Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 23 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3210-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сон «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2019 йил 8 декабрдаги 248-сон буйруғи (рўйхат рақами 3210, 2020 йил 13 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2020 й., 10/20/3210/0049-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Миллий гвардия қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 декабрь,
338-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 10/24/3210-4/1054-сон)