02.05.1997 йилдаги 4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1991 — 1995 йилларда қабул қилинган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг янги Фуқаролик кодекси қабул қилиниб, 1997 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилганлиги муносабати билан 1991 — 1995 йилларда қабул қилинган Олий суд Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш заруриятини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1991 йил 20 декабрдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд практикаси ҳақида»ги Пленум қарорининг ўзбек тилидаги матнига рус тилидаги атамалар ўзбек тилига, жумладан, сарлавҳадаги «практикаси» сўзи «амалиёти» сўзи билан, қарорнинг матнидаги «практикаси», «практикасини» сўзлари «амалиёти, амалиётини» сўзлари билан, «граждан, гражданни, гражданлик» сўзлари «фуқаро, фуқарони, фуқаролик» сўзлари билан, қарорнинг 2-банди 2-чи хатбошидаги «квалификацияланганлик» сўзи «тавсифланганлик», «никоҳни бекор қилинмасдан» сўзлари «никоҳдан ажралишмасдан» сўзлари билан, 3-бандидаги «процент» сўзи «фоиз» сўзи билан, 6-банддаги «социал» сўзи «ижтимоий» сўзи билан, 8-банддаги «справкани» сўзи «маълумотни», 9-банд 2-хат бошидаги «халқ депутатлари қишлоқ кенгашининг» сўзлари «фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи» сўзлари билан, 10-банд 3-хат бошидаги «ГК нинг 581-моддаси» сўзлари «ФКнинг 1141-моддаси» сўзлари билан, 12-банд 4-хат бошидаги «ижроия қўмитаси» сўзлари «ҳокимият», «мумкин» сўзи «ҳақидаги талаблар ҳам кўрилиши мумкин» сўзлари билан, 17-банд 2-хатбошидаги «конкрет»сўзи «аниқ» сўзи билан алмаштирилсин, «қарор чиқарган» сўзидан кейин «суд жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш» сўзлари билан тўлдирилиши, 18-банд 2-хатбошидаги «ижроия қўмитасида» сўзлари «ҳокимиятда» сўзлари билан, «халқ депутатлари кенгаши ижроия қўмитаси томонидан ҳал қилинади» сўзлари «судда умумий асосларда ФКнинг 212-моддаси бўйича ҳал қилинади» сўзлари билан, 18-банд 3-хат бошидаги «ГКнинг 50-моддасини III-қисми» сўзлари «ФКнинг 112-моддасини 2-қисми» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1992 йил 12 июндаги «Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаън ва қадр-қимматни ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида»ги Пленум қарорининг сарлавҳаси ва қарор матнидаги шаън, қадр-қимматни ҳимоя қилиш» сўзлари «шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш» деб ўзгартирилсин, 3-бандидаги «10 сўм миқдорида» деган сўзлар « энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин, шу банднинг 2 хатбошидаги «моддий» сўзидан кейин «ва маънавий» сўзлари киритилсин, 15 банддаги «ГКнинг 7-моддасида» сўзлари «ФКнинг 100 моддасида» сўзлари билан алмаштирилсин. 9-банд 2 хатбошидаги, «тавсифномаларида» сўзи «таърифномаларида» сўзига, 10-банд 2 хат бошидаги «ГК нинг 7-моддасига» сўзлари, «ФКнинг 100-моддасига» сўзларига, 11-банд 1 хат бошидаги «ГКнинг 96-моддасига» сўзлари «ФКнинг 163- моддасига» сўзлари билан,»ГКнинг 479-моддаси» «ФКнинг 985 моддаси», «ГКнинг 84-моддаси» сўзлари «ФКнинг 150-моддаси» сўзлари билан алмаштирилсин, 2чи хатбошидаги «моддий» сўзидан кейин «ёки маънавий» сўзлари билан тўлдирилсин, 14-банддаги «ГПКнинг 436-моддасига асосан» сўзлари чиқарилсин, нисбатан сўзидан кейинги «тегишли ҳужжатларга асосан 200 сўмгача жарима солишга» сўзлари «қонунда белгиланган тартибда чоралар кўради» деган сўзлар билан алмаштирилсин, шу банднинг 2-хатбошиси чиқариб ташлансин, 3-хатбошидаги «ЖКнинг 1574-моддаси» сўзлари «ЖКнинг 232-моддаси» сўзлари билан алмаштирилсин; 15-банд қуйидагича ифодалансин: «Судларнинг эътибори ушбу турдаги низоларни қонунда белгиланган муддатларда кўриб ҳал қилиш зарурлигига ва ишларни кўришда сансалорликка йўл қўймасликка қаратилсин.»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1992 йил 13 ноябрдаги «Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқотилган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларини тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларни судлар томонидан кўрилиши тўғрисидаги Пленум қарорининг ўзбек тилидаги матнидаги «ГПК» деб кўрсатилгани «ФПК» деб ўзгартирилсин, 2 банд 2-хатбошидаги «белгиланган миқдорда» сўзлари «энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида» сўзлари билан алмаштирилсин, 3-банд 2-хатбошидаги «ГКнинг 479-480-моддалари» «ФКнинг 985, 989-моддалари» деб ўзгартирилсин, 12-бандга қавс ичидаги 309-моддаси сўзидан олдин «ФПКнинг» сўзи билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1993 йил 16 апрелдаги «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги Пленум қарорининг ўзбек тилидаги матнидаги «Гражданлик процессуал кодекси» «Фуқаролик процессуал кодекси» деб ўзгартирилсин, 4-банддаги «никоҳни бекор қилиш» сўзлари «никоҳдан ажралиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорнинг 31-бандидаги 5-хатбоши чиқарилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1993 йил 16 апрелдаги «Судлар томонидан мулкни арест (рўйхат)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида»ги Пленум қарорининг сарлавҳаси «Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида» деб ўзгартирилсин. Қарор матнидаги «арест», «арестдан» «арестга» сўзлари «рўйхат», «рўйхатдан», «рўйхатга» сўзлари билан, «ГПК» «ФПК»га, «судланувчи», «судланувчининг», «судланувчида» сўзлари «маҳкум», «маҳкумнинг», «маҳкумда» сўзлари билан, 3 чи банд 2 чи хатбошидаги «ЖПКнинг 344, 345-моддаларида» сўзлари «ЖПКнинг 541, 542-моддаларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорни 7-банди 3-хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Судлар мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисида қўзғатилган даъвонинг асосли эканлигини ҳар томонлама ва тўлиқ текшириш мақсадида суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинмаган фойдасига етказилган зарар ундирилган ташкилот вакилининг ёки молия идораси вакилининг иштирокисиз ишни кўришга йўл қўймасликлари лозим».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-банднинг 3-хатбошидаги «ГКнинг 49, 222, 299, 443-моддалари» «ФКнинг 109, 311, 733, 832-моддалари деб, 10-банднинг 2-хатбошидаги «ГКнинг 509-моддасига» сўзлари «ФКнинг 1023-моддасига» деб ўзгартирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банднинг 2-хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агар низоли мулк ғайриқонуний ёки давлат зарарига қилинган ҳаракатлар туфайли орттирилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1023-моддаси тартибида бу мулк прокурор, манфаатдор ташкилот ёки шахсларнинг даъвосига кўра давлат даромадига ёки етказилган зарарни ундириш ҳисобига ўтказилиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-банддаги «ГКнинг 84-моддасида» «ФКнинг 150-моддасида» деб ўзгартирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 1994 йил 7 январдаги «Фуқаролик ишларини судларга тааллуқлилиги хусусидаги баъзи масалалар ҳақида»ги Пленум қароридаги «Гражданлик процессуал кодекси» «Фуқаролик процессуал кодекси» деб, 3-банднинг «г» кичик бандидаги «(Гражданлик кодексининг 479, 481-моддалари)», «(Фуқаролик кодексининг 985, 990-моддалари)» деб, 6-банддаги «Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 23-бобида» сўзлари «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 24-бобида» деб ўзгартирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси У. МИНГБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси А. МУХАММАДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 2 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон