Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Кунгабоқар уруғини етиштирувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда кунгабоқар уруғларини экспорт қилишда бизнес муҳитини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-145-сон Фармони билан Вазирлар Маҳкамасига кунгабоқар уруғларининг ички бозорда етарли ҳажми мавжуд бўлган тақдирда, ушбу товарлар экспортини қайта тиклаш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Барча хўжалик юритувчи субъектларга, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, 2024 йил 20 декабрдан бошлаб кунгабоқар уруғларини (ТИФ ТН коди 1206 00 990 0 оқ кунгабоқар, ТИФ ТН коди 1206 00 910 0 оқ чизиқлар билан кулранг қобиқда кунгабоқар) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга (экспорт қилишга) рухсат берилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Кўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 декабрь,
882-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2024 й., 09/24/882/1070-сон)