27.12.2024 йилдаги КҚ-29-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила институти ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва оилавий қадриятларни сақлаш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила институтини мустаҳкамлаш, унинг ҳуқуқий ва институционал асосларини такомиллаштириш, ажримларнинг олдини олиш ва оилавий қадриятларни сақлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда республика ишчи гуруҳ деб юритилади) таркиби 1-иловага ва кўмаклашувчи ишчи гуруҳлар 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила институтининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва оила муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда чора-тадбирлар режаси деб юритилади) 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича кўмаклашувчи ишчи гуруҳларнинг вазифалар тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика ишчи гуруҳи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижроси вақтида ва сифатли ташкил этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирлар режаси ижросининг бориши бўйича муҳокамалар ташкил этсин ҳамда вазифаларга масъулиятсизлик билан ёндашаётган мутасаддиларга нисбатан қатъий чоралар кўриш юзасидан таклифлар киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган таҳлил натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқсин ва 2025 йил 25 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўмаклашувчи ишчи гуруҳлар билан ахборот ва маълумотлар алмашинувини тезкор йўлга қўйиш мақсадида 5-иловага мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузурида Ахборот-таҳлил гуруҳи таркиби тасдиқлансин ҳамда қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўмаклашувчи ишчи гуруҳлар фаолиятига оид маълумотларни жамлаш, улар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўмаклашувчи ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилган ишларни тизимли таҳлил қилиш ҳамда натижаларини умумлаштириб, республика ишчи гуруҳи мажлислари муҳокамасига киритиш учун тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлик ва идоралар Ахборот-таҳлил гуруҳи аъзолари 2025 йил 6 январдан асосий иш жойидан ажралган ҳолда Ахборот-таҳлил гуруҳи фаолиятида иш бошлашини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Адлия вазирлигига Ахборот-таҳлил гуруҳининг фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш ҳамда вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашаётган гуруҳ аъзоларига нисбатан қатъий чоралар кўриш юзасидан таклифлар киритиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий суд судларнинг никоҳдан ажратиш ёки никоҳдан ажратишни рад қилиш тўғрисидаги қарорлари (алимент, мол-мулк, уй-жойга киритиш, никоҳ шартномаси ва бошқа низолар), Пленум қарорлари ва суд амалиётини таҳлил қилиб, таклифлар ишлаб чиқилишини ҳамда 2025 йил 5 февралга қадар Республика ишчи гуруҳига тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ички ишлар вазирлиги 2020 — 2024 йилларда оилавий келишмовчиликлар сабабли эр ёки хотинга етказилган жисмоний тан жароҳатлари (ўлим ҳолатлари) бўйича статистик ва таҳлилий маълумотларни 2025 йил 20 январга қадар Адлия вазирлигига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2020 — 2024 йилларда узоқ муддатга чет элга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетган оилали шахслар (эр-хотин) тўғрисидаги статистик ва таҳлилий маълумотларни 2025 йил 20 январга қадар Адлия вазирлигига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кўмаклашувчи ишчи гуруҳлар вазифалар тақсимоти ва чора-тадбирлар режасидан келиб чиқиб, амалга оширилган ҳар бир ўрганишлар якуни юзасидан таҳлилий маълумот ва асослантирилган таклифларни Ахборот-таҳлил гуруҳига киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Чора-тадбирлар режаси ижросига масъул вазирлик ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирлар режасининг ижросини белгиланган муддатларда ва сифатли ижро этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқилган таклифларни 6 ва 7-иловадаги жадвалларга мувофиқ чора-тадбирлар режасида белгиланган муддатларда биринчи раҳбар имзоси билан тасдиқланган ҳолда Адлия вазирлигига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ва «Ижтимоий фикр» маркази оила институтини такомиллаштириш бўйича муқаддам ишлаб чиқилган ва юқори турувчи идораларга киритилган таклифларнинг 2025 йил 6 январга қадар Адлия вазирлигига тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Адлия вазирлиги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 йил 10 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжат лойиҳасини тайёрлаб, Республика ишчи гуруҳи муҳокамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 27 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-29-V-сон.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги КҚ-29-V-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича республика ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Т.К. Нарбаева

Сенат Раиси, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

С.Дж. Юсупов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Р.Р. Хакимов

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари

4.

З.Б. Махкамова

Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси

5.

К.К. Куранбаев

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси

6.

К.А. Шарипов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири

7.

Х.У. Умарова

Мактабгача ва мактаб таълими вазири

8.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

9.

Б.А. Бегалов

Статистика агентлиги директори

10.

А.Ф. Мусаев

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

11.

Х.Х. Мелиев

Адлия вазири ўринбосари

12.

Ш.Ф. Нуруллаева

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосари

13.

В.Й. Эргашев

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори ўринбосари

14.

Н.Х. Рахимова

«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги КҚ-29-V-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила институтининг ҳуқуқий ва институционал асосларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Х. Мелиев

Адлия вазири ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

З. Бекатова

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

3.

И. Муслимов

Олий суд раиси ўринбосари

4.

Н. Бобохонова

Судьялар олий кенгашининг судьяси

5.

С. Артикова

Бош прокурор ўринбосари

6.

В. Эргашев

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори ўринбосари

7.

С. Абдуллаев

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари

8.

А. Мусаев

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

9.

Б. Бегалов

Статистика агентлиги директори

10.

Д. Муратова

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори ўринбосари

11.

Д. Саъдуллаев

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мониторинг ва ҳуқуқий таҳлил сектори мудири

12.

Б. Аълоев

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

13.

А. Нуруддинова

Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти директори ўринбосари, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент

14.

У. Абдуллаева

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари — хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бошқармаси бошлиғи

15.

М. Нурматова

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари

16.

Й. Канязов

Юристлар малакасини ошириш маркази директори

17.

С. Самадов

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи в.в.б.

18.

Р. Хатамов

Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент

19.

М. Низамова

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи

20.

Ф. Абдурахимова

«Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи, педагогика фанлари номзоди, доцент

21.

Г. Исмаилова

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, юридик фанлари доктори, профессор

22.

Л. Асланова

Тошкент давлат юридик университети Конституциявий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси

Илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш асосида оилани мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1.

О. Козихонова

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

З. Махкамова

Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси

3.

Х. Умарова

Мактабгача ва мактаб таълими вазири

4.

К. Шарипов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири

5.

М. Нурматова

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари

6.

Н. Рахимова

«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

7.

Ш. Нуруллаева

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосари

8.

С. Рахматов

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) котибиятининг сектор мудири

9.

М. Каххарова

Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари

10.

А. Омонов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази «Тарбия» фани методисти

11.

Х. Абдурахманов

«Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти директор ўринбосари

12.

Х. Сайдивалиева

«Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи

13.

А. Ғуломов

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси бошқарма бошлиғи

14.

С. Ураков

Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш Институти юристи

15.

В. Алимова

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори

16.

Х. Махмудова

Ўзбекистон психологлар ассоциацияси бошқарув раиси, психология фанлари номзоди, доцент

17.

Ш. Бутаев

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази етакчи мутахассиси

18.

У. Сабирова

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети «Социология» кафедраси доценти, социология фанлари доктори

19.

Б. Алимов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари

20.

У. Иманова

Давлат бошқаруви академияси Иқтисодиёт ва молия кафедраси доценти

21.

У. Пўлатова

Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси

Оилавий қадриятларни сақлаш ва тарғиб қилишга доир таклифлар ишлаб чиқишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1.

К. Куранбаев

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

М. Бекмуродов

Давлат бошқаруви академияси «Бошқарув социологияси ва психологияси» кафедраси мудири

3.

А. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

4.

И. Ахмедова

Дин ишлар бўйича қўмитаси Хотин-қизлар бўлими бошлиғи

5.

Ш. Соатова

Адлия вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

6.

Н. Таджиева

Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бош инспектори

7.

А. Камолов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқармаси бошлиғи

8.

Н. Касимов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва маънавий-тарбиявий ишлар бошқармаси бошлиғи

9.

М. Сафаров

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари

10.

А. Ғаффоров

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари

11.

М. Зуфарова

Ўзбекистон мусулмонлари идораси хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мудири

12.

З. Акбаралиева

Республика Маънавият тарғиботи маркази бўлим бошлиғи

13.

С. Асланова

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи

14.

Ш. Казакбаев

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи

15.

М. Зохидова

Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи

16.

Ш. Усмонов

«Нуроний» жамғармаси республика Бошқаруви раиси ўринбосари

17.

О. Бурхонов

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси раиси маслаҳатчиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Кўмаклашувчи ишчи гуруҳ аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заруратга кўра кўмаклашувчи ишчи гуруҳлар раҳбарлари томонидан ўзига масъул ишчи гуруҳ таркибига бошқа мутахассисларни ҳам жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги КҚ-29-V-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила институтининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва оила муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича амалга ошириладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи*

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддатлари

Масъуллар

1.

1. Оила муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳар томонлама таҳлил қилиш, мавжуд муаммо ва ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Ушбу соҳадаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича қуйидаги масалаларни чуқур таҳлил қилган ҳолда таклифлар ишлаб чиқиш:

 суд томонидан никоҳдан ажратишни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш;

 учинчи шахсларнинг аралашуви никоҳ тугатилишига сабаб бўлганлиги учун жавобгарликни белгилаш;

эр ёки хотиннинг никоҳни тугатилишига сабаб бўлган ҳаракатлари (масалан, турмуш ўртоғининг меҳнатга бўлган ҳуқуқини чеклаш, хиёнат қилиш ёки бошқа шахс билан умумий рўзғор асосидан яшаши) учун фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарлик белгилаш;

эр-хотиннинг никоҳ тугатилгандан сўнг муносабатларини тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, бунда фарзандининг ўз ота-онаси билан мулоқот қилишини чеклаганлик учун ота, она ёки бошқа шахслар жавобгарлигини кучайтириш.

1. Ишчи гуруҳ томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил 15 январь

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Олий Мажлис палаталари тегишли қўмиталари

(келишилган ҳолда),

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти

(М. Рахманкулов),

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева)

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил этиб, оила муносабатларини тартибга солиш билан боғлиқ ҳуқуқий бўшлиқларни ва муаммоларни аниқлаш.

2025 йил 20 январь

3. Ўрганиш натижаларига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (кодекслар, қонунлар, қонуности ҳужжатлар) такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил 5 февраль

2.

Оилани сақлашга қаратилган дастурларнинг самарадорлиги, никоҳдан ажралишнинг ижтимоий ва иқтисодий сабабларини ва унинг натижасида юзага келадиган оқибатларини ўрганиш.

Натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Оилаларни сақлаб қолишга қаратилган мавжуд дастурларни хатловдан ўтказиш.

2025 йил 15 январь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова),

Олий суд

(Б. Исламов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева),

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

(Э. Арипов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Мазкур дастурларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2025 йил 20 февраль

3. Ўрганиш натижалари юзасидан асослантирилган таклифлар тайёрлаш.

2025 йил 1 февраль

4. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва таклифларни Адлия вазирлигига киритиш.

2025 йил 5 февраль

3.

Оила муносабатлари, шу жумладан никоҳ тузиш, ундан ажралиш, эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, никоҳ шартномаси каби йўналиши бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари рўйхатини шакллантириш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Оила муносабатларига оид илмий-тадқиқот ишлари, монографиялар, мақолалар, диссертациялар ва бошқа тадқиқотлар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил 15 январь

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева),

ОТФИВ

(Қ. Шарипов),

Олий Мажлис палаталари тегишли қўмиталари

(келишилган ҳолда)

2. Мазкур илмий-тадқиқотларнинг натижаларининг амалиётга жорий этилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2025 йил 20 январь

3. Илмий-тадқиқотлар асосида оила муносабатлари мустаҳкамлашга доир таклифларни ишлаб чиқиш.

2025 йил 1 февраль

4. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва таклифларни Адлия вазирлигига киритиш.

2025 йил 5 феврал

4.

Оила ва хотин қизлар қўмитаси ҳузуридаги Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти фаолиятини ўрганиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Институт фаолиятини ўрганиш бўйича масъуллар ва муддатларни белгилаш.

2025 йил 7 январь

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева),

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

(Э. Арипов),

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти

(М. Рахманкулов),

2. Институт фаолиятини ўрганиш юзасидан саволнома ишлаб чиқиш.

2025 йил 9 январь

3. Институтда ўрганиш ишларини олиб бориш.

2025 йил 10 — 20 январь

4. Ўрганиш натижалари юзасидан институти фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш (Заруратга кўра, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси).

2025 йил 5 февраль

5.

Фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари (яраштириш комиссиялари) фаолиятига оид статистик маълумотларни вилоят, туман (шаҳар) кесимида умумлаштириш ва таҳлил қилиш.

Комиссиянинг асосий вазифалари:

ҳудудда миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларни кенг тарғиб этиш;

оилаларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;

оилавий низолар, ёшлар тарбиясига эътиборсизлик ҳолатлари, фуқароларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши каби масалалар ҳақида тушунтириш;

ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиланинг муқаддаслиги ва оила бузилишининг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш;

эр-хотинларни яраштириш чораларини кўриш;

оилаларнинг турмуш тарзи ва муҳитини ўрганиш, тотувликка салбий таъсир кўрсатувчи омилларга барҳам бериш чоралари кўриш;

намунали оила тажрибаларини оммалаштириш;

ёшлар ўртасида миллий, оилавий қадриятларга ҳурмат руҳида бўлишни тарғиб этиш;

тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам ўтказиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш ва б.

1. Комиссиялар фаолиятини ўрганишга доир саволнома ишлаб чиқиш.

2025 йил 7 январь

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Қ. Куранбаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева)

2. Комиссиялар фаолиятини ўрганиш бўйича экспертлар гуруҳини тузиш.

2025 йил 10 январь

3. Экспертлар гуруҳи томонидан саволномалар асосида маълумотларни олишни ташкил қилиш.

2025 йил 20 январь

4. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ва самарадорликни баҳолаш.

2025 йил 25 январь

5. Таҳлил натижалари бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил 1 февраль

6. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва таклифларни Адлия вазирлигига киритиш.

2025 йил 5 февраль

6.

Оила муносабатлари, никоҳ тузиш, уни тугатиш (ажратиш), эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, никоҳ шартномаси, алимент тўлаш каби масалаларга оид халқаро ҳужжатлар, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва тегишли таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Оила муносабатларига доир халқаро ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил 15 январь

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Олий Мажлис палаталари тегишли қўмиталари

(келишилган ҳолда),

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

(Э. Арипов),

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти

(М. Рахманкулов),

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева)

2. Мазкур рўйхат асосида ўрганиш ишларини олиб бориш.

2025 йил 20 январь

3. Ушбу банд ижроси бўйича ҳамижрочи сифатида белгиланган масъул идоралар томонидан статистик ва таҳлилий маълумотлар ҳамда таклифларни Адлия вазирлигига тақдим этиш.

2025 йил 25 январь

4. Ўрганиш натижасига кўра асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил 5 февраль

7.

Оила ва никоҳ, оилавий муносабатлар психологияси, никоҳдан ажралиш ва уларнинг омиллари (ички ва ташқи) бўйича социологик сўровларни шакллантириш ва ўтказиш.

(сўровнома тайёрлаш, респондентларни белгилаш ва б.).

Натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Мисол учун, ички омиллар:

 оилада қайнона-келин, турмуш ўртоғи ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар, яқин қариндошларнинг оила ички ҳаётига аралашиши;

 турмуш ўртоғининг (эр ёки хотин) хиёнати; шаърий никоҳ билан бошқа оила қурганлиги;

 оила аъзоларида (эр ёки хотин, вояга етган фарзандлар) боқимандалик кайфияти;

 турмуш ўртоғининг ичкиликка ва гиёҳвандликка берилиб кетганлиги;

 эркак (аёл)нинг чет элга ишлаш учун кетиб қолганлиги;

 эркак (аёл)нинг диний ақидалар таъсирига тушганлиги;

 оилада фарзанд йўқлиги, оила аъзоларидан бирининг сурункали касаллиги;

 ака-ука, опа сингиллар ўртасида мерос масаласида низоларнинг чиқиши каби.

Ташқи омиллар:

 моддий етишмовчилик (оила аъзоларининг бандлиги таъминланмаганлиги, уй-жой етишмаслиги, яшаш шароитининг оғирлиги);

 эр (ёки хотин)нинг мураккаб иш режими билан боғлиқ меҳнат фаолияти (ишдан кеч қайтиш, оилага вақт ажрата олмаслик);

 оила аъзоларидан бирининг жиноят содир этганлиги (озодликдан маҳрум этилганлик);

 вояга етмаган фарзанди бўлган оилаларда ота ёки она вафот этган вақтида вужудга келадиган муаммолар (уй тўловларини тўлашда, уй-жой сотишда ва ҳ.к.)

 ишсизлик, хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетиш;

 жамиятдаги ижтимоий-маданий ўзгаришлар (урф-одатлар, трендлар, субмаданий элементлар, норасмий никоҳ, радикалистик қарашларнинг кучайиши ва унга нисбатан тоқатсизлик) каби.

1. Сўровнома саволларини ишлаб чиқиш.

2025 йил 7 январь

«Ижтимоий фикр» маркази

(Н. Рахимова),

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева),

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

(Э. Арипов),

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази

(А. Пардаев),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев),

Маънавият ва маърифат маркази

(О. Хасанов)

2. Сўровнома респондентлари тоифаси ва миқдорини белгилаш.

2025 йил 10 январь

3. Сўровнома ўтказиш учун режа-графикларни ишлаб чиқиш ва масъулларни бириктириш.

2025 йил 10 январь

4. Режа-график асосида жойларда сўровнома ўтказиш.

2025 йил 12 — 20 январь

5. Сўровнома натижалари асосида таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил 25 январь

6. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва таклифларни Адлия вазирлигига киритиш.

2025 йил 1 февраль

8.

Психологлар ўртасида оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳ тузиш, ундан ажралишнинг психологик аспектларини аниқлаш бўйича экспертлик сўровини ўтказиш.

Интернет нашрлари, ОАВ воситалари, телевидение ва ижтимоий тармоқларда 2023-2024-йилларда ёритилган материаллар, эфирга узатилаётган сериал ва кўрсатувларнинг оила институтига психологик таъсири юзасидан таҳлил ўтказиш.

Натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Экспертлик сўровига доир саволларни шакллантириш.

2025 йил 7 январь

Ўзбекистон психологлар ассоциацияси,

ОТФИВ

(Қ. Шарипов),

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева),

Олий таълим муассасаларининг психология факультетлари

2. Сўровнома ўтказиладиган ҳудудларни белгилаб олиш ва режа-графикларни ишлаб чиқиш.

2025 йил 10 январь

3. Сўровномаларда иштирок этадиган психологларни аниқлаш.

2025 йил 10 январь

4. Режа-график асосида сўровномани ўтказиш.

2025 йил 12 — 20 январь

5. Интернет нашрлари, ОАВ воситалари, телевидение ва ижтимоий тармоқларда ёритилган материаллар, эфирга узатилаётган сериал ва кўрсатувларнинг оила институтига психологик таъсири юзасидан таҳлил ўтказиш.

2025 йил 20 — 25 январь

6. Сўровнома натижалари асосида никоҳ ва ажрашиш билан боғлиқ психологик ҳолатлар юзасидан хулоса ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2025 йил 1 февраль

7. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва таклифларни Адлия вазирлигига киритиш.

2025 йил 5 февраль

9.

Судларнинг никоҳдан ажратиш ёки никоҳдан ажратишни рад қилиш тўғрисидаги қарорлари ва суд амалиётини таҳлил қилиш.

Натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Никоҳдан ажратиш ва никоҳдан ажратишни рад қилиш бўйича қабул қилинган суд қарорларини тўплаш.

2025 йил 10 январь

Олий суд

(Б. Исламов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева),

ТДЮУ

(И. Рустамбеков)

2. Мазкур суд қарорларини тоифаларга (оилавий зўравонлик, ижтимоий-иқтисодий омиллар, никоҳдаги зиддиятлар, хиёнат, ва ҳк.) ажратиш.

2025 йил 15 январь

3. Никоҳдан ажратиш ва уни рад қилиш бўйича қабул қилинган қарорларнинг сабабларини ўрганиш.

2025 йил 20 январь

4. Суд қарорларининг холислиги ва адолатли бўлиши учун ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2025 йил 1 февраль

5. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва таклифларни Республика ишчи гуруҳига киритиш.

2025 йил 5 февраль

10.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида амалга оширилган никоҳдан ажратишлар сони, уларнинг сабаблари ва омилларини таҳлил қилиш.

Натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Никоҳдан ажралишлар ҳақидаги статистик маълумотларни тўплаш.

2025 йил 15 январь

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова),

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева),

ТДЮУ

(И. Рустамбеков)

2. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ва ажрим сабабларини ўрганиш.

2025 йил 25 январь

3. Ушбу банд ижроси бўйича ҳамижрочи сифатида белгиланган масъул идоралар томонидан статистик ва таҳлилий маълумотлар ҳамда таклифларни Адлия вазирлигига тақдим этиш.

2025 йил 1 февраль

4. Таҳлил натижалари асосида оилавий муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил 5 февраль

11.

Ўзбекистондаги никоҳдан ажралишлар тўғрисидаги статистикани шакллантириш тартибини таҳлил қилиш.

1. Никоҳдан ажралишлар статистикасини шакллантириш тартибини таҳлил қилиш.

2025 йил 5 январь

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Қ. Куранбаев)

2. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари ва судлардаги маълумотларни тўплаш.

2025 йил 10 январь

3. Кўрсаткичларни солиштириш ҳамда тўғри ва самарали шакллантиришда тўсиқ бўлаётган омилларни аниқлаш.

2025 йил 20 январь

4. Таҳлил натижасида асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил 25 январь

5. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва таклифларни Адлия вазирлигига киритиш.

2025 йил 1 февраль

12.

Никоҳдан ажралиш, шу жумладан алимент, мол-мулкни бўлиш, уй-жойга киритиш каби масалаларга оид ижро ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш (2020 — 2024-йиллар кесимида).

Натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Алимент, мол-мулк, уй-жойга киритишга оид суд қарорларини тўплаш ва уларнинг ижроси ҳолатини таҳлил қилиш.

2025 йил 20 январь

Мажбурий ижро бюроси

(М. Эгамбердиев),

Олий суд

(Б. Исламов),

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева),

ТДЮУ

(И. Рустамбеков)

2. Ижро ҳужжатларини амалга ошириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш юзасидан аниқ таклифларни ишлаб чиқиш.

2025 йил 1 февраль

3. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва таклифларни Адлия вазирлигига киритиш.

2025 йил 5 февраль

13.

Оилада тазйиқ ва зўравонлик натижасида никоҳдан ажралишлар сонининг ошишини ўрганиш, аёлларни оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолиш сабабларини таҳлил қилиш.

Натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Соҳага оид экспертлар гуруҳини шакллантириш.

2025 йил 10 январь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Олий Мажлис Сенати

(келишилган ҳолда),

Олий суд

(Б. Исмоилов),

ИИВ

(П. Бобожонов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

2. Никоҳдан ажралишлар сонининг ошиши ҳамда аёлларни оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолиш сабабларини ўрганиш ва таҳлили этиш.

2025 йил 20 январь

3. Оилада тазйиқ ва зўравонлик натижасида никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил 1 февраль

4. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва таклифларни Адлия вазирлигига киритиш.

2025 йил 5 февраль

14.

Никоҳдан ажралиш натижасида оилада ижтимоий барқарорликнинг бузилиши, болаларнинг ривожланишига таъсирини ўрганиш (болалар ажралиш жараёнида ва ундан кейин психологик қийинчиликларга дуч келиши).

1. Ўрганиш бўйича саволномалар тайёрлаш.

2025 йил 5 январь

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази

(В. Алимова),

Болалар омбудсмани

(С. Рахмонова),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Қ. Куранбаев),

Ўзбекистон психологлар ассоциацияси

2. Ўрганиш респондентлари тоифаси ва миқдорини белгилаш.

2025 йил 7 январь

3. Ҳудудларда ўрганиш ўтказиш бўйича режа-графикларни ишлаб чиқиш ва ўрганиш олиб бориш.

2025 йил 10 — 17 январь

4. Ўрганиш натижалари асосида ажримдан сўнг болаларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил 25 январь

5. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва таклифларни Адлия вазирлигига киритиш.

2025 йил 1 февраль

15.

Маҳаллаларда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишларни самарадорлигини таҳлил қилиш.

Натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Самарадорликни ўрганишга қаратилган саволнома тайёрлаш ва маҳаллаларда ўрганишлар олиб бориш бўйича режа-график тасдиқлаш.

2025 йил 5 январь

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Қ. Куранбаев)

2. Режа-график асосида ўрганишлар ташкил қилиш.

2025 йил 7 — 17 январь

3. Ўрганиш натижасига кўра тарғибот тадбирларининг самарасини ошириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш.

2025 йил 25 январь

4. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва таклифларни Адлия вазирлигига киритиш.

2025 йил 1 февраль

16.

Давлат хизматчиларининг мураккаб иш режими билан боғлиқ меҳнат фаолияти (ишдан кеч қайтиш, оилага вақт ажрата олмаслик)нинг оила барқарорлигига таъсирини таҳлил қилиш.

Натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Иш фаолиятининг оилага таъсири ҳақида давлат хизматчилари орасида социологик сўровлар, интервьюлар ўтказиш бўйича саволнома тайёрлаш.

2025 йил 7 январь

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

(А. Мусаев)

2. Саволнома асосида давлат хизматчилари орасида ўрганишлар олиб бориш ва натижаси юзасидан хулосалар тайёрлаш.

2025 йил 10 — 20 январь

3. Иш ва оила ўртасидаги мувозанатни сақлашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш.

2025 йил 25 январь

4. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва таклифларни Адлия вазирлигига киритиш.

2025 йил 1 февраль

17.

Никоҳдан ажралишлар натижасида ижтимоий ёрдам талаб қиладиган оилалар сонининг ортиши, ижтимоий ёрдам бўйича дастурларга ажратиладиган харажатларнинг ошиш тенденцияларини ўрганиш (2020 — 2024-йиллар кесимида).

Натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Иқтисод, молия ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси вакилларидан иборат экспертлар гуруҳини шакллантириш.

2025 йил 7 январь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров)

2. Ижтимоий ёрдам дастурларига ажратиладиган харажатлар бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш.

2025 йил 15 январь

3. Ўрганиш натижасига кўра асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил 20 январь

4. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва таклифларни Адлия вазирлигига киритиш.

2025 йил 1 февраль

18.

Эрта никоҳлар ҳолатларини вилоят, туман (шаҳар)лар кесимида таҳлил қилиш. Бунда, эрта никоҳга сабаб бўлаётган омиллар, унинг салбий оқибатларини чуқур ўрганиш.

Натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Эрта никоҳлар бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш.

2025 йил 7 январь

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Болалар омбудсмани

(С. Рахмонова),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Қ. Куранбаев),

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева)

2. Эрта никоҳлар энг юқори бўлган ҳудудларда ўрганишлар ташкил қилиш ҳамда сабаб ва омилларини таҳлил этиш.

2025 йил 10 — 20 январь

3. Ушбу банд ижроси бўйича ҳамижрочи сифатида белгиланган масъул идоралар томонидан статистик ва таҳлилий маълумотлар ҳамда таклифларни Адлия вазирлигига тақдим этиш.

2025 йил 25 январь

4. Ўрганишлар асосида эрта никоҳларнинг олдини олиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

2025 йил 1 февраль

19.

Мамлакатдаги демографик ҳолатни таҳлил қилиш (қиз ва ўғил болалар сони, аёл ва эркаклар, оилалар сони) ва унинг оилавий муносабатларга таъсирини ўрганиш.

Натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Ўрганиш бўйича статистик жадвал шаклларини тайёрлаш ва уни вазирлик-идораларга юбориш.

2025 йил 7 январь

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева),

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Қ. Куранбаев)

2. Тақдим этилган маълумотлар асосида оиладаги аъзолар сонининг ўзгариши (масалан, оилада фарзандлар сонининг ортиши ёки камайиши), шунингдек, меҳнат миграциясининг никоҳ муносабатларига, ажрашишларга, оилавий барқарорликка қандай таъсир кўрсатишини ўрганиш.

2025 йил 10 — 15 январь

3. Ўрганиш натижасида асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил 20 январь

4. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва таклифларни Адлия вазирлигига киритиш.

2025 йил 1 февраль

20.

Оила ва гендер масалалари бўйича халқаро ташкилотлар фаолияти ва уларнинг грантлари асосида амалга оширилган таҳлилларни умумлаштириш ва якуний хулосаларни шакллантириш.

Натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Халқаро ташкилотларнинг оила ва гендер масалаларига оид тадқиқотлар ва таҳлилларини ўрганиш.

2025 йил 5 январь

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева)

2. Мазкур ташкилотлар томонидан амалга оширилган лойиҳалар ҳамда дастурлар натижалари, таклифлари ҳамда хулосаларини таҳлил этиш.

2025 йил 8 — 15 январь

3. Ушбу банд ижроси бўйича ҳамижрочи сифатида белгиланган масъул идоралар томонидан статистик ва таҳлилий маълумотлар ҳамда таклифларни Адлия вазирлигига тақдим этиш.

2025 йил 20 январь

4. Ушбу таклиф ва хулосалар асосида оилавий қадриятлар хослигидан келиб чиқиб, зарур таклифларни шакллантириш.

2025 йил 1 февраль

21.

Умумий ўрта таълим муассасалари дарсликларида оила ва қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари мавжудлигини ва уларнинг ҳолатини таҳлил қилиш (дарсликлар кесимида).

1. Дарсликларни ўрганиш учун экспертлар гуруҳини шакллантириш.

2025 йил 5 январь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

(Н. Эгамбердиева)

2. Оила ва қадриятларни мустаҳкамлашга оид масалаларни ўз ичига олган дарсликлар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил 10 январь

3. Мазкур дарсликларда оила масалаларига доир мавзуларни таҳлил қилиш.

2025 йил 11 — 20 январь

4. Таҳлил натижасига кўра дарсликларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил 25 январь

5. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва таклифларни Адлия вазирлигига киритиш.

2025 йил 1 февраль

22.

Никоҳ шартномасини тузилиши ҳолатлари, у билан боғлиқ низолар ва суд амалиётини вилоят, туман (шаҳар) кесимида таҳлил қилиш, никоҳ шартномаларини мазмун-моҳиятини ўрганиш ва уни илғор хорижий тажриба ва миллий қадриятлар асосида такомиллаштириш, тарғиб қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

1. Никоҳ шартномаси тузилган оилаларнинг статистик маълумотларни йиғиш.

2025 йил 5 январь

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Олий суд

(Б. Исмоилов),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Қ. Куранбаев)

2. Никоҳ шартномасини бузиш, мол-мулкни тақсимлаш бўйича судда юзага келган низоларни вилоят, туман (шаҳар) кесимида таҳлил этиш;

2025 йил 10 январь

3. Хорижий мамлакатларнинг никоҳ шартномаси тузиш бўйича тажрибаларини ўрганиш.

2025 йил 12 — 20 январь

4. Ушбу банд ижроси бўйича ҳамижрочи сифатида белгиланган масъул идоралар томонидан статистик ва таҳлилий маълумотлар ҳамда таклифларни Адлия вазирлигига тақдим этиш.

2025 йил 25 январь

5. Ўрганиш натижалари асосида никоҳ шартномасини такомиллашга доир таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил 1 февраль

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: чора-тадбирларда белгиланган йўналишлар бўйича чуқур таҳлил қилиш, статистик маълумотларни келтириш (2020 — 2024-йиллар) ва асослантирилган таклифларни шакллантириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги КҚ-29-V-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишчи гуруҳ

Вазифалари

Оила институтининг ҳуқуқий ва институционал асосларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш бўйича

(Х. Мелиев)

1. Оила муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш, хорижий тажрибани ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳар томонлама таҳлил қилиш, мавжуд муаммо ва ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш (1-банд).

2. Оила ва хотин қизлар қўмитаси ҳузуридаги Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти фаолиятини ўрганиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш (4-банд).

3. Оила муносабатлари, никоҳ тузиш, уни тугатиш (ажратиш), эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, никоҳ шартномаси, алимент тўлаш каби масалаларга оид халқаро ҳужжатлар, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва тегишли таклифлар ишлаб чиқиш (6-банд).

4. Судларнинг никоҳдан ажратиш ёки никоҳдан ажратишни рад қилиш тўғрисидаги қарорлари ва суд амалиётини таҳлил қилиш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш (9-банд).

5. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида амалга оширилган никоҳдан ажратишлар сони, уларнинг сабаблари ва омилларини таҳлил қилиш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш (10-банд).

6. Никоҳдан ажралиш, шу жумладан алимент, мол-мулкни бўлиш, уй-жойга киритиш каби масалаларга оид ижро ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш (12-банд).

7. Никоҳдан ажралишлар натижасида ижтимоий ёрдам талаб қиладиган оилалар сонининг ортиши, ижтимоий ёрдам бўйича дастурларга ажратиладиган харажатларнинг ошиш тенденцияларини ўрганиш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш (17-банд).

8. Эрта никоҳлар ҳолатларини вилоят, туман (шаҳар)лар кесимида таҳлил қилиш. Бунда, эрта никоҳга сабаб бўлаётган омиллар, унинг салбий оқибатларини чуқур ўрганиш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш (18-банд).

9. Оила ва гендер масалалари бўйича халқаро ташкилотлар фаолияти ва уларнинг грантлари асосида амалга оширилган таҳлилларни умумлаштириш ва якуний хулосаларни шакллантириш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш (20-банд).

10. Никоҳ шартномасини тузилиши ҳолатлари, у билан боғлиқ низолар ва суд амалиётини вилоят, туман (шаҳар) кесимида таҳлил қилиш, никоҳ шартномаларини мазмун-моҳиятини ўрганиш ва уни илғор хорижий тажриба ва миллий қадриятлар асосида такомиллаштириш, тарғиб қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш (22-банд).

Илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш асосида оилани мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш бўйича

(О. Козихонова)

1. Оилани сақлашга қаратилган дастурларнинг самарадорлиги, оилавий ажримнинг ижтимоий-иқтисодий сабабларини ва унинг натижасида юзага келадиган оқибатларини ўрганиш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш (2-банд).

2. Оила муносабатлари, шу жумладан никоҳ тузиш, ундан ажралиш, эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, никоҳ шартномаси каби йўналиши бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари рўйхатини шакллантириш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш (3-банд).

3. Оила ва никоҳ, оилавий муносабатлар психологияси, никоҳдан ажралиш ва уларнинг омиллари (ички ва ташқи) бўйича социологик сўровларни шакллантириш ва ўтказиш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш (7-банд).

4. Психологлар ўртасида оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳ тузиш, ундан ажралишнинг психологик аспектларини аниқлаш бўйича экспертлик сўровини ўтказиш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш (8 (1)-банд).

5. Ўзбекистондаги никоҳдан ажралишлар тўғрисидаги статистикани шакллантириш тартибини таҳлил қилиш (11-банд).

6. Давлат хизматчиларининг мураккаб иш режими билан боғлиқ меҳнат фаолияти (ишдан кеч қайтиш, оилага вақт ажрата олмаслик)нинг оила барқарорлигига таъсирини таҳлил қилиш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш (16-банд).

7. Никоҳдан ажралиш натижасида оилада ижтимоий барқарорликнинг бузилиши, болаларни ривожланишига таъсирини ўрганиш (14-банд).

8. Мамлакатдаги демографик ҳолатни таҳлил қилиш (қиз ва ўғил болалар сони, аёл ва эркаклар, оилалар сони) ва унинг оилавий муносабатларга таъсирини ўрганиш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш (19-банд).

Оилавий қадриятларни сақлаш ва тарғиб қилишга доир таклифлар ишлаб чиқиш бўйича

(Қ. Қуранбаев)

1. Фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари (яраштириш комиссиялари) фаолиятига оид статистик маълумотларни вилоят, туман (шаҳар) кесимида умумлаштириш ва таҳлил қилиш (5-банд).

2. Маҳаллаларда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишларни самарадорлигини таҳлил қилиш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш (15-банд).

3. Интернет нашрлари, ОАВ воситалари, телевидение ва ижтимоий тармоқларда ёритилган материаллар, эфирга узатилаётган сериал ва кўрсатувларнинг оила институтига психологик таъсири юзасидан таҳлил ўтказиш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш (8 (2)-банд.

4. Оилада тазйиқ ва зўравонлик натижасида никоҳдан ажралишлар сонининг ошишини ўрганиш, аёлларни оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолиш сабабларини таҳлил қилиш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш (13-банд).

5. Умумий ўрта таълим муассасалари дарсликларида оила ва қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари мавжудлигини ва уларнинг ҳолатини таҳлил қилиш (дарсликлар кесимида) (21-банд).

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги КҚ-29-V-сонли қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўмаклашувчи ишчи гуруҳлар билан Ахборот ва маълумотлар алмашинувини тезкор йўлга қўйиш бўйича ахборот-таҳлил гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ф.И.О.

Вазирлик ва идоралар номи

Лавозими

1.

Х. Мелиев (гуруҳ раҳбари)

Адлия вазирлиги

Вазир ўринбосари

2.

лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

келишувга асосан

3.

А. Шарипов

Олий Мажлис Сенати

Бош маслаҳатчи

4.

Ж. Умаркулов

Қонунчилик палатаси

Катта референт

5.

Х. Сабиров

Адлия вазирлиги

Бошқарма бошлиғи

6.

И. Латипов

Адлия вазирлиги

Бошқарма бошлиғи

7.

Д. Умаров

Адлия вазирлиги

Бошқарма бошлиғи

8.

Э. Сайфуллаев

Адлия вазирлиги

Бошқарма бошлиғи

9.

Г. Шукруллаева

Олий суд

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси

10.

лавозимига кўра

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

келишувга асосан

11.

З. Йўлдошев

Статистика агентлиги

Бошқарма бошлиғи

12.

Ш. Казакбаев

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Бўлим бошлиғи

13.

Г. Саттарова

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти

Бош илмий ходим

14.

Ф. Рашидов

Дин ишлари бўйича қўмита

Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти в.б.

15.

Ж. Чориев

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Бўлим бошлиғи

16.

А. Муродов

Ички ишлар вазирлиги Академияси

Бўлим бошлиғи ўринбосари

17.

Б. Хонтураев

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

Бўлим бошлиғи

18.

Б. Таджибоев

«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази

Тезкор тадқиқотлар бўлими мутахассиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: заруратга кўра Ахборот-таҳлил гуруҳи таркибига Республика ишчи гуруҳ раҳбари билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги КҚ-29-V-сонли қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАКЛИФЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Хорижий тажриба

1.

2.

...

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги КҚ-29-V-сонли қарорига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинмаган оила институтига оид амалиётдаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАКЛИФЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Амалиётдаги мавжуд муаммолар

Таклифлар

Асослантириш

Хорижий тажриба

1.

2.

...