Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ГАРОВГА ҚЎЙИЛГАН МУЛКНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА СУҒУРТА ТЎЛОВЛАРИ МИҚДОРЛАРИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
«Суғурта тўғрисида», «Гаров тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, гаров шартномалари бўйича юридик ва жисмоний шахслар мулкининг суғурта ҳимоясини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Гаровга қўйилган мулкни мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари мулк қийматининг 2 фоизи миқдорида белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Деҳқончилик соҳасида товар ишлаб чиқарувчилар учун суғурта тўловлари мулк қийматининг 1 фоизи миқдорида белгилансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 апрелдаги 179-сонли қарорига мувофиқ янги хатбоши билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, тушган суғурта тўловларининг 1 фоизи давлат суғурта органлари томонидан олдини олиш тадбирларини амалга оширишга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 3 май,
233-сон