Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2014 11.05.1994 йилдаги 249-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2014
Ҳужжат 01.07.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учувчилар ва синовчи учувчилар таркибига кирувчи ходимларга пенсия тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш тартиби (1-илова);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уруш ногиронларига тенглаштирилган шахслар рўйхати (2-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг «а» бандида ва 28 моддасининг «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган пенсия тайинлаш ва уни ҳисоблаш шартлари ва нормалари татбиқ этилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган шахслар рўйхати (3-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 28-моддасининг «ж» бандида назарда тутилган нормалар татбиқ этилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 27-сон, 283-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 27-сон, 283-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган, улар иш ҳақининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари суммасидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган ходимлар тоифалари рўйхати (8-илова)
(1-банднинг ўн иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 32-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия жамғармаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 1994 йил 1 июлгача кўрсатиб ўтилган тоифадаги ходимлардан тушадиган суғурта бадалларининг дастлабки ҳисоб-китобини юритиш тартибини ишлаб чиқсин;
(1-банднинг ўн учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг ўн тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патологоанатомия муассасалари ва суд-тиббиёт экспертизаси муассасаларининг пенсия тайинлаш вақтида меҳнат стажи бир ярим баравар кўпайтириладиган тиббий ходимлари айрим тоифаларининг рўйхати (10-илова);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари рўйхати (11-илова);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (12-илова);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсиялар тайинлаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом (13-илова);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларни тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар тоифасига киритиш шартлари (14-илова);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 66-моддасининг 2 ва 3-қисмларига мувофиқ пенсия тўлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш тартиби (15-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлимига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 11 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
249-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
11 майдаги 249-сон қарорига
1 - ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учувчилар ва синовчи-учувчилар таркибига кирувчи ходимларга пенсия тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Учувчилар таркибига кирувчи ходимларга пенсия тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатини ҳисоблашда қуйидагилар ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Самолётларда учишларнинг ҳар 20 соати (мазкур банднинг 1.2, 1.3, 1.4-кичик бандларида назарда тутилган ишлар ва учишлардан ташқари) белгиланган хизмат муддатининг бир ойига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Вертолётларда, махсус қўлланиладиган авиациядаги (санитария парвозлари, авиакимё ишлари, аэрофотосъёмкалар, патруллик қилиш, атмосферани текшириш ва ишларнинг бошқа турлари), чет эл ҳаво кемаларини кузатиб борувчи гуруҳ таркибидаги лавозимларда (бошловчи сифатида), командирлик-учувчи ва инструкторлик таркибидаги лавозимларда, шу жумладан, авиациянинг учувчилар тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш олий ва ўрта билим юртларида учишларнинг ҳар 12 соати — белгиланган хизмат муддатининг бир ойига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Авария-қутқарув (қидирув-қутқарув) ҳаво кемалари экипажи таркибида бир йил ишлаш — белгиланган хизмат муддатининг бир ярим йилига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. «Ватанпарвар» ўқув ва спорт авиацияси ташкилотларининг учувчилар таркибидаги лавозимларда бир йил ишлаш, тайёргарликнинг ўқув-учиш режасини бажарган тақдирда — белгиланган хизмат муддатининг бир ярим йилига, мураккаб ва олий пилотаж элементларини бажарган тақдирда эса — 2 йилига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Ёши туфайли имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган парашютчилар (барча номлардаги), қутқарувчилар, ўт учирувчи-десантчилар (барча номлардаги), авиа ўт учириш хизмати инструкторлари, парашют (парашютчи-қутқарув, қидирув-қутқарув) бўлинмалари раҳбарлари, парашютчи-десант гуруҳларининг штатдаги ва штатдан ташқари ходимлари сифатида бир йил ишлаш, поршенли самолётлардан, вертолётлардан, дирижабллардан ва аэростатлардан сакрашнинг, баландлиги 10 метрдан кам бўлмаган баландликда вертолётдан осилиб туриб, махсус тушиш ва кўтарилиш мосламаларида иш бажаришнинг йиллик нормалари бажарилган тақдирда белгиланган хизмат муддатининг бир ярим йилига, реактив самолётлар ва вертолётлардан сакрашларнинг йиллик нормаси бажарилганда эса — 2 йилига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6. 1.4 ва 1.5-кичик бандларда назарда тутилганларга мувофиқ белгиланган хизмат муддатларини имтиёзли ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи шартлар бажарилмаган тақдирда бир йил хизмат — белгиланган хизмат муддатининг бир йилига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1.1 ва 1.2-кичик бандларга мувофиқ, белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш учувчилар таркиби лавозимларидаги барча парвоз этган даврдаги ҳақиқий учган соатларни тегишли равишда 20 ва 12 соатларга бўлиш йўли билан амалга оширилади. Белгиланган хизмат муддатининг йиллик ҳисоби белгиланган хизмат муддатининг тўлиқ ойлар сонини 12 га бўлиш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Йил давомида 1.1—1.5-кичик бандларда кўрсатилган турли ишлар бажарилган тақдирда хизмат муддатлари ҳар бир ишда мутаносиб равишда учиш соатларининг қанча давом этганлиги (банд бўлганлик)га қараб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Синовчи-учувчилар таркибидаги ходимларга пенсия тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатини ҳисоблашда қуйидагилар ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. 1-рўйхатнинг III қисмидаги 2 банднинг 1-кичик бандида кўрсатилган лавозимларда бир йил ишлаш — синов учишлари мазкур йил давомида ўтказилган бўлса, икки йилга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. 1-рўйхатнинг III қисмидаги 2-банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган лавозимларда бир йил ишлаб, йилига 120 ва ундан ортиқ соат училган бўлса икки йилга, 50 соатдан 120 соатгача училган бўлса — бир ярим йилга, 50 соатдан кам бўлганда — бир йилга ўтади. Кўрсатиб ўтилган учишларнинг камида 50 фоизи манёврли авиация кемаларида ва вертолётларда бажарилган бўлса, белгиланган хизмат муддати шу тариқа ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. 1-рўйхатнинг III қисмидаги 2-банднинг 3-кичик бандида кўрсатилган лавозимларда бир йил ишлаш, учиш соатларининг белгиланган нормалари бажарилган тақдирда, икки йилга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар синовчи-учувчилар таркибига кирувчи ходим бир йил давомида синов учишларида иштирок этмаган бўлса, аммо бошқа турдаги (транспорт авиациясида, учишга тайёргарлик тартибида ва ҳ. к.) учишларда иштирок этган бўлса, белгиланган хизмат муддати фуқаро авиацияси учувчилари таркибига кирувчиларга пенсия тайинлаш учун белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Синовчи-учувчилар таркибидаги ходимда йил давомида учиш соатлари умуман бўлмаса, мазкур йил белгиланган хизмат муддатига кирмайди. Бироқ ушбу йил умумий меҳнат стажига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учишларда иштирок этмаслик синов парвозларини бажаришдаги меҳнат шикастланиши билан боғлиқ бўлса, белгиланган хизмат муддати ҳақиқий учиш даври бўйича ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар учувчилар ва синовчи-учувчиларнинг белгиланган хизмат муддатига киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг учувчилар таркибида бўлган лавозимлардаги хизмат вақтлари, авиациянинг учувчилар ва учувчилар таркибида бўлган лавозимларда даври — пенсия тайинлашда тегишли равишда ҳарбий хизматчилар, авиациянинг синовчи-учувчилари таркибига ва учувчи таркибига кирувчилар учун белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш тартибига мувофиқ амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йилнинг 1 январидан бошлаб чет элларда хорижий авиация учувчилари таркибидаги лавозимларда ишлаш вақти — бунда хизмат муддати Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаган тақдирда, учиш ишларининг турига қараб 1-банд билан белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади;
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 35-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 32-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учувчилар таркибидаги ходимлар учун — авиация олий ўқув юртларидаги ўқиш вақти (ҳақиқий ўқиш вақти бўйича) — агар ўқишга киришдан олдин учиш лавозимларида ишлаган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синовчи-учувчилар таркибидаги ходимлар учун — авиация таълим муассасаларидаги ўқиш вақти (ҳақиқий ўқиш вақти бўйича) — агар ўқишга киришдан олдин учиш лавозимларида ишлаган бўлса;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аёлларга боласига қараш учун қонунчиликда кўзда тутилган муддатларга бериладиган ҳақ тўланадиган отпуска вақти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Учувчилар таркибидаги ходимлар пенсияга чиқиш учун белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш учун ўз ихтиёрлари билан 1992 йилнинг 1 январигача бўлган даврни танласалар, муддатлар ана шу санагача бўлган қоидалар асосида ҳисоблаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
11 майдаги 249-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уруш ногиронларига тенглаштириладиган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ватан уруши ва бошқа урушлар даврида ҳаракатдаги армия таркибидаги ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасининг «а» бандида ва 28-моддасининг «а» — «в» бандларида назарда тутилган шартлар ва нормаларга кўра пенсия билан таъминланишга ҳақли уруш ногиронлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ногиронлар уруш ногиронларига тенглаштириладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) собиқ СССР ва Ўзбекистон Республикаси чегараларини қўриқлаш пайтида яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1941 йилнинг 22 июнидан 1954 йилнинг 31 декабригача собиқ СССР ҳудудида ҳаракат қилган ҳамда қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилувчи отрядларда хизмат қилган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) темир йўлнинг фронт яқинидаги участкаларида ишлаган, мудофаа иншоотлари, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ва бошқа ҳарбий объектлар қурилиши ишларида қатнашган ҳамда Ватан уруши йилларида уруш бўлаётган жойларда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ходимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ватан уруши ва гражданлар уруши йилларида партизан отрядлари ва қўшилмалари таркибида ёки яширин ишларда бўлган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳаракатдаги армия таркибидаги ишларда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёлланган таркибдаги шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ватан уруши даврида фашист концлагерларида (гетто ва зўрлик билан тутиб туриладиган бошқа жойларда) бўлган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар (тутқунлар, шу жумладан, болалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибида қатнашиш, шунингдек, ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда байналмилал бурчларини адо этиш туфайли яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш туфайли ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ҳарбий хизматдаги вазифаларини (хизмат вазифаларини) бажариш пайтида яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) ўқув машғулотлари ёки текшириш учун йиғинларга чақирилган ва шу йиғинларда ўз хизмат бурчларини бажараётиб яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий мажбуриятли шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
11 майдаги 249-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ватан уруши ва бошқа урушлар даврида ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда иштирок этган ҳарбий хизматчилар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддаси «ж» бандига мувофиқ пенсияларига устама пул олишга ҳақли бўлган уруш қатнашчилари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар уруш қатнашчиларига тенглаштириладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1941 йилнинг 22 июнидан 1954 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилувчи отрядлар таркибида собиқ СССР ҳудудида жанговар ҳаракатларда иштирок этган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ватан уруши ва гражданлар уруши даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларида ёки яширин ишларда бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ватан уруши йилларида ҳаракатдаги армия таркибида ёки ҳарбий ҳаракатлар кетаётган жойларда хизматни ўтаган собиқ СССРнинг Ички ишлар вазирлиги органлари ва Давлат хавфсизлиги қўмитаси органларининг ҳамда оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ватан уруши даврида ҳаракатдаги армия ва флотлар таркибидаги қисмлар ҳамда бўлинмаларда балоғат ёшига етгунга қадар полк ўғиллари ва юнгалар сифатида юрган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) фронт яқинидаги темир йўлларда, мудофаа чизиғи иншоотлари қурилишида, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ҳамда Ватан уруши даврида ҳарбий ҳаракатлар кетаётган жойлардаги бошқа ҳарбий объектлар қурилишида иштирок этган ходимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳаракатдаги армия таркибида ишлаган ёлланма ходимлар таркибидан бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Ватан уруши даврида фашист концлагерлари (гетто ва зўрлик билан ушлаб туриладиган жойлар)да бўлган (тутқунлар, шу жумладан, болалар) шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Ленинград шаҳрининг қамал даврида шаҳарнинг корхона, муассаса ва ташкилотларида меҳнат қилган ва «Ленинград мудофааси учун» медали ҳамда «Қамалдаги Ленинград фуқаросига» нишони билан тақдирланган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 1956 йилнинг 24 октябридан 1956 йилнинг 10 ноябригача бўлган даврда Венгрия ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар пайтида ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда ўз байналмилал бурчларини адо этган, тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибида иштирок этган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органларининг бошлиқлари ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 27-сон, 283-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 27-сон, 283-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
11 майдаги 249-сон қарорига
8-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган, улар иш ҳақининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари суммасидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган ходимлар тоифалари
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 32-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юридик шахс бўлмасдан туриб тадбиркорлик фаолияти билин шуғулланишга рухсат олган шахслар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Деҳқон хўжаликлари аъзолари.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Меҳнат шартномалари бўйича хусусий шахсларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
11 майдаги 249-сон қарорига
10-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паталогоанатомия муассасалари ва суд-тиббиёт экспертизаси муассасаларининг пенсия тайинлаш вақтида меҳнат стажи бир ярим баравар кўпайтириладиган тиббий ходимлари айрим тоифаларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙXАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишлар номи‎

Лавозимлар номи‎

‎‎I. Республика, вилоят ва шаҳарлар патологоанатомия бюроларининг умумий, болалар ва юқумли касалликлар паталогияси ўлимлари шаҳар, туман, туманлараро ва марказий бўлимлар ‎
Мурдани патологоанатомия ёриш ҳамда операциялар ва биопсиялар пайтида олиб ташланган мурда материалини, органлар ва тўқималарни гистологик тадқиқ қилиш‎

Паталогоанатом врачлар‎

Мурдани патологоанатомия ёришда иштирок этиш, намуна учун олинган материалларга ва мурдага ишлов бериш‎

Ўрта ва кичик
‎тиббий ходимлар‎

II. Суд-тиббиёт экспертизаси бюросининг туман, туманлараро ва шаҳар бўлимлари ‎‎
Мурдани суд-тиббиёт мақсадларида ёриб кўриш ва уни тадқиқ қилиш‎

Суд-тиббиёт экспертизаси
‎врачлари‎

Мурдани суд-тиббиёт мақсадларида ёришда иштирок этиш ва мурда материалига ишлов бериш‎

Ўрта ва кичик тиббий ходимлар,
‎Врач-лаборант‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
11 майдаги 249-сон қарорига
11-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Пахта тозалаш саноати корхоналаридаги ишлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) пахтани қуритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) пахтани тозалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) пахтани юклаш, тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) пахтани пневмотранспортга ортиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Саноатнинг қанд-шакар ва консерва ишлаб чиқариш тармоқлари корхоналаридаги ишлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
11 майдаги 249-сон қарорига
12-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Меҳнат стажи иш, хизмат, ўқиш жойидан ёки иш стажига қўшиб ҳисобланадиган бошқа фаолият амалга оширилган жойдан, ёхуд архив муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар асосида аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг меҳнат стажи Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан бериладиган маълумотномалар асосида аниқланади.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса (иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимлар бундан мустасно) иш даври гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларининг ваколатига қуйидагилар киради:
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат стажини тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг мазмуни ва зарур даражада расмийлаштирилганлигини ҳуқуқий баҳолаш, зарурат бўлганда уларни беришнинг асосланганлигини текшириб кўриш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда меҳнат фаолиятининг айрим даврларини стажга қўшиб ҳисоблаш ёки олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида иш стажини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим шахсларни парваришлашга кетган вақтни аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Табиий офатлар, ҳалокатлар, фалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар натижасида иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар тўлиқ ёки қисман йўқотилган ҳолларда меҳнат стажини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тузилган махсус комиссия томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисман сақланиб қолган ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида қайд этиб ўтилган комиссиялар томонидан аниқланган меҳнат фаолияти даврлари умумий стажга, шунингдек, имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи махсус ҳужжатлар билан тасдиқланган иш вақти сифатида стажга қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. МЕҲНАТ СТАЖИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Меҳнат дафтарчаси, шунингдек, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан берилган суғурта бадаллари тўланганини тасдиқловчи маълумотномалар иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат дафтарчаси бўлмаган тақдирда ҳамда меҳнат дафтарида зарур ёзувлар бўлмаган ёки ёзувлар хато ва ноаниқ ёзилган бўлса, меҳнат стажини тасдиқлаш учун (иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимлар стажи бундан мустасно) маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, иш ҳақи бериш бўйича шахсий счётлар ва ведомостлар, уларнинг бажарилганлиги қайд этилган ёзма меҳнат шартномалари (контрактлар) ва иш даврлари тўғрисида маълумотлар бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар бўлмаса, меҳнат стажини исботлаш учун касаба уюшмаси билетлари ва ҳисоб-китоб дафтарчалари қабул қилинади. Ҳисоб-китоб дафтарчалари иш ҳақи тўланганлиги тўғрисида белги қўйилган вақт учун, касаба уюшмасига аъзолик билети эса — иш ҳақи ёки стипендиядан аъзолик бадаллари тўланганлиги тўғрисида белги қўйилган вақт учун иш даврини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмасига аъзолик билети бўлмаган тақдирда, стаж ҳисобга олиш варақаси асосида аниқланиши мумкин, бунда фақат аъзолик бадаллари тўланган вақт стажга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг иш даври Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг суғурта бадаллари тўланганлиги ҳақидаги маълумотномалари асосида аниқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 32-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ижодий уюшмалар аъзоларининг ва ижодий уюшмалар аъзолари бўлмаган бошқа ижодий ходимларнинг ижодий фаолиятини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган даврлар тўғрисида берилган маълумотномалар қабул қилинади.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 32-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган суғурта бадаллари жорий этилгунга қадар, яъни 1991 йил 1 январгача бўлган ижодий фаолият 1991 йил 1 январгача белгиланган тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳарбий хизмат, миллий хавфсизлик хизмати органларида хизмат қилганлик, асирликда бўлганлик вақтини тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий билетлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қизил аскар дафтарчалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мудофаа ишлари бўлимларининг, юқори ҳарбий қисмларнинг, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг штаблари ва муассасаларининг маълумотномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архив ва ҳарбий-даволаш муассасаларининг маълумотномалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган ҳужжатлар асосида меҳнат дафтарчасига киритилган ҳарбий хизмат тўғрисидаги ёзувлар ҳам тасдиқ сифатида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улуғ Ватан уруши даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларида бўлганлик вақти партизанлар ҳаракати штаблари ва партия архивларининг маълумотномалари бўйича (партизан отрядлари ва қўшилмалари фаолият кўрсатган жой бўйича) аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жанговар ҳаракатлар даврида ҳаракатдаги армия таркибидаги ҳарбий хизмат, шу жумладан, байналмилал бурчни бажариш чоғидаги ҳарбий хизмат Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда бериладиган Мудофаа ишлари бўлимларининг маълумотномалари асосида (маълумотнома шакли илова қилинмоқда) имтиёзли ҳисоблаб чиқиш асосида меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида хизмат қилганликни тасдиқлаш учун ҳужжатлар асосида меҳнат дафтарчасига киритилган шундай хизмат тўғрисидаги ёзувлар, ҳужжатлар бўлмаганда эса — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда бериладиган маълумотномалар (маълумотнома шакли илова қилинмоқда) асос сифатида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳарбийлаштирилган қўриқлашда, махсус алоқа органларида ва конда хатардан қутқариш қисмларидаги хизмат вақти мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган тартибда аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Олий таълим муассасаларида, аспирантура (ёки стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар сифатида), докторантура (ёки катта илмий ходим-изланувчилар сифатида) ва клиник ординатурада кундузги ўқиш вақти дипломлар, шаҳодатномалар, гувоҳномалар, шунингдек маълумотномалар ва архив маълумотлари асосида берилган ҳамда ўқиш даври тўғрисидаги маълумотномалар бўлган бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларда бундай маълумотлар бўлмаган тақдирда тегишли йилларда ушбу таълим муассасасида ўқиш муддати тўғрисидаги маълумотномалар, агар ҳужжатларда тўлиқ ўқув даврини ёки унинг алоҳида босқичларини тамомлаганлик кўрсатилган бўлса, ўқиш вақтининг исботи сифатида қабул қилинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иш даврида бошланган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликнинг қанча давом этганлиги ана шу иш жойидан бериладиган маълумотномалар бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. I гуруҳ ногиронини ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болани, шунингдек, 80 ёшга тўлган кекса кишини парвариш қилиш вақти қуйидагилар асосида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парваришни амалга оширишнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронликда бўлганликни (I гуруҳ ногиронлар ва ногирон болалар учун, ёшни (кексалар ва ногирон болалар учун) тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда ўзгаларнинг парваришига муҳтожлиги тўғрисида даволаш муассасасининг хулосаси (кексалар учун).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парваришни амалга оширишнинг ҳақиқий аҳволини текшириш бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой ташкилотлари) фуқаролар йиғинидан олинган маълумотлар, ногиронларнинг ўзлари ва уларнинг қўни-қўшнилари билан ўтказилган суҳбат асосида бажарилади.
(12-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК)дан ўтганликни тасдиқловчи далолатномадан кўчирма, тиббий хулоса, пенсия гувоҳномаси, нафақа олувчининг гувоҳномаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг маълумотномаси ва бошқалар қабул қилиниши мумкин.
(12-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшни тасдиқловчи ҳужжат сифатида паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномадан кўчирма қабул қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Болани 3 ёшгача тарбиялаш учун таътилда бўлиш вақти ташкилот, корхона ёки муассаса томонидан берилган, болани тарбиялаш учун таътил бериш ва таътилдан қайтиш тўғрисидаги буйруқлар нусхалари илова қилинган болани тарбиялаш вақтини тасдиқловчи маълумотномалар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болани тарбиялаш учун таътил бериш ва таътилдан қайтиш тўғрисидаги маълумотнома ёки буйруқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шунингдек буйруқларда зарур ёзувлар мавжуд бўлмаган ёки болани тарбиялаш учун таътилда бўлиш вақти тўғрисидаги ёзувлар нотўғри ва ноаниқ кўрсатилган тақдирда ушбу даврдаги ҳар ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома болани тарбиялаш учун таътилда бўлиш вақтининг тасдиғи сифатида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда болани тарбиялаш учун таътилда бўлиш даврини бола туғилган санадаги қонун ҳужжатларида белгиланган болани тарбиялаш учун таътилда бўлиш вақтининг чекланган даври ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалиги аъзосининг болани тарбиялаш учун таътилда бўлиш вақтини аниқлашда, агар бола туққан аёл жамоа хўжалигида меҳнат иштирокининг белгиланган минимумини бажармаган бўлса бола туғилган йил тўлиқ иш стажи сифатида ҳисобга олинади, лекин умумий давр 3 йилдан ортиқ бўлмаслиги керак.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қамоқда бўлиш, озодликдан маҳрум этиш жойларида ва сургунда бўлиш вақтлари тергов (ахлоқ тузатиш меҳнат муассасалари) ёки ички ишлар органлари томонидан берилган маълумотномалар асосида тасдиқланади ҳамда оқланганлиги тўғрисида ҳужжатлар (суд органлари, прокуратура, суриштирув ва тергов органларининг оқлов ҳукми чиқариш тўғрисидаги маълумотномалари ёки жиноий ишни тўхтатиш тўғрисидаги қарорлари (ажримлари) мавжуд бўлган тақдирда меҳнат стажига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Офицерлар таркибига кирувчи шахслар, прапоршчиклар, мичманлар ва муддатдан ташқари хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар хотинларининг ўз эрлари билан ишга кириш имконияти бўлмаган жойларда бирга бўлиш вақти юқори ҳарбий қисмлар, муассасалар, ҳарбий билим (ўқув) юртлари, корхоналар ва ташкилотларнинг командирлари (бошлиқлари) томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги белгилаган тартибда бериладиган маълумотномалар асосида тасдиқланади (маълумотнома шакли илова қилинмоқда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ХОДИМЛАР АЙРИМ ТОИФАЛАРИНИНГ МЕҲНАТ СТАЖИНИ ТАСДИҚЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Меҳнат дафтарчасида ходимларнинг айрим тоифалари учун белгиланган имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини белгиловчи омиллар тўғрисида тўлиқ маълумотлар бўлмаган ҳолларда (масалан: ишнинг қиздириш билан боғлиқ участкаларида ёки қиздириш ишларида иш билан банд бўлиш, муайян хавфлилик классидаги муайян моддалар ёки зарарли моддалар билан ишлаш, ер ости ишларида ишлаш, муайян усул билан ишлар бажариш, муайян жойда иш бажариш ва бошқалар) махсус стажни тасдиқлаш учун корхоналар ёки ташкилотларнинг аниқлаштирувчи маълумотномалари қабул қилинади (маълумотнома шакли илова қилинмоқда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илгари амал қилган қонун ҳужжатларига мувофиқ халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши ижроия қўмитаси ҳузурида ташкил этилган имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи иш стажини аниқлаш бўйича вақтинчалик комиссия баёни асосида меҳнат дафтарчасига киритилган иш даври тўғрисидаги ёзувлар қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмаган ҳолда махсус стажнинг исботи сифатида қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг еттинчи — ўнинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Учувчилар ва синовчи-учувчилар таркибига кирувчи ходимларнинг айрим тоифаларига имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи махсус иш стажи қуйидагилар билан тасдиқланади:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учувчилар ва синовчи-учувчилар таркибига кирувчи ходимлар учун — учиш (парашют) дафтарчаси бўйича. Учиш дафтарчаси бўлмаган тақдирда учиш соатлари учувчилар таркибининг учиш соатларини ҳисобга олувчи бухгалтерия маълумотлари бўйича аниқланиши мумкин. Синовчи-учувчилар таркибига кирувчи айрим ходимларнинг тажриба техникасини синашда иш билан бандлиги корхоналар (бирлашмалар) ва ташкилотлар томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво ҳаракатини бошқаришни амалга оширувчи ходимлар учун — меҳнат дафтарчаси бўйича, шунингдек, қуйидагилар асосида: ҳаво ҳаракатини бевосита бошқаришга рухсат берилганлиги қайд этилгани ҳолда ҳаракат хизмати диспетчери (учишлар раҳбарлари)нинг гувоҳлиги; мутахассисни ҳаво ҳаракатини бевосита бошқариш билан боғлиқ лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқлар кўрсатилган ҳолда корхоналар (ташкилотлар)нинг маълумотномалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Театрлар ва бошқа театр-томоша корхоналари ва жамоалари артистларининг айрим тоифаларига имтиёзли пенсия таъминоти олиш ҳуқуқини берувчи махсус иш стажи меҳнат дафтарчаси бўйича тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат дафтарчасида касб(лавозим)нинг номи, жанр бўйича тегишлилиги, бажариладиган иш характери ёки ишланган ташкилотнинг мақоми тўғрисидаги зарур маълумотлар бўлмаган ҳолларда махсус стаж иш жойидан берилган ва ушбу шахсга тегишли маълумотлар бўлган маълумотнома асосида тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. 1991 йил 1 январгача фуқароларда меҳнат шартномаси бўйича ишлаган ва меҳнат дафтарчаси бўлмаган шахслар (уй ходимлари, энагалар, котибалар, машинкада кўчирувчилар, стенографисткалар, қоровуллар, боғбонлар, шофёрлар ва бошқалар)га нисбатан уларнинг уй хўжалигидаги иш даври иштирокида ишга ёлловчи билан ходим ўртасида шартнома тузилган касаба уюшмаси ташкилотининг маълумотномаси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай маълумотномаларни олиш имкони бўлмаган ҳолларда, шу жумладан айрим фуқароларда ишлаш касаба уюшмаси органларида рўйхатга олинмаган ҳолларда ҳам) стажни тасдиқлаш учун ишга ёлловчи томонидан берилган маълумотномалар қабул қилинади, у вафот этган тақдирда — ишга ёлловчининг рафиқаси ёхуд ушбу даврда у билан бирга яшаган унинг бошқа оила аъзоси (бу вақтда вояга етмаган бўлган қариндошлардан ташқари)томонидан берилган маълумотнома қабул қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотномани берган шахс имзосининг ҳақиқийлиги мазкур қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой органи) фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиб ўтилган маълумотнома текшириш далолатномаси билан тасдиқланган бўлиши керак. Текшириш далолатномаси тегишли иш бажарилганлигидан гувоҳлик берувчи маълумотлар қўшниларнинг кўрсатмалари, уй дафтарлари ва маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул ва бошқалар фуқароларнинг йиғин ҳужжатлари бўйича маълумотлар) асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тузилади.
(19-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 1 январга қадар фуқаролар жамоаси — чорва моллари эгалари билан тузилган шартнома бўйича подачи бўлиб ишлаганлик ҳақидаги иш стажининг исботи сифатида иштирокида шартнома тузилган касаба уюшмаси ташкилотларининг маълумотномалари, бажарилганлиги қайд этилган шартномаларнинг ўзи шунингдек, фуқаролар жамоаси — чорва моллари эгаларининг ваколатли вакиллари томонидан берилган ва текшириш далолатномаси билан тасдиқланган маълумотномалар ҳисобланади. Шартнома маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул фуқароларининг йиғини иштирокида тузилган ҳолларда бу йиғинларнинг маълумотномалари эътиборга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда қайд этилган ходимларга меҳнат фаолияти стажи 1991 йил 1 январдан кейин фақат Пенсия жамғармаси органлари томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича, 2001 йил 1 январдан кейин — ижтимоий таъминот органлари томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича, 2010 йил 1 январдан кейин эса — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича белгиланади.
(19-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ижара шартномаси (контракт) бўйича чет элда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иш стажи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элда ишлаш даври, агар тегишли битимлар билан ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, белгиланган суғурта бадаллари Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган тақдирда меҳнат стажига қўшилади.
(20-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 32-модда)
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. 1991 йил 1 январгача ижара шартномаси бўйича диний ташкилотларда ишлаш даври бу ишни бажариш тўғрисидаги меҳнат шартномаси касаба уюшмаси органлари иштирокида тузилган ҳолларда меҳнат стажига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. МЕҲНАТ СТАЖИНИ ГУВОҲЛАРНИНГ КЎРСАТМАЛАРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мавжуд иш стажи тўғрисидаги маълумотлар бўлмаган ва ҳарбий ҳаракатлар, табиий офатлар, ҳалокатлар, фалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар муносабати билан уларни олиш имконияти бўлмаса, меҳнат стажи, шу жумладан имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи меҳнат стажи ариза берувчини бир корхона, муассаса, ташкилот, жамоа хўжалиги ёки бир тизимда у билан бирга ишлаган ва уни билган камида икки гувоҳнинг кўрсатмаси асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив маълумотлари йўқлиги сабабларидан қатъи назар, мавжуд иш стажи тўғрисидаги ҳужжатларни олиш имконияти бўлмаган ҳолларда 1965 йилгача жамоа хўжалигида ишлаш даври юқоридаги тартибда гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи ишнинг характери гувоҳларнинг кўрсатмалари билан белгиланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мавжуд иш стажи тўғрисидаги маълумотлар бўлмаган ва корхона, муассаса, ташкилот тўлиқ тугатилганлиги туфайли ёхуд архив маълумотларининг ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилгандан бошқа сабабларга кўра мавжуд эмаслиги сабабли уларни олиш имконияти йўқ бўлган ҳолларда меҳнат стажи ариза берувчини бир корхона, муассаса, ташкилот, жамоа хўжалигида, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)да, фермер хўжалигида ёки бир тизимда бирга ишлаш давомида билган ҳамда улар ариза берувчининг ишини тасдиқлаган давр учун ўз ишлари тўғрисидаги ҳужжатларга эга бўлган камида икки гувоҳнинг кўрсатмалари асосида белгиланади.
(23-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳларнинг кўрсатмалари бўйича белгиланган меҳнат стажи бундай ҳолларда пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган стажнинг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Деҳқон (фермер) хўжаликларида ва шахсий ёрдамчи хўжаликларида, алоҳида фуқароларда ва диний ташкилотларда ишлаш даври, шунингдек, меҳнат фаолиятининг Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда стажга қўшиладиган бошқа даврлари гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 32-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. МЕҲНАТ СТАЖИНИ ТАСДИҚЛАШ ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Меҳнат фаолиятини тасдиқлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар мансабдор шахслар томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар ушбу дафтарчани тўлдириш ва юритиш пайтида амал қилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда меҳнат дафтарчаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома талабларига мувофиқ расмийлаштирилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат дафтарчаларидаги ва бошқа ҳужжатлардаги ёзувлар белгиланган қоидалардан четга чиққан ҳолда амалга оширилган ҳолларда уларнинг меҳнат стажининг исботи сифатида қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги масала бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ҳал этилади.
(25-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Меҳнат дафтарчасига ва ҳужжатлар асосида маълумотномаларга киритилган иш даврлари тўғрисидаги маълумотларгина меҳнат стажини тасдиқлаш учун қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоа хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликлари томонидан 1966 йил 1 январгача берилган маълумотномалар, шунингдек, ундан кейинроқ даврда кейинчалик ўз фаолиятини тугатган жамоа хўжаликлари томонидан берилган маълумотномалар уларнинг берилиши асосланмаган тақдирда ҳам эътиборга олиниши мумкин.
(26-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳужжатлар асосида меҳнат дафтарчасига киритилган умумий стаж тўғрисидаги йиғма ёзувлар қуйидаги иш даврларига нисбатан меҳнат стажининг исботи ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ариза берувчи меҳнат дафтарчасини берган корхона, муассаса ёки ташкилотга ишга киргунга қадар қайси корхона, муассаса ёки ташкилотда, қайси вақтда ва қандай лавозимларда ишлаганлиги тўғрисидаги аниқ ёзувлар меҳнат дафтарчасига киритилган бўлса — 1962 йил 14 декабрдан кейинги иш даври;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайд этиб ўтилган маълумотлар меҳнат дафтарчасида бор-йўқлигидан қатъи назар — 1962 йил 14 декабргача бўлган иш даври.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ариза берувчи меҳнат дафтарчасидан ташқари йиғма ёзувлар тегишли бўлган меҳнат дафтарчаси тўлдирилгунга қадар бўлган даврдаги иш тўғрисида алоҳида ҳужжатларни тақдим этса, умумий якун билан ёзилган бутун стаж ҳужжатлар ёки гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланиши керак. Бу амалдаги қоидаларга мувофиқ улар тўғрисидаги ёзувлар меҳнат дафтарчасига киритилиши керак бўлган меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида ҳужжатлар тақдим этиш ҳолларига тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма ёзувларда ҳисобга олинган бўлиши керак бўлган Улуғ Ватан уруши йилларидаги иш даврлари тўғрисида ҳужжатлар тақдим этишда, бу ҳужжатлар бўйича стаж қўшимча равишда тегишлича бир баравар ёки икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқилади. Бундай ҳолда меҳнат дафтарчасига умумий якун сифатида ёзилган бутун стажни тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган иш даврларини гувоҳларнинг кўрсатмалари бўйича белгилашда ҳам ана шундай тартиб қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Иш даврлари гувоҳлардан бири ариза берувчининг иши тўғрисида иккинчисига қараганда кўпроқ давр тўғрисида кўрсатма бергани ҳолда гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида меҳнат стажи ҳисобига қабул қилинган ҳолларда ҳар иккала гувоҳ томонидан тасдиқланган давр аниқланган давр ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими шахсан кўрсатма бериш учун гувоҳларни чақириш зарурлиги ёки уларнинг имзоларининг ҳақиқийлиги нотариал тартибда тасдиқланган тақдирда гувоҳларнинг ёзма кўрсатмаларини кўриб чиқиш билан чекланиш тўғрисидаги масалани ўз ихтиёри бўйича ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим ҳолларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими ариза берувчининг ёки унинг охирги иш жойи бўйича корхона, муассаса, ташкилот вакилининг илтимоси бўйича ҳужжатлар билан, шунингдек, гувоҳларнинг кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланмаган ва пенсия олиш ҳуқуқини берувчи шартлар бошлангунга қадар (масалан, ёшига кўра пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ёшга тўлгунга қадар) стаж белгилаши мумкин.
(28-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган исм, ота исми ёки фамилия паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома бўйича исм, ота исми ёки фамилияга мувофиқ келмаса, бу ҳужжатнинг ушбу шахсга тегишлилиги факти меҳнат дафтарчасини ёки иш стажи тўғрисидаги бошқа ҳужжатни биринчи марта берган ташкилот томонидан тасдиқланиши мумкин. Тасдиқлаш бирламчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Қолган барча ҳолларда ҳужжатнинг тегишлилиги факти суд тартибида тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Стаж тўғрисида тақдим этилган ҳужжатда аниқ кунлар кўрсатилмаган ҳолда фақат йиллар кўрсатилган ҳолларда тегишли йилнинг 1 июли кун сифатида қабул қилинади, агар ойнинг куни кўрсатилмаган бўлса, тегишли ойнинг 15 куни ана шундай кун ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими ёки меҳнат стажини белгилаш бўйича комиссия томонидан чиқарилган иш стажини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарордан норози бўлинган тақдирда ушбу масала суд тартибида ҳал этилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш даври тўғрисидаги маълумотномалар намунаси‎‎‎


‎Ижтимоий суғурта жамғармаси
‎бўлимининг штампи‎
______________ № ___________

МАЪЛУМОТНОМА‎

___________________________________________________________________________га‎

(фамилияси, исми, ва отасининг исми)‎

шу ҳақда берилдики, у ___________________________ дан __________________________гача‎

бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган.‎

Ижтимоий суғурта туман (шаҳар)
‎‎бўлими раҳбари‎


‎_______________________‎

(имзо)‎

М.Ў.‎
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 32-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
11 майдаги 249-сон қарори билан
тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун
меҳнат стажини тасдиқлаш
тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳаракатдаги армия таркибидаги ҳарбий хизмат
‎даври тўғрисидаги маълумотнома намунаси

Мудофаа ишлари
‎бўлимининг штампи‎
199_____ йил ‎«________» ______________ № ___________

МАЪЛУМОТНОМА‎

Истеъфодаги___________________________________________________________________‎

(ҳарбий унвони)‎

____________________________________________________________________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)‎

шу ҳақда берилдики, у ___________________________________________________________‎

(йиллар, ойлар ва кунларнинг умумий сони кўрсатилсин)

ҳаракатдаги армия таркибида жанговар ҳаракатлар даврида ҳарбий хизматни ўтади (шу жумладан, байналмилал бурчни адо этиш, партизан отрядлари ва қўшилмаларида бўлиш даври).
‎Кўрсатиб ўтилган хизмат имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилиши керак: хизматнинг бир ойи уч ойга тенгдир.
‎Маълумотнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этиш учун берилди.

М.Ў‎

______________________‎

Бошлиқ‎

(имзо)‎

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
11 майдаги 249-сон қарори билан
тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун
меҳнат стажини тасдиқлаш
тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ички ишлар органларида хизмат қилган давр
‎тўғрисидаги маълумотнома намунаси

Ички ишлар органининг
‎штампи‎
199_____ йил ‎«____» ______________ № ___________

МАЪЛУМОТНОМА‎

_____________________________________________________________________________‎

(унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)‎

__________________________________________________________________________дан

(кун, ой, йил, лавозимга тайинланганлик тўғрисидаги буйруқ номери)‎

_________________________________________________________________________гача

(кун, ой, йил, хизматдан бўшаганлик тўғрисидаги буйруқ номери)‎

ички ишлар органларида хизмат қилади.
Маълумотнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этиш учун берилади.‎
Изоҳ: ‎Маълумотнома меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган тақдирда берилади.
Кадрлар бошқармаси ‎

______________________‎

бўлими бошлиғи‎

(имзо)‎


‎М.Ў‎‎
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
11 майдаги 249-сон қарори билан
тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун
меҳнат стажини тасдиқлаш
тартиби тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳарбий хизматчи хотинининг эри билан ишга жойлашиш имконияти бўлмаган жойларда яшаган даври тўғрисидаги маълумотнома намунаси

Ҳарбий қисм (муассаса, корхона,
‎ташкилот)нинг ‎штампи
199_____ йил ‎«________» ______________ № ___________

МАЪЛУМОТНОМА‎

_______________________________________________________________________________‎

(ҳарбий хизматчининг унвони фамилияси, исми, отасининг исми)‎

_____________________________ дан ________________________________________гача
______________________________________________________________________________‎

(ҳарбий қисм муассаса, корхона, ‎ташкилотнинг номи‎)

_______________________________билан хотини ____________________________________
бирга яшади. У ишга жойлашиш имконияти бўлмагани туфайли __________________________ ______________________ дан ___________________________ гача ишламаган.
Маълумотнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этиш учун берилди.

Командир (бошлиқ) ___________________________________________

‎(имзо, фамилияси)‎

М.Ў‎‎
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
11 майдаги 249-сон қарори билан
тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун
меҳнат стажини тасдиқлаш
тартиби тўғрисидаги Низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини аниқлаштирувчи маълумотнома намунаси

Корхона, муассаса, ташкилот
‎штампи‎
199_____ йил ‎«________» ______________ № ___________

МАЪЛУМОТНОМА‎

______________________________________________________________________________‎

(фамилияси, исми, отасининг исми)‎

_______________дан____________________________гача_________________________да
(ишлаган даври)

‎‎(корхона, муассаса, ташкилотнинг номи)‎

‎‎______________________________________________сифатида ишлади. Шу давр мобайнида

(касби, лавозими)‎

_________________________________________банд бўлди.‎‎

(бажарган ишининг характери)‎

Юқорида кўрсатилган меҳнат даври _________ -сон рўйхатнинг,___________ қисми, _________ бўлими, ____________ бандига ( ___________ ) киритилади.‎

номери‎

Маълумотнома қуйидаги ҳужжатлар асосида берилди:
______________________________________________________________________________‎‎

(бажарилган ишнинг шароити характерини ‎

______________________________________________________________________________‎‎

тасдиқловчи ҳужжатлар)‎

Маълумотнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этиш учун берилди.

Изоҳ: ‎

‎‎Маълумотнома ходимларнинг айрим тоифалари учун белгиланган 1, 2, 3-рўйхатлар бўйича имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи омиллар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар меҳнат дафтарчасида мавжуд бўлмаган ҳолларда берилади. ‎

Раҳбар‎ ______________________‎

(имзо, фамилияси)‎

‎‎Кадрлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи __________________________________‎

(имзо, фамилияси)‎ ‎

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
11 майдаги 249-сон қарорига
13-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсиялар тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН МУРОЖААТ ЭТИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза охирги иш жойидаги корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти, фермер хўжалиги бошлиғи ёки қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви орқали берилади.
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш вақтларини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига пенсия тайинлаш ҳақидаги ариза аризачининг бевосита яшаш жойидаги туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия тайинланадиган шахс балоғатга етмаган ёки ҳуқуқий муомалага лаёқатсиз бўлган тақдирда, ариза унинг ота-онаси ёки васийси томонидан уларнинг яшаш жойлари орқали берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир турдаги пенсияни бошқа турдаги пенсияга ўтказиш, пенсияни қайта ҳисоблаш, илгари тўхтатиб қўйилган пенсияни тўлашни тиклаш ҳақидаги ариза аризачи яшаб турган жойдаги ёки унинг қонуний вакили (ота-онаси ёки васийси) яшаб турган жойдаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Пенсия тайинлаш ёки тўхтатиб қўйилган пенсияни тиклаш учун пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб исталган вақтда, бирор муддат билан чекланмаган ҳолда мурожаат этиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшга доир пенсия тайинланишини сўраб пенсия ёшига тўлмасдан аввал ҳам мурожаат этиш мумкин, лекин бу мазкур пенсияни олиш ҳуқуқи пайдо бўлишидан бир ойдан олдин бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан барча керакли ҳужжатлар билан (агар улар пенсия йиғма жилдида бўлмаса) пенсия белгилаш, қайта ҳисоблаш, пенсияни тиклаш ёки бир турдаги пенсияни бошқа турдаги пенсияга ўтказиш тўғрисида ариза қабул қилинган кун пенсия учун мурожаат этилган кун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ариза почта орқали юборилса ва бунда барча зарур ҳужжатлар ҳам илова қилинган бўлса, почта штемпелида кўрсатилган сана пенсия тайинлаш учун мурожаат этилган кун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими қўшимча яна қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлигини корхона, ташкилот маъмуриятига ёки аризачига маълум қилади. Агар улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги тўғрисида билдириш хати олинган кундан бошлаб 3 ойдан кечикмай тақдим этилса, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун ёки ариза юборилган жойдаги почта штемпелида кўрсатилган сана пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ёшга доир пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) меҳнат стажини (умумий ва махсус) тасдиқлайдиган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бола туғилганлиги ва у саккиз ёшгача тарбия қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) аризачининг фарзанди болаликдан ногирон ёки ногирон бола эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) аризачи уруш иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) даволаш муассасасининг аризачи гипофизар миттилик касалига чалинган (лилипут)лиги ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган, пакана эканлиги тўғрисидаги ҳужжати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уруш ногиронларига «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни* 12-моддасининг «а» бандига мувофиқ пенсия тайинланганда ва уларнинг пенсияларига Қонуннинг 28-моддаси «а», «б», «в» бандларига мувофиқ устамалар ҳисобланганда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими аризага тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК)дан олинган текширув далолатномасидан кўчирмани илова қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Кейинги ўринларда Қонун дейилади.
(5-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ ногирони бўлган вақт иш стажига қўшиладиган ҳолларда аризага ТМЭК текшириш далолатномаларидан кўчирмалар илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ташкилот, корхона ёки муассаса томонидан берилган, болани тарбиялаш учун таътил бериш ва таътилдан қайтиш тўғрисидаги буйруқлар нусхалари илова қилинган болани тарбиялаш вақтини тасдиқловчи маълумотнома.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан «ж» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ногиронлик пенсиясини тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) меҳнат стажини (умумий ва махсус) тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ногиронлик меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса, унда бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома (ёки бошқа расмий ҳужжат) тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аризачининг ёлғиз ва ўзгалар ёрдамига муҳтож деб тан олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) аризачининг уруш иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими аризага тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК)дан олинган текширув далолатномасидан кўчирмани илова қилади.
(6-банднинг саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ташкилот, корхона ёки муассаса томонидан берилган, болани тарбиялаш учун таътил бериш ва таътилдан қайтиш тўғрисидаги буйруқлар нусхалари илова қилинган болани тарбиялаш вақтини тасдиқловчи маълумотнома.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) пенсия тайинланаётган шахснинг ёшини тасдиқловчи туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) оила аъзосининг вафот этган боқувчига қариндошлиги муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш бўлимининг боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки унинг бедарак йўқолганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) оила боқувчисининг ёши тўғрисидаги ҳужжат (агар вафот этганлик ҳақидаги гувоҳномада ёши кўрсатилмаган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) боқувчининг меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) боқувчининг иш ҳақи тўғрисида маълумотнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) боқувчининг қарамоғида бўлган унинг оила аъзолари таркиби тўғрисида маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой органлари) фуқаролари йиғинининг маълумотномаси ёки бошқа ҳужжатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ёки олий таълим муассасаларининг оиланинг 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган аъзолари ўқувчилар эканлигини тасдиқловчи маълумотномалари;
(7-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) ташкилот, корхона ёки муассаса томонидан берилган, болани тарбиялаш учун таътил бериш ва таътилдан қайтиш тўғрисидаги буйруқлар нусхалари илова қилинган болани тарбиялаш вақтини тасдиқловчи маълумотнома.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан «и» кичик банди билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой органлари) фуқаролари йиғинининг вафот этганнинг ота-онаси, турмуш ўртоғи, буваси, бувиси, акаси (укаси) ёки опаси (синглиси) вафот этганнинг 3 ёшга тўлмаган болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларига қараш билан бандлигини ва ишламаётганлигини тасдиқловчи маълумотномаси.
(7-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар боқувчининг ўлими меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса, бахтсиз ҳодиса ҳақидаги далолатнома (ёки бошқа расмий ҳужжат) ҳам тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими аризага оиланинг боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқи балоғат ёшидаги оила аъзоларига уларнинг ногиронликлари оқибатида берилаётганлиги тўғрисида ТМЭКдан олинган текширув далолатномаларидан кўчирмаларни илова қилади.
(7-банднинг ўн учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вафот этган пенсионернинг оиласига пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризага шу банднинг «а» –– «в» ва «ж» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда эса шу банднинг «з» ва «и» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак. Пенсионернинг иш ҳақи унинг пенсия йиғма жилдидаги ҳужжатлар бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боқувчининг меҳнатда ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ ногирони бўлган вақти меҳнат стажига қўшилган ҳолларда аризага ТМЭКнинг текширув далолатномасидан кўчирмалар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Илгари тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаш ва тўлашни тиклаш, шунингдек, бир пенсия туридан бошқасига ўтказиш пенсия йиғма жилдидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсияни қайта ҳисоблаш ва бир турдан иккинчи турга ўтказиш пайтида аризачи илгари пенсия йиғма жилдида ҳисобга олинмаган меҳнат стажи ва Қонуннинг 31-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ аниқланадиган иш ҳақи тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчиларнинг оила аъзолари сонининг ўзгарганлиги ҳақидаги ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) пенсия миқдорининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар пайдо бўлганлиги ҳақидаги (аризачининг ёлғиз пенсионерлар жумласига киритилиши, аризачининг уруш ногирони ёки иштирокчиси деб тан олиниши, Ўзбекистон Республикаси олдидаги алоҳида хизматлари учун устама ҳақ белгиланиши) ҳужжатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлик пенсияси қайта ҳисоб-китоб қилинганда ва бошқа пенсия туридан ногиронлик пенсиясига ўтказилганда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими пенсия йиғма жилдига ТМЭК томонидан берилган ногиронликни белгилаш, олиб ташлаш ёки гуруҳини ўзгартириш ҳақидаги текширув далолатномасидан кўчирмани қўшиб қўяди.
(8-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Пенсия (туридан қатъи назар) тайинлаш учун мурожаат қилувчи ўзининг шахсини, турар жойини ва ёшини тасдиқлайдиган паспортини кўрсатиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспорти йўқ балоғат ёшига етмаган болалар учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома уларнинг ёшини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Васийнинг аризасига васийликни белгиловчи органнинг васий этиб тайинлаш ҳақидаги қарори илова қилинади. Ота-оналар ва васийлар яшаш жойлари тўғрисида ҳужжатлар топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Меҳнат стажини (умумий ва махсус) тасдиқловчи сифатида қабул қилиш мумкин бўлган ҳужжатлар пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби ҳақидаги Низомда назарда тутилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарорига 12-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун тақдим этиладиган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома шакли ва уни тўлдиришга оид қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(12-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган маълумотномалар аризачи ёки боқувчи ишлаган корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан шахсий счётлар, тўлов қайдномалари ва иш ҳақи тўланган бошқа ҳужжатлар асосида берилади. Агар улар тугатилган ёки бошқа сабабларга кўра ўз фаолиятини тўхтатган бўлса, маълумотномалар унинг ҳуқуқий вориси ёки давлат архиви томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив органлари сақланаётган материаллар асосида белгиланган шаклдаги маълумотномани тўланган суммаларни иш ҳақи турлари бўйича таҳлил қилиб бера олмасалар, улар маълумотномани архив фондларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ушбу шаклга риоя қилмай беришлари мумкин. Бироқ бундай маълумотномаларда архив фондларида бир йўла тўланган тўловлар ҳақида маълумотлар йўқлиги кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда назарда тутилган ҳолларда пенсияни ҳисоблаш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасида ишламаган, бошқа мамлакатлардан кўчиб келган фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблашда Ўзбекистон Республикасидаги тегишли касб ва малакага мувофиқ келувчи ходимнинг ўртача иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада бундай касб ва ихтисослик бўлмаган тақдирда ўртача ойликни белгилаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан якка тартибда ҳал этилади;
(12-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ижодий уюшмаларнинг аъзолари ва ижодий уюшмалар аъзолари бўлмаган бошқа ижодий ходимлар пенсияларини ҳисоблашда муаллифлик қалам ҳақлари тўғрисидаги маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 1991 йилнинг 1 январигача ишлаган айрим фуқароларга (уй хизматчилари, энагалар, котибалар, машинкада ёзувчи, стенографисткалар, қоровуллар, боғбонлар, ҳайдовчилар ва бошқаларга) ҳамда иш вақтини ҳисоблаб бўлмайдиган бошқа шахсларга пенсияларни ҳисоблашда иш тўғрисида шартнома тузишда иштирок этган касаба уюшмаси органи ёки ишга ёллаш ҳақида шартномалар тузилган бошқа ташкилотлар томонидан берилган ҳисоб-китоб дафтарчалари ёки маълумотномалар қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йилнинг 1 январидан сўнг кўрсатиб ўтилган шахслар, деҳқон (фермер) ва шахсий ёрдамчи хўжаликлар аъзолари 1998 йил 1 июлгача шунингдек, деҳқон хўжаликлари аъзолари Пенсия жамғармаси органлари, 2001 йил 1 январдан кейин — ижтимоий таъминот органлари томонидан, 2010 йил 1 январдан кейин эса — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан берилган тўланган суғурта бадалларининг миқдорлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар.
(12-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда пенсияни ҳисоблаш учун тариф бўйича белгиланган маош (оклад) ҳақидаги маълумотнома тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳақини гувоҳлар кўрсатмаси асосида аниқлашга йўл қўйилмайди. Лавозим маошлари штат жадвалидан кўчирмалар ва жамоат ташкилотлари аъзолик билетлари ҳақиқий иш ҳақини тасдиқлайдиган ҳужжат ўрини боса олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар бутунлай ёки қисман йўқ бўлса, пенсияни ҳисоб китоб қилиш учун пенсияни тайинлаш кунида расман белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой органлари) фуқаролари йиғинининг маълумотномаси қабул қилинади. Мазкур маълумотномада ҳар бир оила аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми, марҳум боқувчига қариндошлик алоқаси, улар унинг қарамоғида бўлганлиги кўрсатилади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган ҳужжат йўқ бўлса ва уни олишнинг имкони бўлмаса қарамоғида бўлганлик масаласи суд қарори билан ҳал этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аризачининг уруш иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида Улуғ Ватан уруши иштирокчиси гувоҳномасидан кўчирма, байналмилалчи жангчиларга бериладиган имтиёз олиш ҳуқуқи ҳақидаги гувоҳнома, шунингдек, улар уруш иштирокчисига тенглаштирилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аризачининг уруш ногирони эканлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида ТМЭКнинг текшириш далолатномасидан кўчирма, уруш ногирони гувоҳномаси, шунингдек, уруш ногиронига тенглаштирилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. II гуруҳ ногиронининг ёлғиз пенсионерлар тоифасига тааллуқлилиги ва аризачининг яшаш учун маблағ манбаи йўқлиги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан, ўзгалар ёрдамига муҳтожлиги эса даволаш муассасаси томонидан белгиланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қонуннинг 12-моддаси «з» бандига мувофиқ пенсия тайинланаётганда бола туғилганлиги факти туғилиш ҳақидаги гувоҳнома асосида, уни саккиз ёшгача тарбиялаганлик эса — паспорт, вафот этганлик ҳақидаги гувоҳнома, маҳалла, қишлоқ (шаҳарча), овул (уй-жой органларида) фуқаролари йиғини маълумотномаси ва бошқа ҳужжатлар асосида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи фарзандининг болалигидан ногирон ёки ногирон бола деб тан олиниши ТМЭКнинг текшириш далолатномасидан кўчирма, соғлиқни сақлаш муассасасининг тиббий хулосаси, нафақа олувчининг гувоҳномаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг нафақа олиш даври ҳақидаги маълумотномаси ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
(17-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларнинг асл нусхаси ҳам, уларнинг нотариал тартибда, аризачини пенсия тайинлашга тақдим этаётган корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти ёки бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими тасдиқлаган нусхалари ҳам топширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатлар фақат асл нусхада топширилади. Бироқ меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжат фақат меҳнат дафтарчаси бўлган ҳолларда, ундан охирги иш жойидаги корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти ёки бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тасдиқланган кўчирма топширилиши мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ш. ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳар йилнинг бошида келгуси йилда пенсия ёшига етадиган барча ишчи, хизматчи фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа кооперативларнинг барча ишчилари, хизматчилари, аъзолари учун улар ишлаётган корхоналар, муассасалар ёки ташкилотлар маъмурияти (бошқаруви) томонидан уларнинг шахсий варақалари ва меҳнат дафтарчалари асосида махсус рўйхатлар тузилади.
(19-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга мазкур корхонанинг ҳам умумий ҳам имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини олувчи барча ходимлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатлар ходимларнинг туғилган санасига кўра хронологик тартибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатда: ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми; туғилган йили, ойи, куни; таркибий бўлинманинг номи; лавозими (касби); пенсия тайинлаш учун асослар; ҳужжатлар билан тасдиқланган умумий меҳнат стажи; ёшига нисбатан имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш ҳуқуқини берувчи махсус меҳнат стажи кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Корхона маъмурияти рўйхатда кўрсатилган ходимларга пенсия тайинлаш учун олдиндан ҳужжатлар тайёрлашга киришади. Зарур ҳолларда етишмаётган ҳужжатларни сўраб олиш, тегишли ҳолларда эса ходимнинг фикри бўйича унинг иш даврларини тасдиқлаши мумкин бўлган гувоҳларни қидириб топиш чоралари кўрилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона маъмурияти тўпланган барча ҳужжатлар асосида пенсия тайинлаш учун тақдимномани расмийлаштиради. Тақдимнома шакли ва уни тўлдириш Қоидалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(20-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Корхона маъмурияти ходим пенсия ёшига етган кундан кечиктирмай унинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлганлигини билдиришга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходим пенсия тайинлаш тўғрисида ариза берган ҳолда корхона маъмурияти мазкур ариза рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида барча ҳужжатларни ва ўз тақдимномасини тўлиқ расмийлаштиради ва аризачини улар билан (тақдимномага имзо қўйдирган ҳолда) таништиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар ва тақдимнома ходимнинг аризаси билан бирга аризачининг яшаш жойидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади. Корхона маъмурияти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тўплай олмаган ҳолларда, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига бор ҳужжатлар топширилади, етишмаган ҳужжатлар эса ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган муддатларда қўшимча равишда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ходимга пенсия тайинлаш рад этилган бўлса, бу ҳақда унга рад этиш сабаблари кўрсатилиб, ёзма равишда хабар берилади. Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилувчи маъмурият қароридан норози бўлса, у пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризани яшаш жойидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига бевосита бериши мумкин.
(21-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Низомнинг 1-банди иккинчи хатбошида санаб ўтилган фуқароларга пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатларни топишда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими ёрдам беради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва тақдим этиш масалалари бўйича тушунтиришлар ва маълумотномалар беришга мажбурдирлар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими фуқаролар тегишли аризалар билан мурожаат этганларида пенсия тайинлаш, илгари белгиланган пенсияларни қайта ҳисоблаб чиқиш ва тўловни тиклаш, шунингдек, бир турдаги пенсиядан бошқа турдаги пенсияга ўтказиш масалаларини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир турдаги пенсиядан бошқа турдаги пенсияга ўтказиш, илгари белгиланган пенсияни қайта ҳисоблаб чиқиш за тўловни тиклаш ҳақидаги аризани бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими аризачида зарур барча ҳужжатлар бор бўлган тақдирдагина қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг аризалари ва корхоналарнинг тақдимномаси шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган махсус журналда қайд қилиб борилади. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан аризачи ёки корхона вакилига ариза қабул қилиб олинган кун, қабул қилиб олинган ва етишмаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган тилхат берилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими ҳужжатларни қабул қилиб олишда:
(25-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ариза ва тақдимноманинг тўғри расмийлаштирилганлигини, шунингдек, уларда кўрсатилган маълумотлар аризачининг паспорти ва бошқа ҳужжатларга мослигини текширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тақдим этилган ҳужжатлар мазмунига ва уларнинг тегишли равишда расмийлаштирилганлигига олдиндан ҳуқуқий баҳо беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) корхона томонидан тегишли ҳужжатлардан олинган нусхаларнинг тўғрилигини текшириш, лозим бўлган ҳолларда эса аниқланган фарқларни қайд этиш ва тасдиқлашга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими корхоналар, ташкилотлар ва айрим шахслардан қабул қилинган ҳужжатларни расмийлаштиришни охирига етказишни ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этишни, шунингдек, керак ҳолларда бу ҳужжатларнинг тўғри берилганлигини текшириб кўриш ҳуқуқига эгадир.
(25-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Пенсия тайинлаш учун зарур барча ҳужжатлар келиб тушгач, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими 10 кундан кечиктирмай пенсия ҳисоб-китобини (ўртача иш ҳақи ва меҳнат стажи ҳисобини қўшиб расмийлаштириши керак; пенсия тайинлаш бўлими қарорининг протоколи билан пенсия йиғма жилди юритиши лозим.
(26-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғма жилдини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳақидаги Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(26-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсияни қайта ҳисоблаб чиқиш, бир турдаги пенсияни иккинчи турга ўтказиш, илгари тайинланган пенсия тўловини қайта тиклаш ҳақидаги аризалар 5 кун муддатда кўриб чиқилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Пенсияни тайинлаш, қайта ҳисоблаб чиқиш, илгари тайинланган пенсия тўловини қайта тиклаш, бир турдаги пенсиядан иккинчи турдаги пенсияга ўтказиш рад этилган ҳолларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилгандан сўнг 5 кундан кечиктирмай корхонага ёки аризачига рад жавоби берилишининг сабаби, шикоят қилиш тартиби кўрсатилган билдириш хати топшириши ёки жўнатиши ва айни вақтда барча ҳужжатларни қайтариши керак.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг барчаси учун битта умумий пенсия тайинланади. Оила аъзосининг талабига кўра унинг пенсиядаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа туманда (шаҳарда) яшовчи оила аъзоси унга пенсия тайинлаш ёки пенсиядаги улушини ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда мурожаат қилувчининг яшаш жойи бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими тегишли хабарни оиланинг барча аъзолари учун пенсия ҳужжатларини расмийлаштираётган ёки шу оиланинг амалдаги пенсия йиғма жилди сақланаётган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади. Хабарга янги мурожаат қилган оила аъзосининг аризаси ва пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
(28-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия йиғма жилдини расмийлаштиришдаги барча ҳолатларда унга ҳар бир оила аъзосининг пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқловчи барча ҳужжатлар тикиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар алоҳида турувчи оила аъзосининг пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар бошқа оила аъзоларига пенсия тайинлаш қарори чиққандан сўнг келса, унда барча оила аъзоларига пенсия тайинлаш ҳақидаги қарор алоҳида яшовчи оила аъзосига унинг улуши ажратилган ҳолда янгидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган оила аъзосининг олинган ҳужжатлари амалдаги пенсия йиғма жилдига қўшиб қўйилади, пенсиядан улуш ажратиб бериш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси эса аризачининг яшаш жойидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига жўнатилади, у пенсиядан улуш олувчига алоҳида пенсия йиғма жилдини расмийлаштириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари боқувчисини йўқотганлик бўйича улушли пенсияни олувчи оила таркибида содир бўлган, пенсия ҳажмини қайта кўриб чиқиш ёки уни тўлашни тўхтатишга сабаб бўладиган барча ўзгаришларни хабар қилишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия қайта ҳисоблаб чиқилган ҳолларда тегишли қарорнинг бир нусхаси шу пенсиянинг улушини тўлаётган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади. Пенсия улушини тўлаш тўхтатилганда ҳужжатлар пенсия тўлашни давом эттираётган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади.
(25-банднинг бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Агар туғилган вақтини кўрсатувчи ҳужжатда аниқ кун кўрсатилмай ой кўрсатилган бўлса, тегишли ойнинг 15 куни туғилган кун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тақдим этилган ҳужжатда фақат туғилган йили кўрсатилиб туғилган ойи кўрсатилмаган бўлса, шу йилнинг 1 июли туғилган кун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тақдим этилган барча ҳужжатлар билан пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза, шунингдек, пенсия тайинлаш ҳақидаги қарор баёнидан кўчирма ҳар бир пенсионер учун тутилган алоҳида йиғма жилдда сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия йиғма жилдлари пенсионерларнинг яшаш жойларидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларида сақланади.
(30-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Пенсионерларга расмий ҳужжат ҳисобланадиган пенсия гувоҳномаси берилади. Фуқароларнинг пенсия таъминотидаги барча ўзгаришлар уларнинг пенсия гувоҳномаларида ўз вақтида акс эттирилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия гувоҳномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(31-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсиянинг бошқа турини олишга ўтган пенсионерларга янги пенсия гувоҳномаси ёзиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Пенсионер бошқа туман (шаҳар)даги янги доимий яшаш жойига кўчиб ўтган тақдирда, пенсия йиғма жилди янги яшаш жойидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади. Пенсия йиғма жилдларини жўнатиш бўйича Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
11 майдаги 249-сон қарорига
14-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларни тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар тоифасига киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАРТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда шахс тўлиқ давлат таъминотидаги шахс ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бепул уй-жой билан таъминланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бепул овқат билан таъминланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бепул махсус уст-бош ва кийим-кечак билан таъминланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган шартлардан ҳатто биттаси мавжуд бўлмаса шахс тўлиқ давлат таъминотидаги шахс ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
11 майдаги 249-сон қарорига
15-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 66-моддасининг 2 ва 3-қисмларига мувофиқ пенсия тўлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Тартиб корхона айби билан меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик бўйича, шунингдек, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» 1993 йил 3 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан кейинги ўринларда Қонун деб аталади) 12-моддаси «б» — «ж» бандларига ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш қоидасини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. МЕҲНАТДА МАЙИБЛАНГАНЛИК ЁКИ КАСБ КАСАЛЛИГИ ОҚИБАТИДА НОГИРОН БЎЛИБ ҚОЛГАНЛАРГА ПЕНСИЯ ТЎЛАШГА САРФЛАНАДИГАН ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ (ҚОНУН 15-МОДДАСИНИНГ «А» БАНДИ)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлиб қолганларга пенсия тўлаш харажатларини қоплаш учун меҳнат ҳақига мўлжалланган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси деб аталади) ҳар ойда пул ўтказадилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги пенсияни тайинлашда ана шундай пенсия олувчилар рўйхатини пенсия миқдорини, уларнинг айби билан меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги келиб чиққан корхоналар, ташкилотлар номларини кўрсатган ҳолда, тўланган пенсиялар харажатларини қоплаш учун давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларига етказадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари мазкур Тартибнинг 1-бандида кўрсатилган пенсияларга тўланган маблағларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ корхоналар ва ташкилотлардан регресс даъво бўйича ундириб олинишини таъминлайдилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корхоналар, ташкилотлар мазкур Тартибнинг 1-бандида кўрсатилган харажатларни қоплаш учун суғурта тўловларини Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига пенсия тўлангандан кейинги ойнинг 10-кунигача тўлайдилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ҚОНУННИНГ 12-МОДДАСИ «Б» — «Ж» БАНДЛАРИГА МУВОФИҚ ПЕНСИЯ ТЎЛАШГА САРФЛАНАДИГАН ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар ҳамда ташкилотлар Қонун 12-моддасининг «б» — «ж» бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун меҳнат ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлардан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Пенсияларни тўлаш учун сарфланадиган харажатларни қоплаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун 12-моддасининг «б» — «ж» бандларида назарда тутилган иш жойларига эга бўлган корхона ва ташкилотлар ана шундай иш жойларининг рўйхатини, касблар, лавозимлар номини, мазкур иш жойларида ишловчи ишчиларнинг йиллик ўртача сонини аниқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу иш жойларидан мазкур йил давомида имтиёзли шартларда пенсияга чиқадиган ходимларнинг сони уларнинг йиллик ўртача сонининг 3 фоизи ҳажмида қабул қилинади. Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ уларга тегишли пенсия миқдорини аниқлаш учун кўрсатиб ўтилган касбларда ишлаган ходимларнинг ойлик ўртача иш ҳақи олдинги йил маълумотлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Пенсия миқдори кўрсатиб ўтилган ўртача ойлик иш ҳажмининг 60 фоизига тенг бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори билан тўртинчи –– ўн иккинчи хатбошилари чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон, 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 12-моддаси «ж» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қопловчи тўловларни корхона бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ходим умумий пенсия ёшига етгунгача 100 фоиз миқдорида тўлайди.
(6-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар йилга тузиладиган ҳисоб-китоблар солиқ органлари томонидан текширилади ва тасдиқланади. Зарур бўлганда ушбу ишга туманлар (шаҳарлар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари ходимлари жалб этилиши мумкин.
(6-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ва ташкилотлар кўрсатиб ўтилган тўловни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳар йилнинг 15 январигача бўлган муддатда тўлайдилар.
(6-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қонун 12-моддасининг «б» — «ж» бандларида кўрсатилган иш ўринларининг сони, иш ўринларини аттестация қилиш сифати, айрим касблар ва лавозимларни рўйхатга киритиш бўйича давлат солиқ хизмати органлари ва корхоналар ўртасидаги баҳслар давлат солиқ хизмати органлари ёки корхоналарнинг ёзма таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат шароитлари Давлат экспертизаси томонидан кўриб чиқилади. Унинг хулосаси якуний ҳисобланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ИШСИЗ МАҚОМИГА ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАРГА МУДДАТИДАН ОЛДИН ТЎЛАНАДИГАН ПЕНСИЯЛАР ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ (ҚОНУННИНГ 14-МОДДАСИ)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ пенсия тайинлашда ҳар ойда бундай фуқаролар рўйхатини тайинланган пенсия миқдори ва даврини кўрсатган ҳолда, тўланган пенсиялар харажатларини қоплаш учун давлат солиқ хизматининг тегишли ҳудудий органларига етказадилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Республика аҳолисини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси органлари муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига маблағ ўтказадилар. Кўрсатиб ўтилган ажратмаларни тўлаш ишсиз шахс умумий пенсия ёшига етгунгача давом эттирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси органлари тақдимномасига кўра давлат солиқ хизмати органлари иш билан таъминлаш жамғармаси органларидан маблағларни муддатидан олдин тайинланган пенсиялар тўловларининг ҳақиқий ҳисоб-китоблари бўйича ундириб оладилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ХАРАЖАТЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚОПЛАМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Корхоналар ва ташкилотлар, аҳолини иш билан таъминлаш жамғармаси органлари пенсиялар тўлаш харажатларини белгиланган муддатларда қопламаган ҳолларда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ҳисоблаб ўтказилиши лозим бўлган сумманинг қонунчилик билан белгиланган миқдорида пеня тўлайдилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ХАРАЖАТ МАБЛАҒЛАРИНИ ҚОПЛАШ УСТИДАН НАЗОРАТ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва давлат солиқ хизмати органлари мазкур Тартибнинг 1, 5, 8-бандларида кўрсатилган харажатларнинг тўлиқ ва ўз вақтида қопланишини назорат қилишлари лозим.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5 -сон , 20-модда)