Ҳужжат кучини йўқотган 13.09.2007 17.06.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1370
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи, 17.06.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1370
Кучга кириш санаси
27.06.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 13.09.2007
Ҳужжат 27.06.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БуйруҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 17 июнда 1370-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2007 йил 17 августдаги 223-сонли «Оилавий болалар уйи тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1370-1, 03.09.2007 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 майдаги 237-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида»ги низомга асосан, буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Оилавий болалар уйи тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқ қабул қилиниши муносабати билан Халқ таълими вазирлигининг 2004 йил 31 мартдаги «Оилавий меҳрибонлик уйи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 56-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Р. Аҳлиддинов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Т. ЖЎРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 17 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125-сон

Халқ таълими вазирининг 2004 йил
17 июндаги 125-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий болалар уйи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Оилавий болалар уйи маълум бир маҳалла (мавзе, қишлоқ, овул) ҳудудида жойлашган бўлиб, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар учун мўлжалланган тарбия масканидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий болалар уйларининг асосий вазифаси оила муҳитидан маҳрум бўлган болалар ва ўсмирларни соғломлаштириш, ақлий, психологик ривожлантириш, ижтимоий меҳнатга мослаштириш, уларни комил инсон қилиб шакллантиришни таъминлаш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзини қарор топтиришда оила шарт-шароитларини яратишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оилавий болалар уйлари туман (шаҳар) ҳокимликларининг халқ таълими бўлимлари томонидан шу бўлимлар қошидаги васийлик ва ҳомийлик органларининг тавсиясига кўра ташкил этилади ҳамда уларнинг (ХТБ ларининг) доимий назоратида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Оилавий болалар уйлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, ҳукумат қарорларига, фармойишларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Битта оилавий болалар уйида тарбияланувчиларнинг сони 5 нафардан кам бўлмаган ва 7 нафардан кўп бўлмаслиги керак. Болалар уйи тарбияланувчиларининг таълим олиши ва уларнинг соғлиғи туман (шаҳар) халқ таълими, соғлиқни сақлаш бўлимлари назоратида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ИШЛАРИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Оилавий болалар уйи тарбияланувчиларининг таълим олиши яқин жойлашган мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таълим-тарбияси, касб танлаш ишлари, болалар келажагини белгилаш билан боғлиқ бошқа масалалар улар билим олаётган таълим-тарбия муассасаси раҳбарияти, педагоглар жамоаси, оилавий болалар уйини ташкил этган туман (шаҳар) халқ таълими бўлими қошидаги васийлик ва ҳомийлик органи ва тарбиячи ота-оналар томонидан ҳамкорликда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Оилавий болалар уйларидаги таълим-тарбия ишлари етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг руҳий-физиологик ривожланишнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда демократик ва инсонпарварлик, таълимга қўйилган замонавий талаблар асосида, ўқув дастурларини, маънавий, жисмоний ва меҳнат тарбиясининг амалдаги тамойилларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Оилавий болалар уйининг тарбиячи ота-оналари Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонунларга асосланган ҳолда болаларни саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг келажак ҳаёти ва турмушини ташкил этиш ва шу мақсадда самарали усуллар танлашда мустақилдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оилавий болалар уйларига туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари қошидаги васийлик ва ҳомийлик органлари йўлланмасига биноан етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Оилавий болалар уйига 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган ҳамда руҳий ривожланишида нуқсони бўлмаган болалар жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Оилавий болалар уйларига юбориладиган ҳар бир боланинг қуйидаги ҳужжатлари васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан оилавий болалар уйига тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳокимликнинг етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муассасаларига жойлаштириш ҳақидаги қарори (қарорда балоғатга етмаган бола, унинг оиласи ижтимоий келиб чиқиши, фаолияти ҳақида асосланган, тўлиқ маълумотлар бўлиши шарт);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, гувоҳнома бўлмаган тақдирда боланинг ёшини тасдиқловчи тиббий экспертиза хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг соғлиғи ҳақидаги ҳужжат (тиббий текширишлар, жумладан, психоневролог, нарколог, тери-таносил касалликлари бўйича врач кўриклари, ташхис натижалари илова қилинади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумоти ҳақида ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ота-онаси ҳақида маълумот (ота-онасининг вафоти ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, суднинг ҳукми ёки қарори, ота-онасининг сурункали касаллиги ёки қидирувда эканлиги ҳақида, ота-онасининг йўқлиги ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялай олмаслиги ҳақидаги бошқа ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг турмуш шароити ва тарбияси ҳақидаги васийлик ва ҳомийлик органлари комиссиясининг текширув далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа яқин қариндошлари мавжудлиги ва уларнинг яшаш жойлари ҳақида маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг ота-онасидан қолган мол-мулки (агар бор бўлса, рўйхати, бу мулкнинг қаерда жойлашганлиги, уни сақлаш учун қандай чоралар кўрилганлиги ва уларни сақлаш учун жавобгар шахслар ҳақида маълумот);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларга турар жой бириктирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсия олувчи болаларнинг пенсия дафтарчаси, бола фойдасига алиментлар ундириш ҳақидаги суд қарори ва омонат дафтарчаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Оилавий болалар уйларидан чиқиб кетаётган тарбияланувчиларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 16 ёшга тўлганда эса паспорт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий болалар уйларида бўлганлиги ҳақидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиғи ҳақида маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумоти ҳақидаги ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-онаси ёки яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг мол-мулки, пул маблағларига, турар жойга (ўзи ёки ота-онасига қарашли бўлган) эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчалари, алиментлар ундириб олиш тўғрисидаги ижро варақаси ва шахсий ҳужжатлар йиғма жилдидан бошқа ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг моддий ва пул нафақаси олганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги ҳужжатлар оилавий болалар уйи ота-оналарининг талабларига мувофиқ туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тарбияланувчиларни фарзандликка берилаётганда ёки ўз ота-оналари, яқин қариндошлари ёнига қайтиб бораётганида оилавий болалар уйидан чиқариш васийлик ва ҳомийлик органлари орқали амалга оширилади. Оилавий болалар уйида тарбияланаётган болаларнинг яқин қариндошлари билан учрашиши фақат васийлик ва ҳомийлик органлари рухсати билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Оилавий болалар уйига болаларни жойлаштириш ушбу болалар уйи ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг васийлик ва ҳомийлик органлари ўртасида тузилган келишув асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Оилавий болалар уйига 5 нафардан кам бўлмаган ва 7 нафардан кўп бўлмаган сонда болалар берилиши мумкин. Тарбиячи ота-оналарнинг ўз фарзандлари ҳам оилавий болалар уйи тарбияланувчилари билан бирга тарбияланади. 10 ёшга тўлган болаларни оилавий болалар уйига жойлаштириш учун боланинг розилиги олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Оилавий болалар уйига жойлаштириш вақтида уни этник жиҳатдан келиб чиқиши, миллати, тили ва соғлиғига эътибор берилиши лозим. Бир тилда гаплашадиган болаларни битта оилавий болалар уйига жойлаштириш мақсадга мувофиқдир. Бир оилада тарбия кўрган ака-ука, опа-сингилларни бир-биридан ажратиш тавсия этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Оилавий болалар уйларида тарбияланувчиларнинг яшаши, тарбияси ва билим олиши тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади. Оилавий болалар уйида тарбияланаётган болалар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бериладиган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланадилар ва ишга жойлашишларига қадар давлат томонидан таъминланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларда мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди оилавий болалар уйларининг тарбияланувчиларига ҳам тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Оилавий болалар уйларининг тарбияланувчиларини ўқишга ва ишга жойлашишига маҳаллий ҳокимликлар кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. БОЛАЛАРНИ ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тарбиячи ота-она бўлишни истаган фуқаролар туман (шаҳар) халқ таълими бўлими қошидаги васийлик ва ҳомийлик органларига ўзларига тегишли қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбиячи бўлиш истагини билдирган ота ёки онанинг аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча оила аъзоларининг фикр ва мулоҳазалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла кенгашидан турар жойи, яшаш шароити, оилавий муҳити ҳақида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий болалар уйи тарбиячи ота-оналарининг никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий болалар уйи тарбиячи ота-оналарнинг маълумоти ҳақидаги ҳужжат нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий болалар уйи тарбиячи ота-оналарнинг меҳнат дафтарчасидан нусха;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойидан тавсифнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила аъзоларининг соғлиғи ҳақида тиббий маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш майдони ҳақида маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Васийлик ва ҳомийлик органлари бир ой ичида юқоридаги ҳужжатлар асосида масалани кўриб чиқади ва ҳал этиш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлими қошидаги тиббиёт, ҳуқуқ-тартибот, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари ходимларидан ташкил этилган комиссияга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Васийлик ва ҳомийлик органлари тарбиячи ота-оналарни узлуксиз малакасини ошириш масалалари билан шуғулланади ва болалар билан олиб борилаётган оилавий таълим-тарбия ишларини 6 ойда бир маротаба текшириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ТАРБИЯЧИ ОТА-ОНАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Оилавий болалар уйининг тарбиячи ота-оналари Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенцияда ҳар бир бола учун кўзда тутилган барча ҳуқуқларни, ҳеч қандай камситишларсиз, оилавий болалар уйида тарбияланаётган боланинг ирқи, терисининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий, этник ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, соғлиғи ва туғилиши ёки бирон-бир бошқа ҳолатлардан қатъи назар, ҳурмат қиладилар ҳамда шу ҳуқуқларни тарбияланувчиларга таъминлаб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тарбиячи ота-оналар (эр-хотин) боланинг тарбияси учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тарбиячи ота-она Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб, 25 ёшга тўлган, Ўзбекистон ҳудудида яшайдиган, соғлом ва маънавий комил инсон бўлиши шарт. Тарбиячи ота-она ва тарбияланувчи болалар орасида ёш тафовути 15 ёшдан кам бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тарбиячи ота-она бўлиши мумкин бўлмаган шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиғининг ҳолатига кўра болани тарбиялаш мажбуриятини бажара олмайдиган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тарбиячи ота-она, амалдаги қонунлар доирасида «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция» қоидаларини бузмаган ҳолда болалар уйи тарбияланувчиларини мустақил тарбиялаш услубидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Тарбиячи ота-она ўз вазифасини бажараётган вақтида бола тарбиясига жисмонан ва руҳан соғлиғига зарар кўрсатмаган ҳолда эътибор бериши керак. Тарбия жараёнида болага қўпол муомалада бўлиш ёки унинг шахсини камситиш ҳолатлари бўлиши қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Тарбиячи ота-она бола учун ўқув юртини танлаши, ўқиши учун ҳамма шароитларни яратишда кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тарбиячи ота-она болани ҳар томонлама таълим олишига ва соғлиғи учун масъул.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тарбиячи ота-она ўз мажбурияти ва бурчларини бузган ҳолда амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Оилавий болалар уйига берилаётган моддий ёрдам фақат унда тарбияланаётган болалар эҳтиёжи учун сарф қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Тарбиячи ота-она 1 йилда 1 маротаба туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органига болаларнинг соғлиғи, олиб борилаётган тарбиявий ишлари ва келиб чиққан муаммолар ҳамда ҳудудий молия бўлимларига молиявий харажатлар ҳақида умумий ҳисобот бериши шарт, шунингдек ўзи яшайдиган маҳалла кенгашига ҳам ахборот бериб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Тарбиячи ота-она узоқ муддат касал бўлиб қолган ёки вафот этган тақдирда васийлик ва ҳомийлик органи оилавий болалар уйига барча тегишли ҳужжатларни ўрнатилган тартибда расмийлаштириб, бошқа шахсларни (ўша оила аъзосидан) раҳбар этиб тайинлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тарбиячи ота-она дам олиш ва соғломлаштириш муассасаларига маҳаллий ҳокимлик ва унинг бўлинмалари, касаба уюшмалари томонидан ажратиладиган оилавий йўлланма олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Оилавий болалар уйларининг биноси техника хавфсизлиги ҳамда санитария-гигиена қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Оилавий болалар уйларини маблағ билан таъминлаш маҳаллий бюджетлар ва ҳомийлар томонидан ажратилган хайрия ёки ҳомийлик маблағлари ва қонунчилик билан таъқиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Оилавий болалар уйининг харажатлари у жойлашган ҳудуддаги туман ёки шаҳар молия бўлимлари томонидан маҳаллий бюджетлар ҳисобига молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий маблағлар бир йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси асосида ушбу муассаса жойлашган ҳудуддаги туман ёки шаҳар халқ таълими бўлимлари орқали оилавий болалар уйининг ота-оналаридан бирининг номига очилган банк ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий болалар уйининг харажатларини қоплаш тарбиячи ота-оналарнинг хоҳишига кўра нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Оилавий болалар уйи учун йил давомида ажратилган ва сарф қилинмаган маблағлар, қисқартирилмасдан кейинги йил ҳисобига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Оилавий болалар уйлари тарбиячи ота-оналарининг иш ҳақлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ «Меҳрибонлик уйлари» тарбиячилари иш ҳақларига қўлланиладиган меъёрлар (иш ҳақига қўшимчалар билан биргаликда) асосида ҳисоб-китоб қилиниб, тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларини кийим-бош, пойабзал, юмшоқ жиҳозлар, шахсий гигиена жиҳозлари, ўйинлар билан таъминланиш харажатлари «Меҳрибонлик уйлари» га қўлланадиган меъёрлар асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Оилавий болалар уйлари ташкил қилинган хонадонларнинг коммунал хизматлар (табиий газ, иссиқ сув, совуқ сув, оқова ва уй-жойдан фойдаланиш учун тўловлар) ва электроэнергия харажатлари асосан бюджет харажатлари орқали қопланади. Ушбу харажатлар учун ҳомийлар ҳисобидан мақсадли маблағлар ажратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари «Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомда (2002 йил 11 ноябрь, рўйхат рақами 1187-сон) белгиланган тартиб бўйича, бюджет маблағлари ҳисобига транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини берувчи карточкалар ҳамда таълим муассасаларини битириб чиқаётганда ва ишга жойлашаётганда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар билан таъминланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Бюджетдан ажратилган маблағларнинг ҳисоб-китоби оилавий болалар уйлари учун энг соддалаштирилган кўринишда, яъни маблағларнинг ҳисоб рақамига келиб тушиши ва харажат қилинишини акс эттириш йўли билан амалга оширилади. Ушбу ҳисобот ҳар ойда тегишли шаҳар ёки туман халқ таълими бўлимига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар ёки туман халқ таълими бўлимлари марказий ҳисобхоналари оилавий меҳрибонлик уйларида ҳисоб-китоб ишларини юритилишида ва банк муассасалари билан муомалаларида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ФАОЛИЯТИНИНГ ТУГАТИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Оилавий болалар уйининг фаолияти амалдаги қонунчиликда белгиланган асослар ва тартибда тугатилиши мумкин. Жумладан,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қарорига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбиячи ота-она аризасига асосан (ота-оналардан биронтаси оламдан ўтган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбиячи ота-она томонидан болаларга зулм ўтказилаётган ҳолатда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар ўз оилаларига қайтган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбиячи ота-оналар соғлиғи билан боғлиқ ҳолатда.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 24-сон, 283-модда; 2007 й., 35-36-сон, 364-модда)