Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 111-моддасига активларни репатриация қилиш талабларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 111-моддасига активларни репатриация қилиш талабларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш киритиш ҳақида»)
(«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 111-моддасига активларни репатриация қилиш талабларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш киритиш ҳақида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 111-моддасига активларни репатриация қилиш талабларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 111-моддасига активларни репатриация қилиш талабларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 декабрь,
225-V-сон