Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 111-моддасига активларни репатриация қилиш талабларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 21 ноябрда киритилган «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 111-моддасига активларни репатриация қилиш талабларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 11 декабрь,
164-V-сон