларга йўл қўйишлари оқибатида келтирилган молиявий зарар учун фуқаролик даъволарига нисбатан шахсий дахлсизликдан фойдаланишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазолаш, лавозимдан четлатиш ва бўшатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Судьянинг хизмат юзасидан судлов ёки касбий мажбуриятларини бажариши давомида унинг устидан тушган айблов ёки шикоят аризаси тегишли чора-тадбирларга мувофиқ, зудлик билан одилона кўриб чиқилиши шарт. Судья жавоб бериш ва ҳаққоний текширув ўтказилиши ҳуқуқига эга. Агар судьянинг бошқа талаби бўлмаса, дастлабки босқичда шикоят аризасини кўриб чиқиш махфий равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Судьялар ўз мажбуриятларини бажаришга лаёқатсиз, деб топилса ёки эгаллаб турган лавозимига ахлоқий жиҳатдан зид бўлган ҳаракатларни қилса, лавозимдан вақтинчалик четлаштирилиши ёки бўшатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Жазолаш, лавозимдан четлатиш ёки бўшатиш бўйича барча чоралар судьянинг ваколатларини тўхтатиш, муддатидан илгари тугатиш асослари ва тартибига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Маъмурий жазолаш, лавозимдан четлатиш ёки бўшатиш ҳақидаги қарор мустақил текширув предмети бўлиши лозим. Мазкур принцип олий суд қарорларига ёки қонун чиқарувчи органларнинг ишларни импичмент тартибида кўриш ёки шунга монанд чораларга риоя этиш давомида қабул қилинган қарорларига нисбатан қўлланилмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)