Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига номзод тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига номзодни кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 94-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига Конгратбай Авезимбетович Шариповнинг номзоди маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикасининг Президентига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 21 ноябрь,
54-V-сон