Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг
буйруғи
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларининг 7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 20 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3076-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 20-2018-сон буйруғи (рўйхат рақами 3076, 2018 йил 8 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 10/18/3076/2007-сон) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларининг 7-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ижодий таътиллар бериш тартиби» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ижодий таътиллар бериш тартиби тўғрисидаги низом» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 январь,
11-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2025 й., 10/25/3076-2/0057-сон)