Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2024 йил 15 апрель) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-14-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 3 декабрда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2024 йил 15 апрель) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-14-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 11 декабрь,
170-V-сон