16.01.2025 йилдаги ПФ-6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 22.01.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг инвестицион жозибадорлигини ва рақобатбардошлигини янада ошириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларининг хорижий бозорларга кенгроқ кириб бориши учун шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2025 — 2027 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар экспортини 2025 йилда 4,0 миллиард АҚШ долларига, 2026 йилда 5,0 миллиард АҚШ долларига ва 2027 йилда 7,0 миллиард АҚШ долларига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҚШ ва Европа давлатлари бозорларига тайёр маҳсулотлар экспортини 500 миллион АҚШ долларига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор технологиялар ва замонавий дизайнерлик ишланмаларини кенг жорий қилиш ҳамда халқаро брендларни жалб қилиш орқали жами экспортда тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари улушини 70 фоизга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ип-калавани чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш мақсадида 5,0 миллиард АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, тўқимачилик тармоғида қайта ишлашни чуқурлаштириш учун қулай молиявий шарт-шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ип-калава ва матонинг экспорт йиғимидан (божидан) тушадиган маблағлар тўлиқ миқдорда Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Жамғарманинг ип-калава ва матонинг экспорт йиғимидан тушадиган маблағларининг 2025 йилда 15 миллион АҚШ доллари (2026 йилдан бошлаб камида 80 фоизи) ҳамда ишлаб чиқариш ускуналари харидини субсидиялаш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 15 миллион АҚШ доллар газлама, мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари (кейинги ўринларда — Лойиҳалар) доирасида асбоб-ускуналар харид қилишни кредитлаш учун хорижий валютада тижорат банкларига йўналтирилади, шунингдек, зарур ҳолларда, Савдо-саноат палатаси ёки «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан Лойиҳаларда таъсисчи (иштирокчи) сифатида қатнашиш учун фойдаланилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мазкур банднинг «б» кичик бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар тадбиркорлик субъектлари буюртмасига асосан асбоб-ускуна қийматининг 15 фоизи миқдорида бўнак (аванс) тўловларини молиялаштириш учун хорижий валютада йиллик 4 фоиз ставкада (шундан 2 фоиз банк маржаси) 7 йил муддатгача ажратилади. Бунда асбоб-ускуна қийматининг қолган қисмига тадбиркорлик субъекти томонидан тижорат банклари орқали маблағ жалб қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси ёки «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Лойиҳаларни амалга ошириш учун очилган махсус мақсадли корхонанинг (SPV) устав капиталига 25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда улушдор бўлиб киради ва 5 йил муддат ичида улушни баҳоланган қийматда сотган ҳолда Жамғармага қарзни хорижий валютада қайтаради. Бунда Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари бўйича «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК ижобий хулосаси талаб этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) томонидан Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан корхоналарга халқаро («GOTS», «OEKO-TEX», «BCI», «BSCI», «Organic Cotton», «SEDEX» ва шу каби) сертификатларни олиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бериладиган молиявий ёрдам миқдори доирасида мазкур сертификатларни олиш талабларига жавоб бериш учун амалга оширилган бошқа харажатлар ҳам қоплаб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Савдо-саноат палатаси маҳаллий маҳсулот ва брендларни халқаро «маркетплейс»ларда тарғиб қилиш, жойлаштириш ва реклама қилиш бўйича «Made in Uzbekistan» дастурини амалга оширсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур доирасида тармоқ корхоналари ходимларига «маркетплейс»лар билан ишлашни ўргатиш, уларнинг дастлабки маҳсулотларини «маркетплейс»ларда жойлаштиришда кўмаклашиш, маҳаллий брендларни яратиш ва илгари суриш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурни амалга ошириш учун Компания томонидан Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 2 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтиришга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Наманган вилоятида 30 гектар ер майдонида махсус ҳуқуқий, солиқ, божхона, валюта режимлари ўрнатиладиган, чуқур қайта ишланган тайёр кийим-кечаклар ва уй текстили маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган тўқимачилик махсус саноат зонасини (кейинги ўринларда — Саноат зонаси) ташкил этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Саноат зонасида божхона постини ташкил қилиш, товарларни эркин муомалага чиқарадиган корхоналар учун солиқ имтиёзларини нотенг қўллашга йўл қўймаслик назарда тутилсин ҳамда ишлаб чиқариш биноларини хорижий давлатлар (Хитой, Корея, Туркия) тажрибаси асосида кўп қаватли (2-3 қават) қилиб қуриш инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Савдо-саноат палатасининг Компания ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклида устав фонди 10 миллиард сўм бўлган факторинг ташкилотини (кейинги ўринларда — Факторинг ташкилоти) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Компанияга унинг буюртмасига асосан 5 йил муддатга 2028 йил 1 январдан қайтариш шарти билан йиллик 4 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар Компания томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга қулай шартларда факторинг ва лизинг хизматлари ҳамда тўқимачилик саноати корхоналарига хомашё харид қилиш ва сотиш бўйича савдо операциялари учун молиявий хизматларни кўрсатишга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратиладиган мазкур маблағларни самарали бошқариш учун Компания ҳузурида алоҳида юридик шахслар ташкил этишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Факторинг ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш учун малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев Савдо-саноат палатаси таклифларига кўра икки ой муддатда молиявий хизматларни кўрсатиш тартиби ва аниқ шартларини, шунингдек, молиявий хизматларнинг турлари бўйича маблағлар тақсимотини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Савдо-саноат палатаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Фармоннинг 6-бандида назарда тутилган молиявий хизматларнинг кенг жорий қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Факторинг ташкилоти фаолиятига факторинг хизматларига оид юқори билим ва касбий маҳоратларга эга маҳаллий ва хорижий мутахассислар жалб қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чораклик режа-графиклар асосида корхоналарнинг факторинг хизматларидан хабардорлигини ошириш ва факторингнинг афзалликлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-53-сон Фармонининг 3-банди «б» кичик бандида назарда тутилган пахта ип-калаваси экспорти йиғими бўйича қарздорликлар ундирилиб, мазкур маблағлар ҳисобидан қарздорлик шаклланган йилда тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган корхоналарни амалга оширган экспорти ҳажмига мутаносиб равишда субсидиялашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Савдо-саноат палатаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Вахабов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини назорат қилиш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 16 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-6-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 январдаги ПФ-6-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6091-сон Фармонининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун молиявий ресурслар тақдим этиш шартлари ва миқдорлари Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-132-сон Фармонига 3-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги «Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-229-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ставкаси 2 фоиз ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 000 тагача иш ўрнига эга корхоналарда жами ходимлар сонининг камида 15 фоизи, 1 000 тадан ортиқ иш ўрнига эга корхоналарда жами ходимлар сонининг камида 10 фоизи, бироқ камида 150 нафари Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзоларидан иборат бўлганда. Бунда ходим тегишли реестрдан белгиланган тартибда чиқарилганидан кейин имтиёзнинг қўлланиши 6 ой давомида амал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда ўртача иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот даврида тўқув (трикотаж мато, ип-газлама ва пайпоқ маҳсулотлари), тикув-трикотаж, пойабзал ёки чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш учун барча шартларнинг бир вақтда бажарилганлиги солиқ органлари томонидан инсон омилисиз автоматик тарзда ҳисобот чораги якунлари бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур шартлар тегишли чоракнинг ҳар бир ойида бажарилганда, солиқ имтиёзи ушбу чорак учун қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу бандда белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланилгандан сўнг солиқ ҳисоботларини қайта тақдим этиш орқали белгиланган шартларга риоя этмаганлик ҳолати аниқланганда, солиқ имтиёзи бекор қилиниб, солиқлар пеня ҳисобланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва бюджетга ундирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм пахта ип-калаваси (ТИФ ТН кодлари 5205-5207, бўялган ип-калава бундан мустасно) учун йиғим унинг экспорт шартномасига асосан инвойсда (ҳисоб-фактурада) кўрсатилган нархидан (фактура қийматидан) 2 фоиз миқдорда, бироқ 0,05 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ўрнатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм трикотаж мато (ТИФ ТН кодлари 6001 — 6004 ва 6006, бўялган трикотаж мато бундан мустасно) учун йиғим унинг экспорт шартномасига асосан инвойсда (ҳисоб-фактурада) кўрсатилган нархидан (фактура қийматидан) 1 фоиз миқдорда ўрнатилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2-илованинг 1-позицияси «Мазмуни» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ставкасини 2 фоиз ва ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз этиб белгилаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 000 тагача иш ўрнига эга корхоналарда жами ходимлар сонининг камида 15 фоизи, 1 000 тадан ортиқ иш ўрнига эга корхоналарда жами ходимлар сонининг камида 10 фоизи, бироқ камида 150 нафари Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзоларидан иборат бўлганда. Бунда ходим тегишли реестрдан белгиланган тартибда чиқарилганидан кейин имтиёзнинг қўлланиши 6 ой давомида амал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда ўртача иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот даврида тўқув (трикотаж мато, ип-газлама ва пайпоқ маҳсулотлари), тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш учун барча шартларнинг бир вақтда бажарилганлиги солиқ органлари томонидан инсон омилисиз автоматик тарзда ҳисобот чораги якунлари бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур шартлар тегишли чоракнинг ҳар бир ойида бажарилганда, солиқ имтиёзи ушбу чорак учун қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу бандда белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланилгандан сўнг солиқ ҳисоботларини қайта тақдим этиш орқали белгиланган шартларга риоя этмаганлик ҳолати аниқланганда, солиқ имтиёзи бекор қилиниб, солиқлар пеня ҳисобланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва бюджетга ундирилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2025 й., 06/25/6/0058-сон; 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон; 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)