Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тест маркази ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика ўқув юртларига абитуриентларни тест усулида танлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш мақсадида ва олий ўқув юртлари абитуриентларини тест синовидан ўтказишнинг ижобий тажрибасини эътиборга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йилдан бошлаб олий ўқув юртлари билан бир қаторда барча турдаги ўрта махсус ўқув юртларига абитуриентларни билимларига баҳо беришнинг тест усулини қўллаган ҳолда танлаш амалиётга жорий этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, тест синовлари натижалари бўйича абитуриентлар танлаш 1994 йилда 1-иловага мувофиқ айрим ўрта махсус ўқув юртлари учун, 1995 йилдан бошлаб эса — идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча ўрта махсус ўқув юртлари учун мажбурий ҳисобланади.
* Комиссия таркиби берилмайди.
Белгилансинки, олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқувчилар қабул қилиш бўйича Давлат идоралараро комиссиясининг ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлари олий ва ўрта махсус ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар учун мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июлдаги 293-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 289-модда)
4. Олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларига абитуриентлар танлаш бўйича Республика маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига айлантирилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Давлат тест маркази молия ва мулк масалаларида олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларига абитуриентлар танлаш бўйича Республика марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш Давлат тест маркази зиммасига юклансин.
Халқ таълими вазирлиги ҳар йили тест синови натижаларини таҳлил қилиш асосида таълим сифатини яхшилашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июлдаги 293-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 289-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июлдаги 293-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 289-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ходимларининг сони 47 нафарга кўпайганлиги билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплашга қўшимча маблағ ажратсин.
Давлат тест марказининг директори лавозими мақоми бўйича вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тенглаштирилсин, унга тиббий, транспорт ва маиший хизмат кўрсатиш бўйича имтиёзлар татбиқ этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июлдаги 293-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 289-модда)
8 Бир ой муддатда Давлат тест марказига тест материаллари ва ўқув-услубий қўлланмалар чиқаришга лицензия расмийлаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Давлат тест марказини турлари бўйича ва зарур миқдордаги қоғоз билан давлат буюртмаси сифатида таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Давлат тест марказига ҳукумат АТСининг 2 та телефони ўрнатилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси 1994 йилдан бошлаб тест синовининг истиқболли технологияларини ишлаб чиқиш бўйича танлов асосида илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлашни назарда тутсин.
11. Давлат тест марказига 1994 йилдан бошлаб тест синовларини ўтказишга сарфланадиган харажатларни қисман қоплаш учун олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тест синовлари ўтказганлик учун ҳақ белгилашга рухсат берилсин.
Давлат тест маркази Молия вазирлиги билан биргаликда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тест синовлари ўтказганлик учун ҳақ тўлаш нормативларини ишлаб чиқсин ҳамда индексациялашни назарда тутган ҳолда уларни белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олий ва ўрта махсус ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар, идоралар абитуриентлар ва талабаларни тест синовидан ўтказиш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш учун зарур маблағларни назарда тутсинлар.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, олий ўқув юртлари ректорлари ва ўрта махсус ўқув юртлари директорлари жой ажратиш, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш билан боғлиқ бўлган зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар.
13. Молия вазирлиги абитуриентлар танлаш бўйича Республика маркази учун назарда тутилган хизмат енгил автомобилларини ижарага олиш лимитини Давлат тест марказига берсин ҳамда тест синовларини ўтказиш ва Давлат тест маркази харажатлари учун зарур маблағлар ажратсин.
14. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 22а-уй. Тошкент шаҳар ҳокими бир ой муддатда қайд этиб ўтилган манзилдаги Тошкент ресторанлар трести томонидан ижарага олинган бинонинг бир қисмини Давлат тест марказига бериш масаласини ҳал этсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларига қабул қилиш бўйича экспериментни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 1992 йил 9 апрелдаги 181-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М. Қ. Қорабоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 14 май,
258-сон
1994 йилда ўрта махсус ўқув юртларига қабул тест синовлари асосида амалга ошириладиган ўрта махсус ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар
РЎЙХАТИ
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Молия вазирлиги
Адлия вазирлиги
Марказий банк
Ўзбекбирлашув
Ижтимоий таъминот вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқувчилар қабул қилиш бўйича Давлат идоралараро комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқувчилар қабул қилиш бўйича Давлат идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) абитуриентлар билимини аттестациядан ўтказиш, уларни республика олий ўқув юртлари ва ўрта махсус ўқув юртларига қабул қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича идоралараро орган ҳисобланади.
2. Комиссиянинг таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
жамиятнинг ақл-заковат имкониятларини кучайтириш ва ижтимоий адолат принципларини рўёбга чиқариш учун зарур шароитлар яратиш;
ёшларни олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқишга танлашда холислик ва ишончлиликни таъминлаш;
абитуриентлар билимини аттестациядан ўтказишда тест синовларини такомиллаштиришга доир таклифларни ва услубий тавсияларни ишлаб чиқиш;
олий ва ўрта махсус таълимнинг ҳар бир йўналиши бўйича тест синови ўтказиладиган фанлар рўйхатини ва баҳолаш мезонларини белгилаш;
олий ва ўрта махсус таълимнинг тест синовига қўшимча равишда кўп балли тизим бўйича ижодий имтиҳонлар ўтказиладиган йўналишлари рўйхатини белгилаш;
касб таълимининг тегишли йўналишлари бўйича ижодий имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонларини тасдиқлаш;
тест синови натижаларини якунлаш, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчиларини абитуриентларнинг билим даражасини, касб таълимининг танланган йўналишига қобилиятлари ва майлларини ҳисобга олувчи ягона мезонлар бўйича танлаш ва шакллантиришни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июлдаги 293-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 289-модда)
4. Комиссия ўз олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш, зарур материаллар тайёрлаш учун ваколатли ишчи гуруҳ тузади. Ишчи гуруҳ таркиби Комиссиянинг қарори билан тасдиқланади.
II. ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ТАЛАБАЛИККА ЎТКАЗИШ
1. Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқувчилар қабул қилиш Комиссия томонидан касб таълимининг ҳар бир йўналиши бўйича тасдиқланган қабул режаси ҳисобга олинган ҳолда абитуриентлар аттестация синовларида олган якуний баллар бўйича амалга оширилади.
2. Олий ўқув юртлари ва ўрта махсус ўқув юртларига қабул қилиш Комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади.
3. Ўқувчи олий ёки ўрта махсус ўқув юртига фақат бир дастур (таълим йўналиши) бўйича қабул қилиниши мумкин.
4. Олий ўқув юртлари ва ўрта махсус ўқув юртлари Комиссиянинг қарори ва республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқувчилар қабул қилиш Қоидалари асосида ўқувчиларни тегишли ўқув юртларига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июлдаги 293-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 289-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июлдаги 293-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 289-модда)