Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Ўнинчи қўшимча баённомани (Аддис-Абеба, 2018 йил 7 сентябрь) ва Ўн биринчи қўшимча баённомани (Абиджан, 2021 йил 26 август) ратификация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-11-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 27 ноябрда киритилган «Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Ўнинчи қўшимча баённомани (Аддис-Абеба, 2018 йил 7 сентябрь) ва Ўн биринчи қўшимча баённомани (Абиджан, 2021 йил 26 август) ратификация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-11-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 11 декабрь,
168-V-сон