Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига номзод тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига номзодни кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 94-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига Азиз Абдукахарович Абдухакимовнинг номзоди маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикасининг Президентига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 21 ноябрь,
51-V-сон