1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи ва рўйхатдан ўтказувчи лавозимларига танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 24 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3589]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи ва рўйхатдан ўтказувчи лавозимларига танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 6 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
202-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 29 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 12 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 6 декабрдаги 202-сон буйруғига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи ва рўйхатдан ўтказувчи лавозимларига танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи ва рўйхатдан ўтказувчи лавозимларига ишга қабул қилиш чоғида танлов (бундан буён матнда танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни, шунингдек корхонага бўлган ҳуқуқни мулкий мажмуа сифатида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг икки ёки ундан ортиқ маъмурий-ҳудудий бирлигида жойлашган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарлари томонидан тайинланадиган масъул шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича рўйхатдан ўтказувчи — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарлари томонидан тайинланадиган масъул шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака талаблари — номзодларга нисбатан иш берувчи томонидан белгиланадиган, иш тажрибасига ва касбий компетенциясига доир талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзод — танловда иштирок этиш истагини билдирган, шунингдек геодезия, картография ва кадастр, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура, ер тузиш ва ер кадастри йўналишлари бўйича олий маълумотга, рўйхатдан ўтказувчи органда мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига ёхуд олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Танлов кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи ва рўйхатдан ўтказувчи (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказувчи деб юритилади) лавозимлари бўш (вакант) бўлган тақдирда ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.06.00 Ишга қабул қилишда кафолатлар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.11.00 Ишга қабул қилишни рад этиш. Рад этишга йўл қўйилмаслиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Танловни ўтказиш вақтида номзодларга жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, қариндошларида судланганликнинг мавжудлиги, мулкий ҳолати ва мансаб мавқейи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек уларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек имтиёзлар бериш камситиш деб ҳисобланади ва бунга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Танлов жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзод бошқа ҳудудлардан иштирок этган ҳолларда танлов масофадан туриб онлайн тарзда ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Танлов рўйхатдан ўтказувчи органдаги бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими учун муносиб номзодларни танлаш мақсадида ташкил этилади ва ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Танловнинг ўз вақтида ва сифатли ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раисининг буйруғи билан доимий фаолият юритадиган танлов комиссияси (бундан буён матнда Танлов комиссияси деб юритилади) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Танлов комиссиясининг таркиби мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси таркиби рўйхатдан ўтказувчи органнинг ходимлари ва тегишли соҳанинг малакали мутахассислари орасидан камида беш кишидан иборат ва тоқ сонли таркибда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси таркибига келишув асосида фуқаролик жамияти институтлари, олий таълим муассасалари ёки давлат органи ва ташкилоти ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси ўз фаолиятини танлов комиссияси раисининг раҳбарлигида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Танлов рўйхатдан ўтказувчи органда мавжуд бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозимларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Танлов комиссияси унинг аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Танлов комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, Танлов комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Танлов комиссияси таркибига номзоднинг яқин қариндоши ёки танловнинг натижасидан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлган ёхуд танловнинг холис ўтказилишига таъсир кўрсатадиган шахслар киритилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Танлов комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказиш вақтини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни масофадан туриб онлайн тарзда ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловнинг сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида комиссия таркибига профессионал ва малакали мутахассисларни жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Танлов комиссияси қуйидагиларга мажбур ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг ҳужжатларини қабул қилиш ва уларни ўрганиб чиқиш;

номзоднинг шахсга доир маълумотларини унинг розилигисиз ошкор қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни ўтказиш вақтида номзодларга бериладиган саволларни сифатли ва бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими учун белгиланган малака талабларига мувофиқ ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Танлов қуйидаги босқичлардан иборат ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловнинг ўтказилиши тўғрисида эълон бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг ҳужжатларини қабул қилиш ва уларни ўрганиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодни тест ва суҳбат синовларидан ўтказиш (бундан буён матнда танлов тадбирлари деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов натижаларини эълон қилиш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Танлов комиссияси котиби томонидан танлов тадбирлари ўтказилишидан камида бир ой олдин рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб-сайтида бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозимлари бўйича маълумотлар (бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими ва унга қўйиладиган малака талаблари, лавозим мажбуриятлари, иш ҳақи) ҳамда танлов ўтказиш жойи ва кунлари, танлов тадбирларида берилиши мумкин бўлган саволларнинг намунавий рўйхати жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танлов тадбирларида берилиши мумкин бўлган саволларнинг намунавий рўйхати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳаси бўйича тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда янгилаб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Номзодларга қулайлик яратиш мақсадида рўйхатдан ўтказувчи органга кириш жойларида ҳамда уларнинг расмий веб-сайтларида номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар ҳақидаги маълумотлар мажбурий тартибда жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Номзодлар Танлов комиссиясига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Танлов комиссияси томонидан номзоднинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида унда кўрсатилган маълумотлар ўрганиб чиқилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Номзод томонидан ариза ва маълумотлар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тақдим этилмаган бўлса ёки аризада тегишли маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган ёхуд нотўғри кўрсатилган бўлса, Танлов комиссияси томонидан номзодга камчиликларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида ушбу ариза келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тест синови бошланишига беш иш кунидан кам муддат қолганда мурожаат қилган номзодлар ушбу танловда эмас, балки кейинги танловда иштирок этишлари мумкин бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Номзод бир вақтнинг ўзида фақат битта бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими учун танловда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Танловда қатнашиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган номзодларга танлов тадбирлари бошланишидан камида бир ҳафта олдин танлов тадбирларининг бошланиш вақти ва жойи ҳақида Танлов комиссияси томонидан ёзма ёки электрон шаклда хабар берилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Танлов давлат тилида, шунингдек номзоднинг сўровига кўра у танлаган хорижий тилда ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Номзоднинг бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими учун белгиланган малака талабларига мувофиқлигини, шунингдек унинг иш тажрибаси ва касбий компетенциясини аниқлаш учун Танлов комиссияси томонидан тест ва суҳбат синов тадбирлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Танлов тадбирлари ўтказилаётган хонага номзодлар томонидан мобил алоқа воситаси, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб, луғат, шпаргалка ва бошқа материаллар олиб кириш ҳамда фойдаланиш, шунингдек бошқа номзодлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу тақиқланган материалларни олиб кирган ёки фойдаланган, шунингдек танлов тадбирлари вақтида бошқа номзодлар билан суҳбатлашган номзод танлов тадбирларини ўтказиш тартибини бузган деб ҳисобланади ҳамда далолатнома асосида танлов тадбирларидан четлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Биринчи босқичда тест синовлари ўтказилади ва номзоднинг натижалари 100 баллик тизимда баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Тест синови 50 та саволдан иборат бўлади ва ҳар бир тўғри жавоб 2 баллни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовини топширишда умумий вақтнинг давомийлиги бир ярим соатни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Тест синови натижалари у ўтказилган куннинг ўзида рўйхатдан ўтказувчи органнинг веб-сайтга жойлаштириш орқали эълон қилинади ва Танлов комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган, комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган баённомада қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, баённомада қуйидагилар кўрсатилади:

баённома рақами ва қабул қилинган санаси;

танловда иштирок этган комиссия аъзолари рўйхати;

тест синови натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синовидан муваффақиятли ўтган ва ўта олмаган номзодлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синовидан муваффақиятли ўтган номзодлар билан суҳбат синови ўтказиладиган вақти ва жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия қарори устидан шикоят қилиш тартиби.

30. Тест синовидан олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан юқори баллни тўплаган номзодлар тест синовидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва суҳбат шаклида ўтказиладиган синов тадбирининг кейинги босқичига киритилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Суҳбат шаклида ўтказиладиган синов тадбирида номзоднинг натижалари 5 баллик тизимда баҳоланади. Бунда, Танлов комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодни қуйидаги мезонларга асосан баҳолайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида мустақил фойдаланишни билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиши — 5 балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган саволларга аниқ, бироқ тўлиқ жавоб беролмаслиги, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни таҳлил қила олиши — 4 балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган саволларга тўлиқ жавоб беролмаслиги, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга етарли даражада эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билиши — 3 балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган саволларга ноаниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билмаслиги — 2 балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган саволларга ноаниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга етарли даражада эга эмаслиги — 1 балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган саволларга умуман жавоб бера олмаслиги — 0 балл.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Суҳбат синови натижалари у ўтказилган куннинг ўзида эълон қилинади ва Танлов комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган, комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган баённомада қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, баённомада қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баённома рақами ва қабул қилинган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловда иштирок этган комиссия аъзолари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодга тушган саволлар ва уларга берилган жавобларнинг мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловда ғолиб деб топилган, шунингдек танловдан ўта олмаган номзодлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия қарори устидан шикоят қилиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Тест ва суҳбат синов тадбирларининг умумлаштирилган натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган номзод танлов ғолиби деб ҳисобланади ва у бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозимига ишга қабул қилинади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғолиб деб топилган номзоднинг танлов тадбирларида умумий тўплаган баллар йиғиндиси танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан юқори бўлиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ёки ундан ортиқ номзодларнинг умумий тўплаган баллари тенг бўлиб қолган тақдирда уларнинг тест синови тадбирида қайд этган натижаси инобатга олинган ҳолда юқори натижа қайд этган номзод танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Танловда ғолиб бўлмаган номзодлар бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими учун кейинги танловда номзод сифатида иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Номзодларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг буйруғи билан камида беш нафар мутахассисидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Апелляция комиссияси таркибига бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ҳам мутахассислар келишув асосида жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси аъзоларининг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Танлов комиссияси қароридан норози бўлган номзодлар танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзодни шикоят кўриб чиқилишидан икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб беш кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзод мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, Апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Апелляция комиссияси танлов жараёнида номзоднинг берган жавоблари акс этган видеотасвирларни кўриш орқали текширувдан ўтказади. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида номзодга уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов натижаларига ўзгартириш киритиш ва номзод танловни муваффақиятли топширган деб топиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикоятини кўришда номзоднинг танловда олган натижасини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзодга ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Апелляция комиссиясининг танлов натижаларига ўзгартириш киритиш ва номзод танловни муваффақиятли топширган деб топиш тўғрисидаги қарори асосида у бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими учун ишга тавсия этилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Апелляция комиссияси қарори устидан номзод юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига асосан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи ва рўйхатдан ўтказувчи лавозимларига танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказувчи орган қошида доимий фаолият юритадиган танлов комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раиси — танлов комиссиясининг раиси
2.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолиятини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинма раҳбари — танлов комиссияси раисининг ўринбосари
3.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш таркибий бўлинма раҳбари — танлов комиссиясининг аъзоси
4.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг Юридик таъминлаш таркибий бўлинма раҳбари — танлов комиссиясининг аъзоси
5.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш таркибий бўлинма раҳбари — танлов комиссиясининг аъзоси ва котиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Танлов комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи ва рўйхатдан ўтказувчи лавозимларига танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказувчи лавозимга ишга қабул қилиш бўйича танловни ўтказишда Танлов комиссиясига номзод томонидан тақдим этиладиган аризанинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАКЛИ

(серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)
5.
Боғланиш учун телефон:
6.
Маълумоти:
(олий)
7.
Тугатган таълим муассасасининг номи:
8.
Диплом (шаҳодатнома) бўйича мутахассислиги, унинг серияси, рақами, берилган санаси ва берган таълим муассасасининг номи:
9.
Малака оширганлик тўғрисидаги маълумотлар (қачон ва қайси ташкилот томонидан берилгани, серияси ва рақами, қайси мавзу бўйича малака оширганлиги) (агар мавжуд бўлса):
10.
Малака тоифасига эга эканлиги тўғрисидаги маълумотлар (қачон ва қайси ташкилот томонидан берилгани, серияси ва рақами, қайси ихтисослик бўйича тоифа берилгани) (агар мавжуд бўлса):
11.
Умумий иш стажи (агар мавжуд бўлса), шундан бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими учун талаб этиладиган мутахассислик бўйича: