Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомнинг 23-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1808-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 майдаги 258-сонли ««Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1808-3, 04.06.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сон «Географик объектларга ном бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 7 майдаги 49-сон буйруғи (рўйхат рақами 1808, 2008 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 181-модда) билан тасдиқланган Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомнинг 23-банди олтинчи хатбошисидаги «шаҳар посёлкалари» деган сўзлар «туман шаҳарчалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Транспорт вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 декабрь,
1808-сон
Келишилди:
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
2024 йил 16 декабрь
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2024 йил 13 декабрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2025 й., 10/25/1808-2/0013-сон)