14.01.2025 йилдаги КҚ-35-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли билан мулоқот самарадорлигини янада ошириш орқали уларнинг муаммоларини ҳал этишда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари (кейинги ўринларда маҳаллий Кенгашлар деб юритилади) депутатлари ва сенаторларнинг «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳамкорлик натижасида маҳаллалардаги қатор муаммолар бартараф этилди, ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижроси юзасидан жамоатчилик назорати олиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ҳудудларда 7,9 мингга яқин лойиҳаларга маҳаллий Кенгашлар депутатлари бириктирилди, «маҳалла еттилиги» ва ташаббускор фуқаролар билан биргаликда назорат-таҳлил тадбирлари доирасида қарийб 3 минг марта ўрганишлар олиб борилди, маҳаллаларда фуқаролар қабуллари ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада аниқланган ҳамда фуқаролар қабуллари жараёнида кўтарилган турли масалаларга доир 18 мингдан зиёд муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда «Маҳалла еттилиги» — Кенгаш — Сенат» уч бўғинли ҳамкорлик тизими самарадорлигини янада ошириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини самарали назорат қилиш ҳамда маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлигини амалга ошириш схемаси 1-иловага,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини самарали назорат қилиш ҳамда маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳамкорлик йўналишлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан республика даражасидаги муаммоли масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этиш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини самарали назорат қилиш ҳамда маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш борасида маҳаллий Кенгаш депутатларининг «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорлигини 1-иловадаги схема асосида йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли билан мулоқот жараёнида кўтарилган, сектор, «маҳалла еттилиги» томонидан тақдим этилган муаммоли масалалар сессияларда муҳокама қилинишини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 15 февралга қадар маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилишини ҳамда уларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 20 февралга қадар маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан тақдим этилган таклифларни умумлаштириб, келгуси йил учун ишлаб чиқиладиган ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йиллик дастурида инобатга олиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятга тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда маҳаллий Кенгаш сессиясида ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йиллик дастури ижросини ҳамда маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан республика даражасидаги муаммоли масалаларни 3-иловадаги схема асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла фуқаролар йиғини Кенгаши мажлисида давлат органлари вакилларининг, маҳалла фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакиллари йиғилишида) «маҳалла еттилиги» аъзоларининг ҳисоботларини эшитишда тегишли маҳаллага бириктирилган маҳаллий Кенгаш депутатининг иштирокини йўлга қўйиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ой якуни бўйича ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йиллик дастурлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни маҳаллий Кенгашларга киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатдаги йил учун ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йиллик дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишга маҳаллий Кенгаш депутатлари, «маҳалла еттилиги»ни жалб этсин ҳамда уларнинг таклифларини инобатга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари 4-иловага мувофиқ ҳудудларга бириктирилсин. Улар зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда бириктирилган ҳудудда маҳаллий Кенгашлардаги ишларни 1-иловадаги схема асосида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи бириктирилган ҳудудга чиққанда мазкур Қарорда белгиланган вазифаларнинг сифатли ташкил этилишида маҳаллий Кенгашларга амалий ёрдам кўрсатиш, маҳаллий Кенгаш (вилоят, туман, шаҳар) сессияларида иштирок этиш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашларга ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йиллик дастурлари ижросини назорат қилиш ҳамда маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш бўйича услубий кўмак бериб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашлар томонидан республика даражасидаги муаммоли масалаларни ҳал этишга кўмаклашиш бўйича киритилган таклифларни умумлаштириб, Сенатнинг тегишли қўмиталарига киритиб боришни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 4 апрелдаги КҚ-706-IV-сонли Қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафойев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 14 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-35-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини самарали назорат қилиш ҳамда маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлигини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўрганиладиган масалалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Президент раислигида ўтказилган мажлис баёнлари, олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувлар доирасида ишлаб чиқилган «йўл хариталари»;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Сенат Кенгашининг қарорлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарорлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман, шаҳар ҳокимликларининг ҳужжатлари;

ташаббусли бюджет жараёнида ғолиб деб топилган лойиҳалар;

маҳаллий Кенгаш депутатларининг «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлигидаги масалалар;

«маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорлари асосида кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва ажратиладиган субсидиялар.

Ўрганишга жалб этиладиганлар

маҳаллий Кенгаш депутатлари, Маҳаллалар уюшмаси туман (шаҳар) бўлими раҳбари, туман (шаҳар) идора ва ташкилотлари вакиллари, ўзи сайланган округдаги «маҳалла еттилиги» вакиллари, сектор штаби

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши котибияти

Маҳаллий Кенгаш депутатини «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун у сайланган округдаги ҳудудларга (маҳаллаларга) бириктиради.

2 кун

2-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибияти

Тегишли ижро этувчи ҳокимият органларини жалб этган ҳолда ҳудудни ривожлантиришга қаратилган дастурлар, чора-тадбирлар, лойиҳалар (кейинги ўринларда дастурлар) тўлиқ хатловдан ўтказилишини ташкил этади.

Ҳар йили 25-январгача

3-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибияти

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Олий Мажлис Сенати, Сенат Кенгаши ва Ҳукумат қарорлари, олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувлар доирасида ишлаб чиқилган «йўл хариталари», ҳудудни ривожлантириш бўйича дастурларда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини манзилли ўрганиш ҳамда самарали назоратни амалга ошириш Режаси ишлаб чиқилишини таъминлайди. Ушбу Режа Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раислари томонидан тасдиқланади (намунадаги шаклда).

Ҳар йили 1-февралгача

«Ташаббусли бюджет» жараёни бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарори билан манзилли рўйхат тасдиқлангандан сўнг режага ўзгартириш киритилади.

Манзилли рўйхат тасдиқлангандан сўнг 3 кунда

4-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутати, «маҳалла еттилиги», сектор штаби

Режада белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назорат ўрнатади ҳамда амалий ёрдам кўрсатиб боради, вазифаларнинг бажарилмаслиги ва ортда қолиш сабабларини ўрганади ҳамда тегишли таклифларни шакллантиради.

Ҳар ҳафта

Маҳаллаларда фуқаролар қабулини ташкил этади ҳамда «маҳалла еттилиги» доирасида ҳал этиладиган масалалар бўйича тегишли чораларни белгилайди.

Ҳар ойда

5-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутати

Ўрганиш ва аҳоли билан мулоқот натижалари бўйича аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифларни маҳаллий Кенгаш котибиятига тақдим этади.

Ҳар ҳафта душанба куни

6-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибияти

Депутатлар томонидан тақдим этилган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифларни тегишли комиссиялар ўртасида тақсимлайди.

Келиб тушгандан кейин 2 кунда

7-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши доимий комиссиялари

Тақдим этилган муаммоларни туман (шаҳар) даражасидаги мутасадди идора ва ташкилотлар вакиллари билан биргаликда ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўради.

Ўрганиш натижалари бўйича ўз ечимини топмаган, туман (шаҳар) даражасида ечиладиган муаммоларни Кенгаш сессияси муҳокамасига киритади.

Доимий

8-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибияти

Тегишли ижро этувчи ҳокимият органларини жалб этган ҳолда Режа ижроси бўйича маҳаллалар кесимида мониторинг маълумотларини тайёрлаб, маҳаллий Кенгаш раисига тақдим этади.

Ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача

9-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши

Аҳоли билан мулоқот жараёнида кўтарилган, сектор, «маҳалла еттилиги» томонидан тақдим этилган муаммоларни сессия бошланишидан олдин муҳокама қилади.

Доимий

Режа ижроси юзасидан тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади ҳамда улар фаолиятига баҳо беради.

Муаммолар масалаларни ҳал этиш бўйича қўшимча чораларни белгилайди.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20-санасигача

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ҳудудга бириктирилган Олий Мажлис Сенати аъзоси ўзи бириктирилган ҳудудда мазкур тизим асосида ишларни ташкил этиш учун масъул ҳисобланади. Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига амалий ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини самарали назорат қилиш ҳамда маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳолининг ижтимоий хизматлардан хабардорлигини ошириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» вакиллари иштирокида маҳалла аҳолиси билан мулоқот ташкил этиш (ҳар ойда бир маротаба фуқароларни қабул қилиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» вакиллари билан биргаликда давлат ижтимоий хизматлари мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг аҳамиятини аҳолига етказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳалла ҳудудини ривожлантириш, аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудни ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳалар, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари ижросини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқ инспектори ва ижтимоий ходимнинг белгиланган вазифаларни ўзаро ҳамкорликда бажаришини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллада аҳолини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиш, камбағал оилаларга ажратилаётган маблағларни мақсадли ва манзилли йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига қонунчиликка мувофиқ жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни сақлаш, миллий қадриятларни тарғиб қилиш, маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги»нинг ижтимоий ёрдам ва ажратиладиган субсидиялар тўғрисидаги коллегиал қарорларини белгиланган тартибда расмийлаштириш ва асосли қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла ҳудудида қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, шу жумладан, таълим, тиббий хизмат, спорт, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит ва субсидиялар ажратилишида кўмаклашиш, бу борада тижорат банклари билан ҳамкорликда ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун белгиланган мезонларга асосан субсидияларни тўғри ажратиш (томорқа ер эгаларига енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, суғориш воситаларини харид қилиш, уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш ва бошқа асбоб-ускуналар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллада «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурида белгиланган вазифалар, камбағалликни қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат миграциясидан қайтган шахсларга реинтеграция ёрдами кўрсатиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, билим ва кўникмаларни эгаллашда уларга кўмаклашиш ва рағбатлантириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, оилавий ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, кредитлар ажратилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларни ҳудуд драйверидан келиб чиққан ҳолда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизлар ўртасида репродуктив саломатлик қоидаларини, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, спорт тадбирларига жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»даги хотин-қизларга белгиланган мезонлар асосида ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, уй-жой учун субсидиялар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратишда фаол иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга белгиланган мезонлар асосида моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш учун субсидияларни тўғри ажратиш (асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари, уруғлик ва кўчатларни харид қилиш ва бошқа);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, ўқитиш курслари харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар ўртасида турли маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёшлар дафтари»га киритилган профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла ҳудудида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича қонунчиликда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли, айниқса, ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, терроризм, экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоялашга йўналтирилган ишларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, шунингдек, ижтимоий иш фаолияти ҳақида хабардорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс номидан ижтимоий хизмат ва ёрдамлардан фойдаланиш учун сўровнома (ариза) киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ресурсларни, шу жумладан ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича кўнгиллиларни (қариндошлар, қўни-қўшнилар, кўнгиллилар, ҳомийлар) ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишга жалб қилиш ҳамда уларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар тўғрисида, шунингдек, аҳолининг мазкур хизматлардан фойдаланишга бўлган ҳуқуқлари бўйича тушунтириш бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маҳаллий бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлаш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорларга солиқ хизматларини кўрсатиш, ҳудуддаги имкониятларни ишга солиш, солиқ базасини кенгайтириш, солиқларни ундириш ва маҳалла бюджетининг даромадини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштириш ҳамда ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг кичик бизнес тоифасига ўтишига амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норасмий бандликни қисқартириш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг, тадбиркорларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган солиқ имтиёзларини ҳақида хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан республика даражасидаги муаммоли масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

 

 

 

1-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибияти

Маҳаллий Кенгаш депутатларининг юқори даражада ҳал этиладиган муаммоли масалалар ҳамда уларни ҳал этиш бўйича таклифларини вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашига киритади.

Ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 5-санасигача

 

 

2-босқич

Халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши котибияти

Киритилган муаммоли масалалар ҳамда уларни ҳал этиш бўйича таклифларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича доимий комиссияларга тақдим этади.

Келиб тушган кундан эътиборан 2 кун

 

 

3-босқич

Халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши доимий комиссиялари

Тақдим этилган муаммоли масалаларни мутасадди идора ва ташкилотлар вакиллари билан биргаликда ўрганади, муҳокама қилади ҳамда ҳал қилиш чораларини кўради.

Муҳокама якунлари бўйича республика даражасида ҳал этиладиган муаммоли масалалар юзасидан таклифларни котибиятга тақдим этади.

Келиб тушган кундан эътиборан 1 ҳафта

4-босқич

Халқ депутатлари вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгаши котибияти

Республика даражасида ҳал этиладиган муаммоли масалалар бўйича таклифларни вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимлиги билан биргаликда кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Кенгаш раисининг имзоси билан киритади.

Ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар

5-босқич

Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси

Республика даражасида ҳал этиладиган муаммоли масалалар бўйича ҳудудлардан юборилган таклифларни умумлаштириб, Сенатнинг тегишли қўмиталарига тақдим этади.

Келиб тушган кундан эътиборан 2 кун

6-босқич

Олий Мажлис Сенати қўмиталари

Тақдим этилган муаммоли масалалар бўйича таклифларни мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари билан биргаликда ўрганади, муҳокама қилади ҳамда ҳал этиш чораларини кўради.

Зарур ҳолларда, Сенатор сўрови, Парламент сўрови институтларидан фойдаланади, Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига киритади.

Доимий равишда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар)ларга бириктирилган сенаторлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ф.И.О.

Лавозими

Бириктирилган ҳудуд номи

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

(Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари — Атаниязова Орал Аминовна)

1.

Атаниязова Орал Аминовна

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари

Нукус шаҳри, Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Қўнғирот, Бўзатов, Кегейли, Чимбой, Нукус туманлари

2.

Бекатова Зумрад Рахимбаевна

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа, Қораўзак, Амударё, Тахтакўпир, Тахиатош, Хўжайли туманлари

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси — Бурханов Кутбидин Нукритдинович)

3.

Бурханов Кутбидин Нукритдинович

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси

Хонобод шаҳри, Жалақудуқ, Хўжаобод, Қўрғонтепа туманлари

4.

Ахунов Уктамжон

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Андижон вилояти бўлими раиси, нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси

Андижон шаҳри, Андижон, Балиқчи, Бўстон, Избоскан, Олтинкўл, Пахтаобод, Улуғнор, Шаҳрихон, Асака, Булоқбоши, Марҳамат туманлари

БУХОРО ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси — Гадоев Эркин Файзиевич)

5.

Гадоев Эркин Файзиевич

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси

Когон шаҳри, Бухоро, Когон, Қоровулбозор, Олот туманлари

6.

Тошова Мойра Набиевна

Бухоро шаҳар «Шайх-ул Олам» маҳалла фуқаролар йиғини раиси

Бухоро шаҳри, Жондор, Қоракўл, Ғиждувон, Вобкент, Пешку, Ромитан, Шофиркон туманлари

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор — Бобаназарова Жамила Холмуродовна)

7.

Эрматов Ҳусан Тоҳирович

«Ишонч» ва «Ишонч-Доверие» газеталари бош муҳаррири

Жиззах шаҳри, Зафаробод, Бахмал, Ғаллаорол, Мирзачўл, Шароф Рашидов, Фориш туманлари

8.

Пардаев Нусуратулла

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти Кенгаши раиси

Зарбдор, Зомин, Янгиобод, Арнасой, Дўстлик, Пахтакор туманлари

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор — Бекатова Зумрад Рахимбаевна)

9.

Карамова Комила Зайдуллаевна

Республика маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари

Қарши шаҳри, Қарши, Касби, Миришкор, Нишон туманлари

10.

Иркаев Абдурахим Панджиевич

Қарши давлат университети «Миллий ғоя ва маънавият асослари» кафедраси доценти, профессори

Чироқчи, Косон, Муборак, Кўкдала, Қамаши туманлари

11.

Асланов Шухрат Чориевич

«Шўртан газ кимё мажмуаси» масъулияти чекланган жамияти бош директори

Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз, Ғузор, Деҳқонобод, Китоб, Яккабоғ туманлари

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари — Турсунов Кобул Бекназарович)

12.

Тумишова Аксавли Молдагалиевна

Зарафшон шаҳар 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори

Зарафшон шаҳри, Учқудуқ, Томди, Конимех туманлари

13.

Санакулов Кувандик

«Навоий кон-металлургия комбинати» масъулияти чекланган жамияти корхонаси бошқаруви раиси — бош директори

Навоий, Ғозғон шаҳарлари, Кармана, Қизилтепа, Нурота, Навбаҳор, Хатирчи туманлари

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари — Маматкаримов Одилжон Охундедаевич)

14.

Нажмиддинов Икромхон

«Нуроний» жамғармаси Наманган вилояти бўлими раиси

Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ, Норин, Чуст, Янгиқўрғон, Косонсой туманлари

15.

Добрих Анна Константиновна

Наманган шаҳридаги «Ифтихор кийим саноат» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Наманган шаҳри, Янги Наманган, Наманган, Поп, Тўрақўрғон, Давлатобод, Мингбулоқ туманлари

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси — Абдуллаев Бахром Исмоилович)

16.

Ниязова Марям Кадировна

Каттақўрғон туманидаги «Кумуш тола» хусусий корхонаси бош директори, таъсисчи

Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Нуробод туманлари

17.

Шарипов Шавкат Ўктамович

Самарқанд шаҳар «Шарқ-Саноат» концерни таъсисчиси

Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут, Жомбой, Булунғур туманлари

18.

Халмурадов Рустам Ибрагимович

Самарқанд давлат университети ректори

Пастдарғом, Оқдарё, Паяриқ, Иштихон, Қўшработ туманлари

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси — Туйчиев Анвар Мирзаахмедович)

19.

Туйчиев Анвар Мирзаахмедович

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси

Гулистон шаҳри, Оқолтин, Мирзаобод, Сардоба туманлари

20.

Ахмеджанова Покиза Шавкатовна

Гулистон шаҳридаги «Халима Худайбердиева» номидаги ижод мактаби директори

Ширин, Янгиер шаҳарлари, Боёвут, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос, Гулистон туманлари

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси — Эшмуратов Абдулхаким Хушбокович)

21.

Сувонова Дилбар Набиевна

Термиз давлат университети ўқитувчиси

Термиз шаҳри, Бойсун, Шеробод, Қизириқ, Олтинсой, Бойсун, Ангор, Музработ туманлари

22.

Саидов Сирожиддин Салохович

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси

Термиз, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Шўрчи, Сариосиё, Узун, Денов туманлари

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор — Кадирханова Малика Акбаровна)

23.

Тоиров Маҳмуджон

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари, «Адабиёт зиёси» газетаси бош муҳаррири

Оҳангарон, Чирчиқ, Нурафшон шаҳарлари, Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон, Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент, Қибрай, Юқори Чирчиқ туманлари

24.

Хурсанов Абдулло Халмурадович

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Янгийўл шаҳарлари, Зангиота, Тошкент, Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл, Бекобод, Бўка, Пискент туманлари

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси — Қозихонова Орзигул Мўйдиновна)

25.

Қозихонова Орзигул Мўйдиновна

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Фарғона, Ёзёвон, Қува, Қўштепа, Олтиариқ,Тошлоқ туманлари

26.

Рахманов Закиржон

Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги «Исмоилжон гиламлари» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари

Қўқон шаҳри, Бешариқ, Данғара, Бағдод, Бувайда, Риштон, Сўх, Учкўприк, Фурқат, Ўзбекистон туманлари

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

(Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари — Абдукаримова Сайёра Сапаевна)

27.

Абдуллаев Бахром Исмоилович

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси

Урганч шаҳри, Гурлан, Шовот, Урганч, Қўшкўпир, Янгибозор туманлари

28.

Абдукаримова Сайёра Сапаевна

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари

Хива шаҳри, Хива, Янгиариқ, Хонқа, Хазорасп, Тупроққалъа, Боғот туманлари

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

(Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор — Маруфова Гулнора Махмудовна)

29.

Каланов Рустам Абдухакимович

«Нуроний» жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими раиси

Учтепа, Шайхонтоҳур, Бектемир, Сергели, Янгиҳаёт, Чилонзор, Олмазор туманлари

30.

Аюпов Шавкат Абдуллаевич

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти

Мирзо Улуғбек, Миробод, Юнусобод, Яккасарой, Яшнобод туманлари