29.11.2024 йилдаги КҚ-6-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд аҳолига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилишини кенгайтириш, аҳоли даромадларини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг натижасида камбағаллик даражаси 2019 йилдаги 23 фоиздан 2023 йилда 11 фоизга қисқартирилишига эришилди. 2025 йил якунида камбағалликни 6 фоизга қисқартириш кўзда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадда республика бўйича камбағалликни қисқартириш масаласини умуммиллий ҳаракатга айлантирган ҳолда «Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият» тамойили асосида жорий йилнинг 1 ноябридан «Камбағалликдан фаровонлик сари» комплекс дастурини амалга ошириш бошланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу йўналишда белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан ҳудудларда самарали назоратни йўлга қўйиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 16-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳга қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида белгиланган камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга доир устувор вазифалар, шунингдек, тасдиқланган дастурларнинг ижроси ҳолатини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича ҳудудларга бириктирилган республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда ҳудудий ижро органлари раҳбарларининг белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга оид фаолиятини таҳлил қилиб, натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашига ахборот киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сессияларида ўрганишлар натижаларини муҳокама қилиш, маҳаллий ижро органлари ҳамда тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурида назарда тутилган лойиҳалар бўйича ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида камбағалликдан чиқариш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича ҳудуд раҳбарларининг тақдимотлари ўтказилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика даражасидаги тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, тегишли вазирлик ва идораларга киритилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш бўйича ўтказиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳга ўз фаолиятини амалга оширишда масъул вазирлик ва идоралардан малакали мутахассислар ва экспертларни жалб этиш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Ишчи гуруҳ фаолияти 2025 йил 31 декабргача давом этади, унинг ишчи органи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан парламент назорати самарадорлигини ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси (Ж. Қўчқоров) ҳар ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича таҳлилий маълумот киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (Т. Ишметов) ҳар ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига 2025 йилда тижорат банкларининг маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижросига оид фаолиятини таҳлил қилиб, натижалари юзасидан тижорат банклари ва ҳудудлар кесимидаги таҳлилий маълумотни киритиб борсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 20 январдаги КҚ-37-V-сонли қарорига асосан киритилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар ҳамда мақсадли кўрсаткичлар ижроси юзасидан назорат тадбирларини амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашлари ҳузурида Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссиялар тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгаши ҳузуридаги Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссия тўғрисида намунавий низом 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссияларнинг намунавий таркиби 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ҳузуридаги Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссияларнинг намунавий таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссия ташкил этиш юзасидан тегишли қарор қабул қилиш ҳамда унинг фаолиятини намунавий низом асосида йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда ушбу комиссия мажлисларида камбағаллик даражасини қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ижросини таъминлаш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилган ишларнинг муҳокама қилиб борилишини, шунингдек, мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарларининг мазкур йўналишдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотлари эшитилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар самарадорлиги устидан депутатлик назоратини амалга ошириш ҳамда ушбу тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилишига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч кун муддатда 2024-2025-йилларда оилаларни камбағалликдан чиқаришнинг йўналишлар ва ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ой якунида кейинги ойнинг 10-санасига қадар камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар ва мақсадли кўрсаткичлар ижроси ҳақидаги таҳлилий маълумотни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссияларнинг самарали фаолият юритиши учун кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ахборот хизмати Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган парламент назорати тадбирларининг оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 29 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-6-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-6-V-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИШЧИ ГУРУҲИ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Гадоев Эркин Файзиевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Туйчиев Анвар Мирзаахмедович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Турсунов Кобул Бекназарович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари

4.

Маруфова Гулнора Махмудовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

5.

Кадирханова Малика Акбаровна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

6.

Бобаназарова Жамила Холмуродовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

7.

Мамаюсупов Омонулла Маматқулович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси бошлиғи в.б, Ишчи гуруҳ масъул котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-6-V-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан парламент назорати самарадорлигини ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Ахборот берувчилар

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор мажлисларида белгиланган камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга доир устувор вазифалар ҳамда ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилиши устидан таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатиб, натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сессияларида муҳокама қилиш.

Ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 15-санасига қадар

Асосий ахборот берувчилар — дастур ижросига масъул ҳудудий ижро органлари раҳбарлари

Қўшимча ахборот берувчилар — энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилган республика даражасидаги давлат органлари раҳбарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

2.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида камбағалликдан чиқариш бўйича Самарқанд вилояти Қўшработ туманининг тажрибаси тақдимотини ўтказиш.

2024 йил декабрь

Асосий ахборот берувчилар — Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари

Қўшимча ахборот берувчилар — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

3.

Фарғона вилоятида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш дастурларининг ижроси самарадорлигини ўрганиш ва натижаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг сайёр мажлисида муҳокама қилиш.

2025 йил январь

Ахборот берувчилар — Фарғона вилояти ҳокимлиги,

ҳудудий ижро органлари раҳбарлари

Қўшимча ахборот берувчилар — дастурлар ижросига масъул республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ишчи гуруҳи

4.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025 йил учун мўлжалланган иш режасига мувофиқ ҳудудларда ўтказиладиган парламент назорати тадбирлари доирасида «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури ижроси, хусусан, 2025 йилда аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг йўналишлар ва ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари бажарилишини ўрганиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисларида муҳокама қилиш.

Иш режага мувофиқ

Ахборот берувчилар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Қўшимча ахборот берувчилар — дастурлар ижросига масъул республика даражасидаги давлат органлари раҳбарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ишчи гуруҳи

5.

Ҳудудларда барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш, тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш, «драйвер» лойиҳаларни амалга ошириш, ер майдонларини камбағал оилаларга ижарага бериш, тадбиркорликка жалб қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг қўшма мажлисида эшитиш.

2025 йил январь

Асосий ахборот берувчилар — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Қўшимча ахборот берувчилар — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Солиқ қўмитаси,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталари

2025 йил август

6.

Тасдиқланган дастурлар доирасида фуқароларнинг сифатли таълим олиш, давлат ва хорижий тилларни ҳамда касб-ҳунар ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, мактабгача таълим билан қамровни ошириш, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва камбағал оилалар фарзандларининг олий маълумот олишига кўмаклашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг қўшма мажлисларида муҳокама қилиш.

2025 йил февраль

Асосий ахборот берувчилар — Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари

Қўшимча ахборот берувчилар — Спорт вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмиталари

2025 йил сентябрь

7.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг «Ҳудудларда камбағал оилалар аъзоларининг кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиши, тиббий кўрикдан ўтиши ҳамда ўз соғлиғи учун ижтимоий масъулиятини оширишига кўмаклашиш юзасидан кўрилаётган манзилли чора-тадбирлар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг қўшма мажлисида эшитиш.

2025 йил март

Асосий ахборот берувчилар — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Қўшимча ахборот берувчилар — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Спорт вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмиталари

2025 йил октябрь

8.

Камбағал оилаларнинг ижтимоий хизматдан фойдаланиш имкониятини рўёбга чиқариш ҳамда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш чораларини амалга оширишга қаратилган ишлар ҳолатини ўрганиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг қўшма мажлисларида муҳокама қилиш.

2025 йил апрель

Асосий ахборот берувчилар — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Қўшимча ахборот берувчилар — Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар ҳамда Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмиталари

2025 йил ноябрь

9.

Ҳудудларни жадал комплекс ривожлантириш, хусусан, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, туман маркази билан транспорт жиҳатидан боғланганлигини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш ва томорқаларни суғориш суви билан таъминлаш имкониятини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг қўшма мажлисларида муҳокама қилиш.

2025 йил май

Асосий ахборот берувчилар — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Қўшимча ахборот берувчилар — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Автомобил йўллари қўмитаси,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари ҳамда Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмиталари

2025 йил декабрь

10.

Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, маҳаллаларда аҳолини мунтазам интернет билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг қўшма мажлисларида муҳокама қилиш.

2025 йил июнь

Асосий ахборот берувчилар — Рақамли технологиялар вазирлиги

Қўшимча ахборот берувчилар — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ёшлар ишлар агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

2026 йил февраль

11.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича банклар олдидаги устувор вазифаларнинг бажарилиши юзасидан Давлат банклари раҳбарларининг ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари мажлисларида эшитиш.

Бунда қуйидаги масалалар қамраб олинади:

  2025 йилда 3,6 млн аҳоли бандлигини таъминлаш;

  шароити оғир 71 та туманда камбағаллик ва ишсизликни кескин камайтириш;

 60 та илғор туман ва шаҳарларда аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш;

«Сайхунобод», «Уйчи», «Зарбдор» ва «Ғиждувон» тажрибалари асосида аҳоли бандлигини таъминлаш даромадларини ошириш;

«Зарбдор» ва «Ғиждувон» тажрибалари бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни зарур инфратузилма билан таъминлаш;

30 та туманда балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик йўналишларида аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида янги лойиҳаларни амалга ошириш;

 «маҳалла банкирлари» фаолиятини самарали ташкил қилиш;

 оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиб, ўз вақтида қайтарган мижозларни кичик ва ўрта бизнес даражасига олиб чиқиш;

 ташқи манбалардан маблағлар жалб қилиш;

 стартап лойиҳаларни молиялаштириш;

 «Молиявий оммабоплик» дастурини кенгайтириш

  микромолия ва факторинг компаниялари ташкил этиш;

 жами кредитлар ҳажмида кичик ва ўрта бизнесга ажратиладиган кредитлар улушини 40 фоизга етказиш;

 банклардаги аҳоли омонатлари қолдиғини ошириш;

давлат банклари томонидан банк балансига олинган мол-мулкларни соғломлаштириш орқали салоҳиятли инвесторларга сотиш;

 кредитлар бўйича шаклланган муаммоли қарздорликларни ундириш;

 туман ва шаҳарларда лойиҳалар ярмаркасини ўтказиш;

 туманларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, хориждан малакали агроном, зоотехник, технолог, муҳандис ва бошқа талаб юқори бўлган соҳа мутахассисларини жалб қилиш;

2025 йил апрель

2025 йил август

2025 йил ноябрь

2026 йил февраль

Асосий ахборот берувчи — Марказий банк

Қўшимча ахборот берувчилар — тижорат банклари

(Миллий банк, Агробанк, Халқ банки, Саноатқурилишбанк, Микрокредитбанк, Бизнесни ривожлантириш банки, Асака банк, Турон банк ва Алоқа банк),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталари

12.

 2025 йилда қишлоқ хўжалигида 1,1 млн ҳамда қурилиш ва инвестиция лойиҳаларида 300 минг аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг қўшма мажлисларида эшитиш.

2025 йил апрель

2025 йил август

2025 йил октябрь

2026 йил февраль

Асосий ахборот берувчилар — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Қўшимча ахборот берувчилар — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Марказий банк,

Бош прокуратура,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги

масалалари ва экология ҳамда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмиталари

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 20 январдаги КҚ-37-V-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-6-V-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгаши ҳузуридаги Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссия тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгаши ҳузуридаги Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия)нинг асосий мақсади, вазифалари, ҳуқуқлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа идора ва ташкилотлар (кейинги ўринларда — маҳаллий ижро органлари) томонидан камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш соҳасида белгиланган вазифалар ва мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилиши юзасидан депутатлик назоратининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгаши (кейинги ўринларда — маҳаллий Кенгаш) ҳузурида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга оид маҳаллий ижро органларига юклатилган вазифалар бажарилиши устидан депутатлик назоратини олиб боришда маҳаллий Кенгашга кўмаклашувчи орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия маҳаллий Кенгаш депутатлари, давлат органлари, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда 2026 йил 31 декабргача бўлган муддатга тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссияни ташкил этиш, тугатиш ва таркибини тасдиқлаш маҳаллий Кенгаш қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, тегишли маҳаллий Кенгаш қарорларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Комиссиянинг асосий мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссиянинг асосий мақсади камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан депутатлик назоратини амалга оширишда маҳаллий Кенгашга кўмаклашишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссиянинг вазифаси камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича белгиланган қуйидаги устувор вазифаларнинг маҳаллий ижро органлари томонидан бажарилишини ўрганиш, таҳлил этиш, муҳокама қилиш, маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига олиб чиқиш бўйича таклифлар киритишдан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини камбағалликдан чиқариш йўналишлари (барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш, таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш, кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, яшаш шароитларини яхшилаш, давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш) бўйича мақсадли кўрсаткичлар ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи «драйвер» лойиҳаларга зарур инфратузилмани яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали кредитлар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил маҳалла» лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи дастурларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига энг оғир аҳволдаги камбағал оилаларни бириктириш орқали ушбу оилаларни камбағалликдан чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда камбағалликни қисқартириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан ҳудудий ижро органларидан комиссиянинг ваколатлари доирасига кирувчи масалалар бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий ижро органлари томонидан камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳолати ва натижадорлигини бевосита жойларга чиқиб ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита жойларга чиққан ҳолда амалга ошириладиган ўрганиш, назорат-таҳлил тадбирларига мутасадди идора ва ташкилотлар малакали мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият» тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларининг ахборотларини эшитиш ҳамда муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг йўналишлар ва ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар ижросига доир масалаларни маҳаллий Кенгашнинг тегишли доимий комиссияси мажлислари, маҳаллий Кенгаш сессиялари муҳокамасига киритиш бўйича таклифлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий амалиётдан келиб чиққан ҳолда камбағалликни қисқартириш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда маҳаллий Кенгашга киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия ўз ваколатларини давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхона, ташкилот ва муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, илмий муассасалар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Маҳаллий Кенгашнинг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси бир вақтнинг ўзида Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссиянинг ҳам раиси ҳисобланади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Комиссияга юклатилган вазифалар бажарилиши юзасидан Комиссия аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисини чақириш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларда раислик қилиш ва ушбу мажлис кун тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолиятига давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхона, ташкилот ва муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, илмий муассасаларнинг мутахассисларини ўрнатилган тартибда жалб этиш, унинг мажлисларида иштирок этишга таклиф қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорлари ва бошқа ҳужжатларини имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорлари бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг самарали фаолиятини таъминлашга оид бошқа вазифаларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар. Улар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисларида кўриб чиқиладиган кун тартибидаги масалалар бўйича муҳокамада иштирок этадилар ва қарорлар қабул қилинишини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш билан боғлиқ бўлган долзарб масалалар юзасидан Комиссияга таклифлар киритадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан хулосалар тайёрлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг мажлис баёнлари, қарорлари ва қўйилган вазифалар ижроси тўғрисидаги ахборотларни Комиссия раисига тақдим этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг самарали иш олиб боришини таъминлашга оид бошқа функцияларни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маҳаллий Кенгаш котибияти бош мутахассисларидан бири Комиссиянинг масъул котиби ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Комиссиянинг масъул котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолиятининг ташкилий-техник таъминотини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш режасининг лойиҳасини тайёрлайди, уни Комиссия муҳокамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрланишини таъминлайди, унинг иши ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун зарур бўлган ахборот ва материалларни алоқадор маҳаллий ижро органларидан сўрайди ва олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисининг кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан унинг қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорлари, фаолияти соҳасига оид тасдиқланган чора-тадбирлар режалари ижроси мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоларининг таклифлари, шунингдек, мулоҳазаларини тизимлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси билан мажлис ўтказиш муддати ва жойини, шунингдек, таклиф этилганлар рўйхатини келишади, Комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлис санаси, вақти ва ўтказиладиган жойи ҳақида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлиси баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомалар нусхаларини Комиссия аъзолари, алоқадор маҳаллий ижро органларига юборилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорлари ижроси мониторингини олиб боради ва натижалари юзасидан ахборотни Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун Комиссия раисига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг қарорларига ҳамда Комиссия раисининг қонуний топшириқларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Комиссия ўз фаолиятини мажлислар шаклида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлислари Комиссиянинг иш режасига мувофиқ, бироқ бир ойда камида бир марта, шунингдек, Комиссия ваколатига тегишли бўлган шошилинч масалаларни кўриб чиқиш зарурати юзага келганда чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлиси Комиссия аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи ташаббусига кўра ҳам чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоси Комиссия мажлисларида иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг мажлиси, агар унда Комиссия аъзолари умумий сонининг камида ярми ҳозир бўлса ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисини Комиссия раиси, у бўлмаган ёки ўз вазифаларини бажара олмаган тақдирда Комиссия аъзоларидан бири олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлиси очиқ тарзда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисида қарорлар унда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорлар мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади ва мажлисга раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Комиссия мажлисларига кўриб чиқилаётган масалалардан келиб чиққан ҳолда Комиссия таркибига киритилмаган давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Комиссия мажлиси баённомаси бир ҳафта муддатда Комиссия аъзолари, маҳаллий ижро органлари ва бошқа манфаатдор идора ва ташкилотларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Комиссия қарорлари бажарилишини мониторинг қилиш Комиссиянинг масъул котиби томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳар бир мажлис якунлари бўйича Комиссия амалга оширилган ишлар тўғрисида маҳаллий Кенгашга ахборот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссия қарорлари ҳудудда жойлашган давлат органлари томонидан кўриб чиқилиши шарт, натижалари ёки кўрилган чоралар тўғрисида, агар қарорда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, узоғи билан бир ойдан кечиктирмай хабар қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссия маҳаллий Кенгаш олдида масъул ва унга ҳисобдор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш маҳаллий Кенгаш қарори асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-6-V-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича муваққат комиссияларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ф.И.О.

Иш жойи ва лавозими

1.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тегишли қўмитаси раиси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси раиси, Комиссия раиси

2.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси

3.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

4.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш, давлат органларида очиқликни таъминлаш ва ҳуқуқий масалалар бўйича доимий комиссияси раиси

5.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси

6.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ________, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши котибияти мудири

7.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари (келишув асосида)

8.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ қабулхонаси мудири

9.

лавозимига кўра

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи

10.

лавозимига кўра

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи

11.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси

12.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши котибияти бош мутахассиси, Комиссия масъул котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-6-V-сонли қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ҳузуридаги Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссияларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ф.И.О.

Иш жойи ва лавозими

1.

лавозимига кўра

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси раиси, Комиссия раиси

2.

лавозимига кўра

Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

3.

лавозимига кўра

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш, давлат органларида очиқликни таъминлаш ва ҳуқуқий масалалар бўйича доимий комиссияси раиси

4.

лавозимига кўра

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси

5.

лавозимига кўра

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибияти мудири

6.

лавозимига кўра

Туман (шаҳар) прокурорининг ўринбосари (келишув асосида)

7.

лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар) халқ қабулхонаси мудири

8.

лавозимига кўра

Туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази раҳбари

9.

лавозимига кўра

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими раҳбари

10.

лавозимига кўра

Туман (шаҳар) Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси

11.

лавозимига кўра

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибияти бош мутахассиси, Комиссия масъул котиби