Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлари мавжуд ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш қоидаларининг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2785-4]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сон «Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 27 апрелдаги 50-сон буйруғи (рўйхат рақами 2785, 2016 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 217-модда) билан тасдиқланган Руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлари мавжуд ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш қоидаларига илованинг изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ: мазкур рўйхатда кўрсатилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 3 ойни ташкил этади.».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор М. ОЛЛОЁРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 23 декабрь,
2024/5-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2025 й., 10/25/2785-4/0004-сон)