26.03.2004 йилдаги 144-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада бозор иқтисодиёти замонавий талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш, шунингдек менежмент, маркетинг, туризм ва сервис хизмати кўрсатиш соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд кооператив институтини Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидаги устувор йўналишлар бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
менежмент ва маркетинг масалалари бўйича ихтисослашган иқтисодиёт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро туризм, туризм менежменти, туризм бўйича операторлик хизматлари бизнеси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари иқтисодиёти ва уни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия, банк ва суғурта хизматлари соҳасини ташкил этиш ва бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) институт фаолиятининг асосий устувор йўналишлари бўйича амалий аҳамиятга эга бўлган амалий илмий, қидирув ишларини амалга ошириш учун илмий-тадқиқот базасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) илмий ва педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторининг «Хизмат кўрсатиш соҳаси — 810000» бўлимини қайта кўриб чиқсинлар ҳамда унга белгиланган тартибда, хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари иқтисодиёти ва уни ташкил этиш бўйича замонавий кадрлар тайёрлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти уставини белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, тегишли соҳа мутахассисларига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда 2004/2005-ўқув йили ва кейинги ўқув йиллари учун Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига қабул квоталари бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004/2005-ўқув йили бошлангунгача Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти билан биргаликда республика давлат таълим стандартларига қатъий риоя қилган ҳолда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2008/2009-ўқув йилидан бошлаб «Туризм» ва «Сервис» йўналишлари мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрлашни ташкил этсин, шу давр мобайнида тегишли моддий-техник базани ва профессор-ўқитувчилар салоҳиятини шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004/2005-ўқув йилидан бошлаб «Озиқ-овқат технологияси» (5541100) таълим йўналиши бўйича талабалар қабул қилишни Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтига ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти учун 2004 йилга тасдиқланган бюджет маблағларига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти билан биргаликда, мавжуд профессор-ўқитувчилар, илмий кадрлар салоҳияти ва илмий-тадқиқот базасидан келиб чиққан ҳолда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида тегишли асосий соҳа мутахассисликларига доир диссертациялар ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгаш очиш юзасидан таклифларни кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий иқтисодиёт таълим муассасаларининг ихтисослашган кафедралар мудирларини аттестациядан ўтказиш комиссияси (Р.С. Азимов) 2004 йил апрель ойида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти раҳбар ходимларини ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Эл-юрт умиди» жамғармаси Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессор-ўқитувчиларини мақсадли тажриба орттириш орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни назарда тутсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 511-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 26 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 146-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)