Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН МОЛ-МУЛКНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ, СОТИШ ЁКИ ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва соғлиғини ҳимоя қилиш, ички истеъмол бозорига сифатсиз товарлар олиб келинишининг олдини олиш, давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни назорат қилиш, ҳисобга олиш ва сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда низом 2004 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, давлат даромадига ўтказилиши тўғрисида 2004 йил 1 апрелгача қарор қабул қилинган мол-мулкни сотиш, шунингдек уни сотишдан тушган пул маблағларини ўтказиш мазкур қарор билан тасдиқланган Низом кучга киргунга қадар амалда бўлган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда давлат даромадига ўтказилиши тўғрисида 2004 йил 1 апрелгача қарор қабул қилинган мол-мулкнинг 2004 йил 1 майгача сотилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўрсатиб ўтилган товарларнинг айрим турларини олиб қўйиш, уларни экспертизадан ўтказиш, баҳолаш ва йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатлари берилган давлат бошқаруви, назорат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг қонунийлиги устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ҳамда унга бўйсунувчи вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар прокурорлари амалга оширадилар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.17.00 Маъмурий жарималар қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро қилиш;
5.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.17.00 Амнистия ва афв этиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 21 январдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 9-модда) 2004 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 25 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
140-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом давлат даромадига ўтказиладиган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий ишлар бўйича суд қарорлари асосида — мол-мулкнинг жиноят буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорлари асосида — мол-мулкнинг ҳуқуқбузарлик буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик ишлари бўйича суд қарорлари асосида — белгиланган тартибда эгасиз деб эътироф этилган мол-мулкка;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик ишлари бўйича суд қарорлари асосида — мол-мулкнинг давлатга етказилган зарарни қоплашга йўналтириладиган қисмига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни тўхтатишда тергов органларининг қарорлари асосида — мол-мулкнинг жиноят буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органлари қарорлари асосида — экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилаётган қисмига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинаётган, унинг ҳудуди орқали ташилаётган (халқаро транзитдан ташқари), акциз маркаси билан маркаланмаган сақланаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органлари қарорлари асосида — акциз маркаси билан маркаланмаган сақланаётган, сотилаётган, ноқонуний ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари қарорлари асосида — акциз маркаси билан маркаланмаган сақланаётган, сотилаётган, ноқонуний ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга татбиқ этилади.
(2-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 250-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мол-мулкни (кейинги ўринларда мол-мулк деб юритилади) олиб қўйиш ваколатли орган мансабдор шахси томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тузилган вақти ва жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мол-мулк олиб қўйилгандан кейин ваколатли орган мансабдор шахси томонидан бир сутка муддатда мол-мулкни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлаш учун масъул шахсни белгилаган ҳолда ваколатли органнинг бинолари, майдонлари, омборларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаб қилинадиган омборларга, асбоб-ускуналар ва мол-мулкни масъулият остида сақлаш нормаларига мувофиқ шароитларга эга бўлган бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг бинолари, майдонлари, омборларида сақлаш учун жойлаштириш масаласи ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни сақлаш учун масъул бўлган шахслар (ташкилотлар) уни сақлаш шартларига риоя этишга ва тегишли шарт-шароитларни таъминлашга мажбурдирлар ҳамда мол-мулкнинг бузилиши, шикастланиши, ўзлаштирилиши, камомади, яширилиши ва йўқ қилиниши учун тўлиқ моддий жавоб берадилар ва бошқача жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сақлаш учун қабул қилиш-топшириш ваколатли орган масъул мансабдор шахсининг ҳамда мол-мулкни сақлашга қабул қилган шахснинг имзолари билан тасдиқланган уч нусхадаги мол-мулк рўйхати билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк сақлашга топширилгунгача унинг сақланиши учун масъулият мол-мулкни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса — бир сутка мобайнида эксперт тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт ваколатли органнинг мансабдор шахси ва мол-мулкнинг эгаси иштирокида, у бўлмаган тақдирда эса — холис гувоҳлар иштирокида белгиланган тартибда синов учун бўлак ва намуналар олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертизадан ўтказиш ва мол-мулкни баҳолаш, агар бу унинг ваколатига кирган тақдирда, битта ташкилотга (ташкилотнинг мутахассисига) юкланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Экспертиза мол-мулкнинг турига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бунга ваколати бўлган ташкилотлар (стандартлаштириш органи ёки унинг томонидан аккредитация қилинган ташкилотлар, лабораториялар, санитария-эпидемиология органлари, ихтисослаштирилган эксперт ташкилотлар ва бошқа муассасалар) томонидан ўтказилади. Экспертиза натижалари тўғрисида ваколатли ташкилот уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса — бир сутка мобайнида мол-мулкни олиб қўйган органга ёзма хулоса тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уч кун муддатда экспертиза ўтказиш мумкин бўлмаган, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товарларнинг айрим турлари, тез бузиладиган товарлардан ташқари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкнинг бошқа турлари бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда экспертизадан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мол-мулкни олиб қўйган орган (мансабдор шахс) баҳолаш учун мутахассис тайинлайди. Солиқ, божхона органлари ҳамда суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкни баҳолашда молия органларининг вакиллари мажбурий тартибда иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органнинг тегишли мансабдор шахси томонидан уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса — бир сутка мобайнида мутахассис сифатида зарур билимларга эга бўлган шахс (савдо, баҳолаш, аудиторлик ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари) жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни баҳолаш мутахассис томонидан талаб конъюнктурасининг мавжуд маълумотлари ва ички бозор таклифи асосида баҳолаш кунида амалда бўлган нархлар бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг 23—26, 29-бандларида кўрсатилган мол-мулкни, шунингдек ўзига хос хоссаларга эга бўлган мол-мулкни баҳолашда кўрсатиб ўтилган мол-мулк берилаётган (сотилаётган) тегишли ташкилотларнинг вакиллари мутахассис сифатида жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассис ваколатли органнинг мансабдор шахси чақириғига кўра келиши, қўйилган масалаларга холисона хулоса бериши, улар томонидан бажарилаётган ишлар юзасидан тушунтириш бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассис уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса — бир кун мобайнида ёзма равишда хулоса беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Эксперт ва баҳолаш бўйича мутахассис ўзлари берган хулосанинг ишончлилиги ва холислиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ моддий ва бошқача тарзда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Олиб қўйилган мол-мулкни ҳисобга олиш ва унинг судга бериладиган ҳаракати уни олиб қўйган орган томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ органлари давлат даромадига ўтказилиши керак бўлган, унга нисбатан олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган мол-мулк ҳисобини уни сотишдан пул маблағлари тушишигача ёки мол-мулк йўқ қилиб ташлангунгача юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза органлари истеъмол, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқлилиги ёки яроқсизлиги юзасидан хулоса берилган давлат даромадига ўтказиладиган ёки йўқ қилиб ташланадиган мол-мулк (турлари бўйича) ҳажмлари ва қийматининг ҳисобини юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Олиб қўйиш санасида энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараварига тенг ва ундан ортиқ қийматдаги мол-мулкни олиб қўйган орган мол-мулк олинган жойдаги ҳудудий прокурорга дарҳол махсус билдиришнома юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир бундай ҳолат бўйича прокуратура органлари узил-кесил қарор қабул қилингунгача ва мол-мулк давлат даромадига ўтказилгунгача назорат юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараварига тенг ва ундан ортиқ қийматдаги мол-мулкни олиб қўйиш ва уни давлат даромадига ўтказишнинг ягона ҳисобини прокуратура органлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланган тартибда юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисидаги материаллар мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш ва қайта ишлаш учун яроқлилиги ҳақида экспертнинг хулосаси ҳамда баҳолаш бўйича мутахассиснинг хулосаси билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки уни йўқ қилиб ташлаш (яроқсиз бўлган тақдирда) тўғрисида қарор қабул қилган тегишли судга ёки органга (мансабдор шахсга) берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Этил спирти (озиқ-овқат спирти), алкоголли маҳсулотлар ва пиво, тамаки маҳсулотлари, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари, шунингдек экспертиза хулосасига кўра бевосита истеъмол (фойдаланиш) учун яроқсиз деб тан олинган озиқ-овқат товарлари мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилган суд ёки орган ўзи чиқарган тегишли қарор кучга киргандан сўнг кейинги кундан кечикмай ижро ҳужжатларини ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг тегишли суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги кучга кирган суд қарори асосида суд томонидан бериладиган ижро варақаси, шунингдек ваколатли органнинг мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги кучга кирган қарори нусхаси ижро ҳужжати ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро ҳужжатига олиб қўйиш тўғрисидаги протокол, мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқлилиги ёки яроқсизлиги тўғрисида эксперт хулосаси, мутахассиснинг мол-мулк баҳоланганлиги тўғрисидаги хулосаси нусхалари, сақлаш учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси, шунингдек ижрони юритиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги қарорларни бажариш ва уларни ҳисобга олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Суд ижрочиси суднинг ёки уни берган бошқа ваколатли органнинг ижро ҳужжатини бажариш учун қабул қилиб олишга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ унга ижро ҳужжати келиб тушган кундан бошлаб уч кундан кечикмай ижро иши қўзғашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ижрочиси ўзида сақланаётган мол-мулк рўйхатини тузади, ушбу мол-мулк шу пайтдан бошлаб унинг ихтиёрига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк рўйхати тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатнома суд ижрочиси, мол-мулкни олиб қўйган органнинг мансабдор шахси, шунингдек мол-мулкнинг сақланиши учун жавобгар бўлган шахс томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Суд ижрочиси ижро ҳужжати бажарилишигача мол-мулк сақланадиган жойни ўзгартиришга ҳақлидир. Бунда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади. Далолатнома суд ижрочиси, мол-мулкни олиб қўйган органнинг мансабдор шахси, мол-мулк сақланиши учун жавобгар бўлган шахс, мол-мулк сақланиши учун жавобгар этиб тайинланган шахс томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни сақлаш жойи ўзгарган тақдирда рўйхат тузиш билан бир вақтда фақат қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилади, унда мол-мулкнинг рўйхати акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни сақлаш тузилган шартнома асосида кейинчалик сотиш учун савдо ташкилотига юкланиши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш, кўчмас мулкдан ташқари, шартнома-воситачилик асосида ёхуд ким ошди савдоси шартларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулк қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан савдо ўтказиш йўли билан сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мол-мулкни сотиш бўйича муқобил шартларда ҳокимлик томонидан белгиланган савдо ташкилоти билан хизматлар кўрсатишга шартнома Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий бўлимлари билан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ташкилотлари билан шартнома тузишда уларнинг ихтисослашуви, жойлашган жойи ва истеъмолчи учун қулайлиги (вилоят ва туман (шаҳар) марказлари, бозорлар ва ҳоказолар), тегишли омборхоналар, жиҳозлар ва бошқалар мавжудлиги, илгариги фаолиятида белгиланган савдо қоидаларини бузиш ҳолларига йўл қўйилмаганлиги ва бошқалар ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни сотиш хизматлари кўрсатиш учун шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда мазкур шартнома шартларига риоя этиш ва мол-мулкни сотиш тартиби бузилмаганлиги ҳам ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Сотиладиган мол-мулк ижро ишини юритувчи суд ижрочилари томонидан товарга илова қилинадиган юкхати билан биргаликда савдо ташкилотларига берилади. Ижро ҳужжатларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун мол-мулк унинг миқдоридан, ҳажмидан ва тез сотилиши имкониятларидан келиб чиқиб бир вақтнинг ўзида сотиш учун бир нечта савдо ташкилотларига берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома шартларига риоя этилиши, шунингдек мол-мулк сотилиши тартибини назорат қилиш тегишли суд ижрочилари томонидан амалга оширилади. Шартнома шартлари ва мол-мулкни сотиш тартиби бузилган тақдирда тегишли суд ижрочиси мол-мулкни уни сотиш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартнома тузилган бошқа савдо ташкилотига беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сотаётган савдо ташкилоти томонидан савдо фаолиятини амалга оширишнинг белгиланган қоидаларини бузиш ҳоллари аниқланганда назорат қилувчи органлар унга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўради, шунингдек ушбу ҳолат тўғрисида суд ижрочисини ва тегишли ҳокимликни мажбурий тартибда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Савдо ташкилотлари ўзининг мол-мулкни қабул қилиб олиш ва сотиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун шартномада белгиланган, бироқ сотилган мол-мулк қийматининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган сотилган мол-мулк савдо чегирмасини ўз фойдасига ушлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Савдо ташкилоти томонидан қабул қилинган мол-мулкка талаб бўлмаса ва 30 кун мобайнида белгиланган нархда сотилмаса, савдо ташкилоти мол-мулкнинг баҳосини суд ижрочиси, молия ва солиқ органлари вакиллари ҳамда баҳолаш бўйича тайинланган мутахассис иштирокида унинг қийматининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда арзонлаштиради. Айни бир вақтда мол-мулк сотилганлиги учун савдо ташкилотига тегишли бўлган савдо чегирмаси суммаси қайта ҳисоб-китоб қилинади, арзонлаштириш тўғрисида махсус шакл бўйича далолатнома тузилади, унинг нусхаси молия, солиқ органларига ва ваколатли органларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Сотиш учун савдо ташкилотларига бериладиган барча буюмлар рўйхатга олиш далолатномасида ёки қабул қилиш-топшириш далолатномасида назарда тутилган тартиб рақамлари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда мувофиқлик сертификатлари (сертификатланиши шарт бўлган товарлар бўйича) ва савдо ташкилотининг товар ёрлиқлари билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюмларни жузъий таъмирлаш, тозалаш, текислаш уларни сотиш учун қабул қилиб олган савдо ташкилотлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қимматбаҳо металлар — олтин, кумуш, платина ва ҳар қандай турдаги ва ҳолатдаги платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий), ишлов берилмаган ва қайта ишланган табиий қимматбаҳо тошлар (олмос, бриллиант, фируза, лаъл, ёқут, шунингдек табиий марварид) ва ярим қимматбаҳо тошлар, шунингдек таркибида қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ва табиий марварид бўлган буюмлар (баҳолаш далолатномаси бўйича музейлар, кутубхоналар, архивлар, илмий муассасаларга текин бериладиган тарихий, илмий, бадиий қимматга эга бўлганларидан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) диний ташкилотларга далолатнома бўйича бепул берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Пул маблағлари, хорижий валюта, чеклар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар, акциялар, жамғарма омонатлари, пул-буюм лотереялари чипталаридан ташқари, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Китоблар, тарихий, илмий-бадиий қимматга ва бошқа маданий қимматга эга бўлган китоблардан ташқари, ҳақи олиниб китоб савдоси ташкилотларига берилади. Агар китоблар кўрсатилган тартибда сотилмаган тақдирда, улар чиқинди қоғозларни қабул қилиш учун белгиланган нархлар бўйича иккиламчи хом ашё ташкилотларига тўлов эвазига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қишлоқ хўжалиги машиналари, инветарь, маҳсулдор ва иш моллари, асалари оилалари, ем-хашак, минерал ўғитлар ва пестицидлар ҳақи олиниб қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фуқароларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Жун, бўрдоқи моллар, паррандалар, қуёнлар, дон, каноп ва зиғир толаси ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳақи олиниб уларни тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тери, момиқ-мўйна ва қоракўл хом ашёси уларни қайта ишлашга ихтисослаштирилган ташкилотларга тўлов эвазига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Кўп йиллик дов-дарахтлар (боғ, полиз ўсимликлари) ҳокимликларга текин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Фойдаланиб бўлмайдиган қора ва рангли металлардан ясалган буюмлар, шунингдек металл парчалари ва ушбу металларнинг чиқиндилари тўлов эвазига қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини йиғиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Дастгоҳлар ва бошқа ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, шунингдек товарлар ва маҳсулотлар ҳамда шу кабиларни ишлаб чиқарувчи кичик заводлар, линияларни сотиш белгиланган тартибда ким ошди савдоларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Дастлабки қайта ишланмасдан савдо тармоғи орқали сотилиши мумкин бўлмаган буюмлар тегишли корхоналарга кейинчалик қайта ишлаш учун сотилади, мазкур Низомнинг 13-бандида санаб ўтилганлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Фойдаланилиши ёки сотилиши мумкин бўлмаган буюмлар, шунингдек макулатура ва иккиламчи хом ашёнинг бошқа турлари иккиламчи хом ашёни йиғиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тегишли ташкилотларга сотилади, мазкур Низомнинг 13-бандида санаб ўтилганлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Йўқ қилиб ташлаш ҳақидаги ижро ҳужжати берилган мол-мулк суд ижрочиси томонидан мазкур Низомнинг VII бўлимида белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мол-мулкнининг суд ижрочилари, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, солиқ, молия, божхона, суд, прокуратура, ички ишлар органлари, Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари, экспертиза ва баҳолашни амалга оширган мутахассислар, шунингдек ушбу мол-мулкни сотувчи савдо ташкилотлари ходимлари томонидан сотиб олиниши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ва уларни сотишдан олинадиган пул маблағларини ҳисобга олиш суд ижрочилари томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни тасарруф этиш хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Сақлаш муддати 72 соатгачани ташкил қиладиган тез бузиладиган товарлар, шунингдек яроқлилик муддати бир ой мобайнида тугайдиган товарлар, уларнинг давлат даромадига ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинганидан қатъи назар, истеъмолга (фойдаланишга, қайта ишлашга) яроқлилиги бўйича экспертиза хулосаси ва уни баҳолаш вақтидан бошлаб бир сутка мобайнида олиб қўйган органнинг мансабдор шахси томонидан суд ижрочиси иштирокида савдо ташкилотларига сотиш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда товарларни сотишдан тушган маблағлар товарни давлат даромадига ўтказиш ёхуд уни қайтариш тўғрисида ижро ҳужжати олингунга қадар суд ижрочиларининг тегишли бўлинмаларидаги депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тез бузиладиган товарларнинг, шунингдек яроқлилик муддати бир ой мобайнида тугайдиган товарларнинг истеъмолга (фойдаланишга, қайта ишлашга) яроқлилиги тўғрисида экспертиза томонидан хулоса чиқарилган тақдирда уни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси суд ижрочиси, санитария-эпидемиология станцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси вакиллари ва холис гувоҳлар иштирокида, истеъмол қилиш, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқсиз деб топилган мол-мулкни мазкур Низомда назарда тутилган барча талаблар бажарилган ҳолда йўқ қилиб ташлайди, бу ҳақда йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва қурол-яроғларни олиб қўйиш, экспертизадан ўтказиш, сақлаш ва улар билан боғлиқ бошқа хатти-ҳаракатлар, шунингдек уларни ҳисобга олиш қонун ҳужжатларида тасдиқланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Автомототранспорт воситаларини давлат даромадига ўтказиш ва ҳисобга олиш хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Автомототранспорт воситаларини олиб қўйишда ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан у мажбурий тартибда кўрикдан ўтказилади ҳамда олиб қўйиш тўғрисидаги протоколда унинг маълумотлари, ҳолати ва бутлиги акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Олиб қўйилган автомототранспорт воситалари ваколатли органларнинг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларининг ҳамда уларни сақлашнинг тегишли шароитларини таъминловчи бошқа ташкилотларнинг махсус ажратилган жойларида (сақлаш жойлари, омборлар, жарима майдончаларида) сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Автомототранспорт воситасини олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси олиб қўйиш тўғрисида протокол тузилган вақтдан бошлаб уч кун муддатда автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказувчи тегишли нотариал органларга ва ички ишлар органларига билдиришнома жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Олиб қўйилган автомототранспорт воситасининг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларининг мутахассислари томонидан молия органи ҳамда автомобилларга техника хизмати кўрсатиш ихтисослашган корхоналари вакилларининг мажбурий тартибдаги иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Автомототранспорт воситасини давлат даромадига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин суд ижрочиси ушбу Низомда белгиланган тартибда автомототранспорт воситасини қабул қилиш-топширишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Автотранспорт воситаларини сотиш белгиланган тартибда ким ошди савдолари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Истеъмол, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқсиз деб тан олинган мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Суд ижрочиси тегишли ижро ҳужжати олинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай ижро ишини қўзғайди ва ушбу Низомнинг 47-бандида кўрсатилган шахсларни яроқсиз деб тан олинган мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш жойи ва санаси тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда суд ижрочиси ушбу вақтдан бошлаб ўзининг тасарруфига ўтадиган сақлашда бўлган яроқсиз мол-мулк рўйхатини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яроқсиз мол-мулк рўйхати тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади, далолатнома суд ижрочиси, мол-мулкни олиб қўйишни амалга оширган органнинг мансабдор шахси, шунингдек мол-мулкнинг сақланиши учун масъул шахс томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Яроқсиз деб тан олинган мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш ижро ишини қўзғаш тўғрисида қарор чиқарилган кундан бошлаб 7 кундан кечикмай суд ижрочиси томонидан, қуйидагилардан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни олиб қўйган ваколатли органинг мансабдор шахси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органининг вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-эпидемиология органининг вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб қўйилган мол-мулкнинг сақланиши учун масъул шахс (ташкилот вакили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камида икки нафар холис гувоҳдан иборат таркибда тузиладиган комиссиянинг мажбурий тартибдаги иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш тартиботи санитария-эпидемиология хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари билан келишилган усулларда ва жойларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Яроқсиз мол-мулкнинг йўқ қилиб ташланганлиги тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича беш нусхада далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яроқсиз мол-мулк йўқ қилиб ташланган кундан бошлаб уч кундан кечикмай далолатноманинг бир нусхаси — судга ёки уларни йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органга, иккинчи нусхаси — мол-мулкни олиб қўйган органга, учинчи нусхаси — мол-мулкнинг истеъмолга, фойдаланишга ёки қайта ишлашга яроқсизлиги тўғрисида хулоса берган экспертиза органига юборилади, тўртинчи нусхаси — мазкур товарларнинг сақланиши учун масъул шахсга (ташкилотга) берилади, бешинчи нусхаси эса ижро иши материалларига қўшиб қўйиш учун суд ижрочисида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Йўқ қилиб ташланган мол-мулкнинг ишлаб чиқаришда ёки иккиламчи қайта ишлашда фойдаланилиши мумкин бўлган чиқиндилари ва идишлари давлат даромадига ўтказилади ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки иккиламчи хом ашёни тўплаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тегишли ташкилотларга шартнома асосида сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Йўқ қилиб ташланадиган мол-мулкни, чиқиндилар ва идишларни сотишдан тушган пул маблағларини ҳисобга олиш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича суд ижрочилари томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушадиган пул маблағларини ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари, савдо чегирмасини чиқариб ташлаган ҳолда, сотилишига қараб савдо ташкилоти томонидан суд ижрочиларининг тегишли бўлинмаларидаги махсус ҳисоб рақамига 3 кундан кечикмай, ижро ҳужжатининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни сотишдан тушган суммани ўтказиш муддати кечиккан тақдирда савдо ташкилоти кечиккан ҳар бир кун учун тўланадиган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида давлат бюджети даромадига пеня тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларини ўтказиш учун суд ижрочиларининг тегишли бўлинмалари томонидан банкда махсус ҳисоб рақами очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар ёки бошқа бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилганлиги натижасида божхона органлари ва чегарачилар томонидан олиб қўйилган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ёки бошқа бойликларни сотишдан суд ижрочилари тегишли бўлинмаларининг махсус ҳисобварағига тушган пул маблағлари уч банк куни мобайнида қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70 фоизи — тегишли маҳаллий бюджетга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва товарларнинг чегара орқали қонуний олиб ўтилишини таъминловчи ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 27 декабрдаги 609-сонли қарорига мувофиқ хатбошилар билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 522-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Суд ижрочиларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетлар ҳисоб рақамлари реквизитлари — тегишли молия органлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органларининг махсус ҳисоб рақамлари реквизитлари — Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан ушбу органлар билан биргаликда етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар бўйича ҳар ойда кейинги ойнинг 5-кунигача суд ижрочиларининг тегишли бўлинмалари, прокуратура, солиқ, божхона ва тергов органлари ўртасида солиштириш далолатномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Сақлаш, экспертиза ва баҳолашни ўтказиш, транспорт харажатлари ва мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар тегишли равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни олиб қўйган органлар маблағлари ҳисобига — мол-мулкни суд ижрочиларига бергунгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Ижро ишларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига — мол-мулк суд ижрочиларига ўтказилгандан кейин қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Сақлаш, экспертиза ва баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, транспорт харажатлари ҳамда яроқсиз деб тан олинган мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш билан боғлиқ бошқа харажатлар давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари ҳисобига, улар ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ тақсимлангунгача, ваколатли органлар томонидан суд ижрочиларига кўрсатиб ўтилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни қайтариш ва уни ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Мол-мулк ёки унинг қиймати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги суд қарори ёки ваколатли орган қарори бекор қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкнинг бир қисмини банд қилиб қўйишни бекор қилиш (рўйхатдан чиқариш) тўғрисида суд қарори чиқарилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни эгасиз деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори бекор қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Мол-мулк ҳали сотилмаган ёки қайта ишлашга топширилмаган бўлса уни қайтариш ваколатли орган ёки суд органи ижрочиси томонидан, мол-мулкни қайтариш тўғрисидаги ариза берилган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади, бу мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага мазкур мулк давлат мулкига тушганлигига асос бўлган қарор тегишли давлат органи томонидан бекор қилинганини тасдиқловчи ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Агар мол-мулк сотилган ёки қайта ишлашга топширилган бўлса, мол-мулк қийматини қайтариш молия органлари томонидан тегишли бюджет маблағларидан, мол-мулк қийматини тўлаш тўғрисидаги ариза берилган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк қийматини тўлаш тўғрисидаги аризага мазкур мулк давлат мулкига ўтказилганлигига асос бўлган қарор тегишли давлат органи томонидан бекор қилинганини тасдиқловчи ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, агар сотилган мол-мулк қийматидан давлат органларининг махсус ҳисоб рақамларига чегиришлар амалга оширилган бўлса, у ҳолда қийматнинг тегишли суммаси ушбу органлар ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Мол-мулкни қайтариш ёки унинг қийматини тўлаш, агар қайтариш тўғрисидаги ариза мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги қарорлар бекор қилинган кундан бошлаб уч йилдан кечикмай берилган бўлса, амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан маблағлар тушиши тўғрисида ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Суд ижрочилари бўлинмалари тегишли солиқ органларига белгиланган шаклда, ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача мол-мулкни сотишдан пул маблағлари тушиши ва уларнинг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Солиқ органлари ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунигача молия органларига белгиланган шаклда, ортиб борувчи якун билан, мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларининг давлат бюджетига тушиши тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача санитария-эпидемиология хизмати органлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, бошқа экспертиза органлари эса — «Ўзстандарт» агентлигига давлат даромадига ўтказиладиган ёки йўқ қилиб ташланадиган, истеъмолга, фойдаланишга ёки қайта ишлашга яроқлилигини ёки яроқсизлигини аниқлаш бўйича экспертиза хулосалари берилган мол-мулкнинг (турлари бўйича) ҳажмлари ва қиймати тўғрисида ахборот тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. Ушбу Низомнинг бажарилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушишини назорат қилиш, шунингдек давлат органларига бепул берилган мол-мулкни ҳисобга олиш солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Мол-мулкни олиб қўйиш, давлат мулкига ўтказиш ёки уларни йўқ қилиб ташлаш (истеъмол қилиш, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқсиз деб топилган тақдирда), баҳолаш (қайта баҳолаш) ҳамда сотиш ваколати берилган, олинган пул маблағларининг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилишини таъминловчи давлат бошқаруви, назорат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг қонунийлиги устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар прокурорлари амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом талаблари бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича прокуратура органлари жазонинг муқаррарлигини таъминлайдилар ҳамда қонунда назарда тутилган жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарлик чораларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ушбу Низомнинг бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Ушбу Низомни қўллаш бўйича пайдо бўладиган низолар суд тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза қилинадиган, баҳоланадиган ва давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулк ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
т/р
Мол-мулкни олиб қўйиш
Мол-мулкни экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш
Сақлаш жойи
матери-ални судга топши-риш
Суд қарори
тушган маблағ
Олб қў-йиш далолат-номаси ва №
Мол-мулкнинг номи
Ўл-чов бир-лиги
Сони
Экспертиза хулосасининг санаси ва №
Баҳолаш далолатномаси санаси ва №
Баҳо си
Сум- ма- си
Ҳуж-жат-нинг санаси ва №
Таш-ки-лот-нинг номи
Са-на-си ва №
Эгасига қайтарилди
Давлат даромадига ўтказилди
Йўқ қилиб ташлашга берилди
Ҳа-мма си
шу жумла-дан ма-ҳа-лий бюд-жет-га
Са-наси
Ҳуж- жат
со-ни
Сум-маси
Эгасига топшириш қабул қилиш далолатномаси № ва санаси
Сони
Суммаси
Ижрочига топши-риш-қабул қилиш далолат-номаси № ва санаси
Сони
Суммаси
Ижрочига топши-риш-қабул қилиш далолат-номаси № ва санаси
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни ҳисобга олиш дафтари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биз, қуйида имзо чекувчилар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги
140-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳамда 200____йил «________» __________________ даги ____________-сон ижро ҳужжати асосида 200____йил «________» _______________ даги __________-сон олиб қўйиш протоколига асосан олиб қўйилган қуйидаги мол-мулкни йўқ қилиб ташлашни амалга ошир- дик:
Т/р
Номи
Миқдори
Йўқ қилиб ташлаш усули ___________________________________________________________________________________________ Йўқ қилиб ташланган жой ___________________________________________________________________________________________
1. Суд ижрочиси _____________________________________________________
___________________
2. Мол-мулкни олиб қўйишни амалга оширувчи ваколатли органнинг мансабдор шахси _________________________________
___________________
3. Санитария-эпидималогия хизмати органи вакили _______________________
___________________
4. Давлат табиатни муҳофаза қилиш органи вакили ________________________
___________________
5. Сақлаш учун жавобгар шахс (ташкилот вакили) _________________________