Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисини ўтказиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси 2024 йил 21 ноябрь куни ўтказилиши белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига қуйидаги масалалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси спорт вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига номзод тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига номзод тўғрисида.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 21 ноябрь,
36-V-сон