Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 4 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3479-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 10 ноябрдаги 18-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3479, 2023 йил 4 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2023 й., 10/23/3479/0921-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловаси иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 ноябрь,
8-мҳ-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2024 йил 4 ноябрь
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М. ТАШХОДЖАЕВ
2024 йил 29 октябрь
Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 27 ноябрдаги 8-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг стипендиясига номзод спортчиларнинг охирги бир йилда Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича халқаро мусобақалардаги иштирокига оид асосий
МЕЗОНЛАР
Т/р | Мусобақалар номи | Ўринлар |
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича | ||
1. | Олимпия ва Паралимпия ўйинлари (ўсмирлар, катталар) | 1 — 8 ўрин |
2. | Осиё ва Параосиё ўйинлари (катталар) | 1 — 4 ўрин |
3. | Осиё ва Параосиё ўйинлари (ёшлар ва ўсмирлар) | 1 — 3 ўрин |
4. | Жаҳон чемпионати (ўсмирлар, ёшлар, катталар) | 1 — 6 ўрин |
5. | Осиё чемпионати (ўсмирлар, ёшлар, катталар)* | 1 — 3 ўрин |
6. | Марказий Осиё чемпионати (катталар)** | 1-ўрин |
Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган ноолимпия спорт турлари бўйича | ||
1. | Жаҳон чемпионати (ўсмирлар, ёшлар, катталар) | 1 — 3 ўрин |
2. | Осиё чемпионати (ёшлар, катталар) | 1 — 3 ўрин |
3. | Осиё ва Параосиё ўйинлари (катталар) | 1 — 3 ўрин |
Изоҳлар:
Спорт вазирлиги стипендияси 16 ёш ва ундан катталар учун татбиқ этилади.
* Осиё-Океания чемпионати учун ҳам татбиқ этилади.
** Мусобақаларда камида 5 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган бўлиши керак.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2024 й., 10/24/3479-1/1014-сон)