Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 24.02.1998 йилдаги 77-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 24.02.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш, уларда баркамол, чуқур билимларга эга бўлган малакали кадрлар тайёрланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (бундан кейин Марказ деб аталади) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг турлари ва йўналишларини белгилаш, уларнинг республика минтақаларининг жуғрофий, демографик ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини, шунингдек, ўқувчиларни оиладан ажратмай тўлиқ қамраб олишни ҳисобга олган ҳолда оқилона жойлаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицейлар ва коллежларни лойиҳалаштириш ва қуриш юзасидан бош буюртмачи вазифаларини бажариш, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг таълим муассасаларига айлантириладиган мавжуд ўқув юртларининг сифатли реконструкция қилинишини ва тўлиқ тузатилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилиши ва уларнинг амалга оширилиши устидан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари педагог ва муҳандис-педагог кадрларини танлаш, тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, фаолияти сифатини ва малака даражасини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малакали кадрлар тайёрлаш бўйича жаҳон ва мамлакатимизнинг илғор тажрибаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг моддий ва таълим базаси сифатига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ахборот билан таъминлаш, янги дарсликлар, ўқув қўлланмалари илғор педагогик ва ахборот технологияларини яратишни ва ўқув жараёнига жорий этишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини моддий-техника жиҳатидан таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг биринчи ўринбосари Марказ раҳбари лавозими жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказ тузилмаси ва ходимлари сони ва штатлар жадвали 1 ва 1а*-иловага мувофиқ 60 кишидан иборат этиб тасдиқлансин, шу жумладан 35 нафари вазирликлар, улардан: 3 нафари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 14 нафари Халқ таълими вазирлиги, 18 нафари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳисобидан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1а-илова келтирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Марказ юридик шахс ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ҳафта муддатда Марказ тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларини ташкил этсинлар, уларни маблағ билан таъминлаш, жойлаштириш ва моддий-техникавий жиҳозлашни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ҳудудий бошқармаларнинг асосий функциялари ва вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, бошқариш ва услубий таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат таълим стандартларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари ҳамда иншоотларининг янгидан қурилишини, реконструкция қилинишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларининг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, кадрлардан фойдаланувчи корхоналар билан интеграциясини таъминлаш, ҳомийлик ва васийликни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳисобга олган ҳолда янги академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ҳамда мавжудларини қайта ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларини дарсликлар, ўқув адабиётлари ва дидактик материаллар, компьютер техникаси билан таъминлаш ва жиҳозлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва ходимлари сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таркибида ташкил этилади ҳамда айни бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (Марказга) бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бошқармаларни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг тугатилаётган касб-ҳунар-техника бўлимлари ва услубият хоналари ходимлари ва маблағлари ҳисобидан ташкил этиш таъминлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус ва касб-ҳунар-техника таълимининг фаолият кўрсатаётган таълим муассасаларининг ҳамда улар негизида ташкил қилинаётган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари фаолиятига ташкилий, ўқув-услубий ва илмий раҳбарлик қилиш, давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув дастурларини унификациялаш, педагогик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юкланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият кўрсатаётган ўрта махсус таълим муассасалари ва улар негизида ташкил қилинаётган Маданият ишлари вазирлигининг, Бадиий академиянинг, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг касб-ҳунар коллежлари уларнинг тасарруфида қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус ва касб-ҳунар-техника ўқув юртлари ҳамда уларнинг негизида ташкил этилаётган тармоқ вазирликлари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва корхоналарнинг касб-ҳунар коллежлари икки томонлама бўйсунишда бўлади.Тармоқ вазирликлари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва корхоналар уларни моддий ва молиявий таъминлашни, ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатишни ва уларда амалий кўникмаларни тарбиялашни амалга оширадилар, мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлайдилар, битирувчиларни ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва корхоналар маблағлари ҳисобига таъминланадиган ўқув юртлари бўйича маблағ билан таъминлашнинг мавжуд тартиби сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицей ва касб-ҳунар коллежи намунавий уставларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ вазирликлари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва корхоналар билан биргаликда икки томонлама бўйсунишдаги касб-ҳунар коллежларининг намунавий уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йилда тажриба тариқасида ташкил этиладиган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари рўйхатини аниқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест маркази академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ўқувчилар қабул қилиш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барқарор ишлаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг айримларини ташкил этилаётган касб-ҳунар коллежларига васий этиб белгиласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси назоратни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежлари устидан тегишли ихтисосликдаги олий таълим муассасалари, академик лицейлар устидан эса — Фанлар академиясининг институтлари ҳомийлигини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежи васийси тўғрисидаги Низомни, шунингдек академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ҳомийси тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда амалга киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун педагог ва муҳандис-педагог кадрларни мақсадли тайёрлашни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб-ҳунар коллежлари учун малакали педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича базавий олий таълим муассасалари сифатида Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти ва Наманган индустриал-технология институти белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ва Наманган индустриал-технология институти Наманган муҳандислик-педагогика институтига айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ташкил этилаётган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг сифатли таълим ва касб-ҳунар дастурларини яратиш, илғор илмий ва услубий ютуқлар асосида сифатли кадрлар тайёрлаш мақсадида Касб-ҳунар таълими институти ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика касб-ҳунар-техника таълими ходимларининг малакасини ошириш институти негизида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти ташкил этилсин, у Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бўйсундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти Касб-ҳунар таълими институти ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика касб-ҳунар-техника таълими ходимлари малакасини ошириш институтининг ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Касб-ҳунар таълими институти, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика касб-ҳунар-техника таълими ходимлари малакасини ошириш институти штатларини, мол-мулкини ва молиявий маблағларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти балансига берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти тўғрисидаги низомни, унинг илмий тадқиқотлар дастурини ва маблағ билан таъминлаш ҳажмларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар ва идоралардан берилаётган штатларни, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ҳамда бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази харажатлари учун республика бюджетида зарур маблағларни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга иккита енгил автомашина учун лимит ажратсин, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси транспорт хизмати кўрсатишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказини Тошкент шаҳар, Мустақиллик майдони, 6-уйдаги маъмурий бинога жойлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институтини Тошкент шаҳар, Пушкин кўчасидаги 7-уйга жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 24 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
24 февралдаги 77-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб ҳунар таълими маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
24 февралдаги 77-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва ходимлари сони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМА

II. Ҳудудий бошқармалар ходимлари сони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Вилоятлар

Штатлар сони

1.‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎

12‎

2.‎

Андижон‎

10‎

3.‎

Бухоро‎

10‎

4.‎

Жиззах‎

7‎

5.‎

Қашқадарё‎

9‎

6.‎

Навоий‎

6‎

7.‎

Наманган‎

11‎

8.‎

Самарқанд‎

13‎

9.‎

Сурхондарё‎

10‎

10.‎

Сирдарё‎

6‎

11.‎

Тошкент‎

16‎

12.‎

Фарғона‎

13‎

13.‎

Хоразм‎

11‎

14.‎

Тошкент шаҳри‎

16‎

ЖАМИ:‎

150‎

Кейинги таҳрирга қаранг.